This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбиркорлар_учун_сайёр_қабул_Чилонзорда
Бугун Чилонзор туманидаги “Адиблар хиёбони”да туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари, тегишли мутасаддилар иштирокида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга алоҳида эътибор қаратилаётгани, тадбиркорлар учун ҳар томонлама қулайлик ва имтиёзлар яратилаётгани ҳақида кенг қамровли маълумотлар берилди.
Мурожаат қилган тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди ва бу муаммолар қонун доирасида бартараф этилиши айтиб ўтилди. Шунингдек, туман ҳокими туманда “Тадбиркорлар кенгаши”ни тузиш таклифини билдирди. Бу таклиф тадбиркорлар томонидан маъқулланди.
Туман ҳокими тадбиркорлар билан самимий мулоқот қилиб, доимо уларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Лавҳамизда тадбир жараёнлари

#Тадбиркорлар_учун_сайёр_қабул
Чилонзор тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан Чилонзор буюм савдо комплексида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар ва сотувчилар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 113-сонли Фармонининг мазмун моҳияти тушунтириш ва унинг ижросини таъминлаш мақсадида Mobil-ID тизимига рўйхатга олиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Марказ ходимлари томонидан савдо комплекси ходимларига ДХМларига бормасдан ҳам давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш тартиблари тушунтирилди. Сайёр қабулга келган барча иштирокчиларининг айни йўналишдаги барча саволларига батафсил жавоблар берилди. Шунингдек, ДХМ ходимлари томонидан тадбиркорларга ҳуқуқий хизматлар кўрсатилди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Тадбиркорлар_учун_сайёр_қабул
Чилонзор туманида ҳудудда фаолият олиб борувчи тадбиркорлар учун туман ҳокимлиги, туман адлия бўлими, Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси, туман бўлими мутасаддилари, Бизнес омбудсман девонининг Тошкент шаҳар шўъбаси бош мутахассиси иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда иштирок этган тадбиркорларнинг аксарияти ер майдони ажратиш тўғрисида мурожаат қилди. Тадбиркорлигини янада кенгайтириш мақсадида ер сўраган мурожаатчиларга давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 3-июлида қабул қилинган “Чилонзор туманининг саноат салоҳиёти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида туманда ташкил этилиши мўлжалланаётган саноат ҳудудларидан жой ажратилиши айтиб ўтилди.
Туманда фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлардан бири Муҳаббат Тошмуҳаммедова ҳозирги даврда энг долзарб бўлган масалада таклиф билдирди. Тадбиркор ҳозирда тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида болалар ҳунар ўрганиши учун зарурий технологиялар йўқлигини, бу ерда ўқиб чиққан ўқувчилар касб-ҳунар йўналиши бўйича етарли малакага эга бўлиб чиқмаётганлигини, тадбиркорлик субъектларига бориб амалиёт ўташи жараёнида техникалардан фойдаланишни билмаслигини ва шунинг учун улар иш топа олмаётганлигини айтиб, ёшлар касб-ҳунар мактабидан тайёр кадр бўлиб чиқиши ва тезроқ ўзига муносиб иш ўрни топиши учун касб-ҳунар мактабини замонавий жиҳозлар ва дастгоҳлар билан таъминлаш керак дея таклиф билдирди.
Албатта, бу таклифда айтилган масала ёшларни иш билан, тадбиркорларни эса малакали ишчилар билан таъминлашда жуда муҳим масала. Тегишли мутасаддилар томонидан бу таклиф эътиборга олиниб, айни йўналишда амалий ишлар олиб борилса, туманимиздаги тадбиркорлар учун ҳам, иш излаётган ёшлар учун ҳам фойдали бўларди.
Сайёр қабул жараёнида худди шундай долзарб масалалардаги таклифлар ва мурожаатлар бўлди ва масъуллар томонидан тадбиркорларга батафсил тушунчалар берилиб, мурожаатлардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўрилиши белгилаб олинди.
👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

Photo
#Тадбиркорлар_учун_сайёр_қабул
Сайёр қабулда тадбиркорлар ўз муаммоларига ечим топди
Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туманимизда жойлашган "Ўзбекфильм" ДУК биносида туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, Чилонзор тумани ҳокимлиги масъул мутасаддилари, туман Солиқ инспекцияси мутасаддилари, туманда фаолият олиб бораётган 14 та бангклар филиаллари масъул мутасаддилари иштирок этди.
Сайёр қабулга ўз муаммолари ечимини излаб 50 нафарлан кўпроқ тадбиркорлар мурожаат қилиб келди. Мурожаатчиларнинг муаммолари тегишли масъуллар томонидан чуқур ўрганилиб, деярли 90 фоиз мурожаатлардаги муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Ижроси муддат талаб қиладиган айрим муаммоларнинг ечими юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, муаммолари ижобий ечим топган тадбиркорлар туманимиздаги иш излаётган фуқаролар учун иш ўринлари яратиш имкониятига эга бўлди ва бу билан аҳолини иш билан таъминлаш йўналишида ҳам самарага эришиш учун йўл очилди.
👉👉👉 (Сайёр қабул тафсилотлари ҳақидаги батафсил видеолавҳамизни кейинги хабарларимизда ҳавола қиламиз )
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

Сайёр қабулга мурожаат қилиб келган 135 нафар тадбиркорлардан 90 нафарининг муаммоларига ижобий ечим топилди
Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдидаги очиқ майдонда Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, Республика Марказий банки раиси ўринбосари Бобир Абубакиров, Республика Марказий банки Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Даврон Истамов, Республика тижорат банклари раислари ўринбосарлари, банкларнинг туманда жойлашган филиаллари масъуллари иштирокида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулга 135 нафар тадбиркорлар мурожаат қилиб келди. Мурожаат қилган тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари эшитилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларга амалий ечимлар белгиланди ҳамда 90 нафар тадбиркорларнинг муаммоси ижобий ҳал бўлди. Қолган мурожаатлардаги масалалар ўрганиш учун вақт талаб қилганлиги боис, муаммоларни батафсил ўрганиш ва ижобий ҳал этиш учун масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Иштирокчилар билан ўзаро мулоқот чоғида тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар борасида фикр алмашилди.
👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар