Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.62K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Президент_қарори
#Е_Антикоррупция_лойиҳаси
Президентнинг коррупцияга алоқадор
қарори қабул қилинди

«Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–240, 11.05.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан, қуйидагиларни назарда тутувчи «Е-Антикоррупция» лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади:
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;
-«Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни шакллантириш ва юритиш;
- коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.
Лойиҳа «E-Anticor.uz» электрон платформасида амалга оширилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 январгача давлат бошқаруви органларида қуйидаги талаблар асосида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги автоматлаштирилган тизим жорий этилади:
- вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш;
- таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
- кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш ва юритиш;
- ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш ва уларни масофавий ўқитиш;
- кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Президент_қарори

Ички ишлар органлари халқчил тузилмага айлантирилади

Жорий йилнинг 20 январ куни давлатимиз раҳбари томонидан “Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Президент қарори ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжат билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланган. Ҳар бир ходим мазкур кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурий этиб белгиланган. Кодекс қоида ва талабларига амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ходимни ички ишлар органларидан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун аcoc бўлади.

Таъкидланишича, кодексда белгиланган қоида ва талаблар ички ишлар органларида содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўйига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмасликка йўналтирилган. Ходимлар ишга қабул қилинган кундан, эгаллаб турган лавозими ҳамда бажарадиган ишининг хусусиятидан қатъи назар ушбу кодексга бирдай риоя этишга мажбурдир.

Бундан ташқари, ушбу президент қарори билан ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги низом, ички ишлар органларида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг Йўл харитаси тасдиқланган.

Давлат раҳбари томонидан “Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилиниши ортидан президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Президент Тошкент шаҳри маҳаллаларига қўшимча маблағ ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади

👉👉👉Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 2023 йил 9 февраль куни «Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-50-сонли қарорни имзолади.

👉👉👉Ушбу қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 млрд сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратилади.

👉👉👉Шаҳар ҳокимлиги ушбу кредит маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 млрд сўмдан маблағ ажратади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Чилонзор туманида “Индустриал ҳудуд” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Чилонзор тумани “Бешқўрғон” ва “Тирсакобод” маҳаллаларидаги 320 гектар майдонда 30 йил муддатга кичик саноат зонаси мақомидаги “Индустриал ҳудуд” ташкил этилади. Ҳукумат комиссиясига у ерда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини 1 ой муддатда тасдиқлаш топширилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Республика бюджетидан 100 миллиард сўм ссуда ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

👉👉👉 Қарорга кўра, Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини ошириш чоралари учун 2023-2024 йилларда республика бюджетидан пойтахт бюджетига 3 йил муддатга 100 млрд сўм ссуда ажратилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Чилонзорда янги “сити” қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023-2025 йилларда Кичик халқа йўли ва Бунёдкор шох кўчаси ҳамда Чўпонота ва Чилонзор кўчалари оралиғида жойлашган “Бунёдкор” стадиони автотураргоҳининг жами 5,5 гектар ер участкасида камида 200 млн доллар қийматдаги янги “сити” қурилади.

👉👉👉 У ердан меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўп қаватли уйлар ва кўп қаватли автотураргоҳ жой олади.

👉👉👉 Вазирлар Маҳкамасига йил охирига қадар ер участкаларини лойиҳа ташаббускорларига ўрнатилган тартибда ажратилишини таъминлаш юклатилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Маҳаллаларида бўш ер майдонларида кичик боғ ва сайилгоҳлар ташкил этиш учун 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил давомида Чилонзор тумани маҳаллалари ҳудудидаги 10 сотихдан кам бўлмаган бўш ер майдонларида кичик боғлар ва сайилгоҳлар ташкил этилади. Бунга 10 млрд сўм йўналтирилади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Республика бюджети ҳисобидан 1 та янги боғча қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил августда, тумандаги мактабгача ва мактаб таълимига хусусий секторни жалб қилиш мақсадида давлат боғчалари ва мактабларининг ер майдонлари хатловдан ўтказилади. Аниқланган бўш ер майдонлари 2023 йил октябр ойида боғча ва мактаб ташкил этиш учун хусусий секторга ижарага берилади.

2024-2025 йилларда Чилонзорда республика бюджети ҳисобидан 1 та янги боғча қурилади, 6 та боғча ва 6 та мактаб мукаммал таъмирланади, 1 та поликлиникага қўшимча бино қуриб берилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

40 минг KW қувватли янги трансформатор ўрнатиш учун 17 миллиард сўм маблағ йўналтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил августда “Рубоий” нимстанциясида битта 40 минг KW қувватли ва “Чилонзор” нимстанциясида битта 25 минг KW қувватли янги трансформаторлар ўрнатилади. Бунинг учун 17 млрд сўм йўналтирилади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Бўрижар, Анҳор, Қақнус каналлари соҳилларида сайилгоҳлар ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра 2023-2024 йилларда Бўрижар каналининг икки ёни ободонлаштирилиб, аҳоли дам олиш маскани, спорт майдончалари, умумий овқатланиш ва савдо шохобчаларини ўз ичига олган гастрономик кўча (сайилгоҳ) ташкил этилади. Бунга 40 млрд сўм йўналтирилади.

2024 йилда Анҳор каналининг Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўлидан Наққошлик кўчасигача оқиб ўтувчи 1,7 км узунликдаги қисми ҳам ободонлаштирилиб, сайилгоҳга айлантирилади. Бунга 17 млрд сўм йўналтирилади.

2025 йилда Бунёдкор шоҳкўчаси ён қисмидан Тошкент автомобил ҳалқа йўлигача оқиб ўтувчи 4,1 км узунликдаги Қоқнус канали ободонлаштирилиб, сайилгоҳга айлантирилади. Бунга 28 млрд сўм йўналтирилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Пойтахт божхона бошқармаси олдида йўл ўтказгич қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра 2024-2025 йилларда Бунёдкор шоҳкўчаси ва 2-Қатортол кўчаси кесишган чорраҳадаги (пойтахт божхона бошқармаси олдида) мунтазам тирбандликни инобатга олиб, бу чорраҳада йўл ўтказгич қурилади.

Қурилиш республика бюджетидан молиялаштирилади, лойиҳа қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

“Амалий мономарказ” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра “Диёр” маҳалласидаги Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи биносининг бўш турган майдонларида ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касбларга ўргатиш мақсадида “амалий мономарказ” ташкил қилинади.

Бино шу мақсадда тадбиркорларга ижара ставкасининг минимал миқдори бўйича танлов асосида ижарага берилади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори

Туманда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалрини ривожлантириш бўйича 51 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра 2023-2025 йилларда Чилонзор туманининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Унга 51 та лойиҳа киритилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Президент_қарори

Мустақиллик байрами «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида ўтади


«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-264-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шонли санаси чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда кутиб олинади ҳамда мамлакатимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, юксалиш суръатларига муносиб тарзда нишонланади.

Ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.

«Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi