Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла

Чилонзор тумани ФВБ ходимлари ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Чилонзор тумани ТХAЙ кўчаси 10-уйда жойлашган "БЕКТЎПИ ҚУРИЛИШ " МЧЖга қарашли савдо мажумуаси биноларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши бўйича профилактик кўрик ўтказилди.

Кўрик давомида савдо мажумуасининг ёнғинга қарши ҳолати қониқарсиз эканлиги, бинода ёнғиндан автоматик хабарлаш қурилмалари носоз ҳолда эканлиги, эвакуация йўллари савдо расталари ва сотув молари билан тўсиб қўйилиб хавфсиз эвакуация қилиниши чекланганлиги аниқланди.

Шунингдек, айрим савдо дўконларида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари етарли даражада эмаслиги, ертўладаги омборхоналар ва савдо дўконларида ёнғинга қарши режимга риоя қилинмаётганлиги, вақтинча усулда тортилган, очиқ ҳолдаги электр симлари ва носоз ҳолдаги электр розеткалари мавжудлиги маълум бўлди.

Ертўлада ёнғин хавсизлиги талабларининг бузилаётганлиги сабабли электр манбаидан узилиб, вақтинча фаолияти тўхтатилди. Кўрик вақтида ишчи хизматчилари билан ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш бўйича йўриқнома ўтказилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Энг муҳими – қалбингда тартиб ўрнатиш.
👉👉👉 Учта нарсага амал қиламиз:
нолимаймиз,
айбламаймиз,
ўзимизни оқлашга уринмаймиз.

Бернард Шоу

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла
#Саф_йиғилиши
Бугунги амалга ошириладиган ишлар режалаштирилди

Бугун эрта тонгдан Чилонзор туманида барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида 2023 йил 31 июл кунидаги “Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф-табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш” тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурорининг 5-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Йиғилишда Ишчи гуруҳга киритилган барча масъул ташкилотлар, жумладан, туман ҳокимлиги масъуллари, туман ФВБ, туман ИИОФМБ, туман Солиқ инспекцияси, туман Миллий гвардия бўлими, туман Электр тармоқлари, “Чилонзортумангаз” корхоналари, туман СЭО ЖСМ ва бошқа масъул идоралар мутасаддилари иштирок этди ва бугун туманда айни йўналишда олиб бориладиган ишлар режалаштириб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Рабочий визит Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Туркменистан завершился, глава государства вылетел в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #sammit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг темир йўл транспорти ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам железнодорожного транспорта

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла
#Саф_йиғилиши
Бугунги амалга ошириладиган ишлар режалаштирилди

Хабар берганимиздек, бугун эрта тонгдан Чилонзор туманида барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида 2023 йил 31 июл кунидаги “Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф-табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш” тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурорининг 5-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Лавҳамизда жараёнлар

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Тадбиркорлар_учун_сайёр_қабул

Чилонзор туманида ҳудудда фаолият олиб борувчи тадбиркорлар учун туман ҳокимлиги, туман адлия бўлими, Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси, туман бўлими мутасаддилари, Бизнес омбудсман девонининг Тошкент шаҳар шўъбаси бош мутахассиси иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда иштирок этган тадбиркорларнинг аксарияти ер майдони ажратиш тўғрисида мурожаат қилди. Тадбиркорлигини янада кенгайтириш мақсадида ер сўраган мурожаатчиларга давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 3-июлида қабул қилинган “Чилонзор туманининг саноат салоҳиёти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида туманда ташкил этилиши мўлжалланаётган саноат ҳудудларидан жой ажратилиши айтиб ўтилди.

Туманда фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлардан бири Муҳаббат Тошмуҳаммедова ҳозирги даврда энг долзарб бўлган масалада таклиф билдирди. Тадбиркор ҳозирда тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида болалар ҳунар ўрганиши учун зарурий технологиялар йўқлигини, бу ерда ўқиб чиққан ўқувчилар касб-ҳунар йўналиши бўйича етарли малакага эга бўлиб чиқмаётганлигини, тадбиркорлик субъектларига бориб амалиёт ўташи жараёнида техникалардан фойдаланишни билмаслигини ва шунинг учун улар иш топа олмаётганлигини айтиб, ёшлар касб-ҳунар мактабидан тайёр кадр бўлиб чиқиши ва тезроқ ўзига муносиб иш ўрни топиши учун касб-ҳунар мактабини замонавий жиҳозлар ва дастгоҳлар билан таъминлаш керак дея таклиф билдирди.

Албатта, бу таклифда айтилган масала ёшларни иш билан, тадбиркорларни эса малакали ишчилар билан таъминлашда жуда муҳим масала. Тегишли мутасаддилар томонидан бу таклиф эътиборга олиниб, айни йўналишда амалий ишлар олиб борилса, туманимиздаги тадбиркорлар учун ҳам, иш излаётган ёшлар учун ҳам фойдали бўларди.

Сайёр қабул жараёнида худди шундай долзарб масалалардаги таклифлар ва мурожаатлар бўлди ва масъуллар томонидан тадбиркорларга батафсил тушунчалар берилиб, мурожаатлардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўрилиши белгилаб олинди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
#Кун_ҳикмати

Ноҳақ йўлда ғолиб бўлмоқдан кўра, ҳақ йўлида мағлублик афзал.

Цицерон

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
📊“Toshkent Invest Kompaniya”sining rahbar lavozimlari uchun tanlov e'lon qilinadi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 26-iyuldagi “Toshkent shahrini 2030-yilgacha ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-112-son Farmonida belgilangan vazifalardan kelib chiqib, Toshkent shahar hokimligi huzurida  “Toshkent Invest Kompaniya”si AJ (keyingi o'rinlarda - Kompaniya)  tashkil etilmoqda.

Toshkent shahar hokimligi Kompaniya rahbar lavozimlari uchun investitisiyalarni jalb etish, moliyani boshqarish, biznesni rivojlantirish hamda loyihalarni boshqarish yo'nalishlarida katta tajribaga ega muvaffaqiyatli rahbar xodimlarni va mutaxassislarni ochiq tanlov asosida bosqichma-bosqich ishga qabul qilishini e'lon qiladi.  

Birinchi bosqichda Kompaniya uchun:
- Boshqaruvi raisi - Chief Executive Officer;

- Raisning iqtisodiyot va moliya masalalari bo‘yicha o‘rinbosari - Chief Financial Officer;

- Investitsiya masalalari bo‘yicha o‘rinbosari - Chief Investment Officer;

- Loyiha boshqaruvi masalalari bo‘yicha o‘rinbosari - Chief Projects Officer lavozimlariga tanlov e'lon qilinadi.

Ilg'or korporativ boshqaruv tamoyillari tatbiq etiladigan va mustaqil ravishda loyihalarni ishlab chiqib, xususiy sektor bilan bevosita ishlaydigan Kompaniyaning maqsad va vazifalari, faoliyat yo‘nalishlari, nomzodlarga qo‘yiladigan talablar va shartlar bilan havolaga o‘tib tanishing va tanlovda ishtirok eting.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊Объявляется конкурс на руководящие должности в Toshkent Invest Kompaniyasi.

Исходя из задач, определенных Указом Президента Республики Узбекистан УП-112 от 26 июля 2023 года “О мерах по социально-экономическому развитию города Ташкента до 2030 года” при хокимияте Ташкента учреждается АО Toshkent Invest Kompaniyasi (далее по тексту – Компания).

Хокимият Ташкента сообщает о поэтапном наборе кадров на руководящие должности на основе открытого конкурса среди успешных руководителей и специалистов, имеющих большой опыт работы в сферах привлечения инвестиций, финансового управления, развития бизнеса и управления проектами.

На первом этапе объявляется конкурс на должности:
- Председатель правления — Chief Executive Officer;

- Заместитель председателя по финансово-экономическим вопросам — Chief Financial Officer;

- Заместитель председателя по инвестициям — Chief Investment Officer;

- Заместитель председателя по проектному управлению — Chief Projects Officer.

Перейдите по ссылке, чтобы ознакомиться с целями и задачами, направлениями деятельности, требованиями и условиями к кандидатам и принять участие в конкурсе для работы в компании, которая будет внедрять принципы передового корпоративного управления, самостоятельно разрабатывать проекты и напрямую работать с частным сектором.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊Competitive selection process kicks off to hire senior management of JSC "Toshkent Invest Kompaniyasi"

Based on the objectives determined by the Decree of the President of the Republic of Uzbekistan No.112 dated July 26, 2023 “On measures for the socio-economic development of the city of Tashkent until 2030”, JSC "Toshkent Invest Kompaniyasi" is to be established under the Municipality of the City of Tashkent (hereinafter referred to as the Company).

The Company aims to implement world-class corporate governance principles with independent directors and aims to develop bankable projects and attract private sector investment.

The Municipality of the City of Tashkent announces a phased competitive recruitment process for senior management positions for the Company.

The Municipality welcomes applications from experienced international and local candidates with successful track record of attracting investments, financial management, business development and project management.

The first stage of the recruitment process is to hire C-suite of the Company:

–  Chief Executive Officer;

–  Chief Financial Officer;

–  Chief Investment Officer;

Chief Projects Officer

Please follow the link to get the job description.

For more information, please email: [email protected].

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM