Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Suv havzalarida cho‘milishda ehtiyot bo‘ling!
Taqiqlangan joylarda cho‘milish hayot uchun xavfli!

Boshqa
yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор ва Муқимий кўчалари чорраҳалари туташган ҳудуд яъни собиқ Хадича Сулаймонова номидаги суд-тиббиёт экспертизаси биноси атрофи ҳозир темир девор билан ўраб олингани, бу ерда қурилиш ишлари бошланаётгани, дарахтлар кесиб ташланаётгани ҳақидаги мурожаат чоп этилди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, айни кўрсатилган манзилда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, тегишли масъуллар ҳамда туман Экология бўлими масъуллари иштирокида ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишлар жараёнида кўрсатилган манзилда 18 туп дарахт мавжудлиги аниқланди. Мутасаддилар томонидан қурилиш ташкилоти масъулларига дарахтларга зиён етказмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли ташкилотлар томонидан огоҳлантириш берилиб, кафолат хатлари расмийлаштирилди.

👉👉👉Фото ва видеотасвирларимизда ўрганиш
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Чилонзорда_ҳашар

Кузатиб қарасангиз, ёз фаслида атроф-муҳитга йилнинг бошқа даврларига нисбатан кўпроқ чиқиндилар чиқарилади. Эрталаб тозалаб, тартибга солиб қўйилган жойлар кечгача яна тўзғиб, тартибсиз ҳолатга келиб қолаверади.

Шу боис ҳам, бу фаслда Ободонлаштириш тизими ходимларига янада иш кўпаяди. Улар тинимсиз тозалаш ишлари билан машғул бўлади. Маҳаллаларда атроф-муҳитни қуриган ўт-ўланлар, шох-шаббалардан тозалаш, тули чиқиндиларни супириб, тартибга келтириш учун бугун туманимизнинг “Меҳржон”, “Фидокор”, “Зарқўрғон”, “Ботирма” маҳаллалари ҳудудида катта ҳашар уюштирилди.

Эрта тонгдан “Ботирма” маҳалласи ҳудудида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, барча масъул ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда Ободонлаштириш тизими ходимлари иштирокида саф йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда кун давомида маҳаллаларда олиб бориладиган ишлар режаси тузиб олинди. Режа асосида олиб борилган ишлар натижасида мазкур маҳаллалар ҳудудлари тозаланиб, обод ва шинам масканларга айлантирилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Иссиқлик_таъминоти_яхшиланмоқда

Айни дамларда туманимизда куз-қиш даврига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Қиш мавсумида энг муҳим хизмат бўлган иссиқлик таъминоти йўналишидаги ишлар ҳам тизимли равишда амалга оширилмоқда.

👉👉👉 Туманда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аҳолига иссиқлик қуввати етказиб бериш сифатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар билан лавҳамиз орқали танишинг.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёнғин_хавфсизлиги_30_кунлиги_Чилонзорда

10-июлдан “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари бошланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 5-июль кундаги 418-Ф-сонли фармойишига асосан 2023-йилнинг 10-июль кунидан 10-август кунигача мамлакатимизда “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари амалга оширилиши белгиланган.

Тадбир доирасида барча туманларда ФВБлари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин билан боғлиқ турли бахтсиз ҳодисадларнинг олдини олиш юзасидан ташкилот ва идораларда, ижтимоий объектларда, савдо мажмуалари ва бозорларда, аҳоли орасида тарғибот тадбирлари ҳамда олиб борилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Sel xavfi boʻlganda zarur harakatlar boʻyicha tavsiyalar:

sel oqimlaridan faqat qochib qutilish mumkin. Sel xavfi toʻgʻrisida habar eshitgandan soʻng darxol xavfsiz joyga koʻchish harakatlarini qilish kerak. Sel oqimining tez fursatda shakllanishi, uning tezligini hisobga olgan holda, xabar tarqatish va muhofaza tadbirlarini bajarish uchun vaqt juda chegaralanganligini (bir necha daqiqadan 10-20 daqiqagacha boʻlishi mumkin) doimo yodda tutish lozim;

sel oqimidan xalos boʻlishning iloji boʻlmasa, balandroq tepalik ustiga, daraxtga yoki biror baland moslamalar ustiga chiqish kerak. Odatda sel 3-5 soat davom etishi mumkin;

sel oqimi oʻtgandan soʻng devor va ustunlarning holatini, gaz, elektr va suv taʼminotining sozligini tekshirish zarur.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
#Кун_ҳикмати

Икки неъмат борки, одам буларнинг қимматини англаб етмайди: биринчиси — соғлиқ, иккинчиси эса — бўш вақт.

Алишер Навоий

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сўраган_эдингиз

Давлат томонидан ажратиладиган моддий ёрдам пули кимларга берилади ва кимларга бу турдаги маблағ берилиши рад этилади?

Моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

‼️ Моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

➡️ Аризага қуйидагилар илова қилинади:

➡️ ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ИД-карталари;

➡️ чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ИД-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

➡️ болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

➡️ оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

➡️ ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

🚫 Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

🔷 ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори юқори бўлса;

🔷 ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

🔷 ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

🔷 жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

🔷 ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

🔷 Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

🔷 белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

🔷 оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

🔷 оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Nilufar Foziljonova Ijtimoiy himoya agentligining Toshkent shahar boshqarmasi boshlig‘i etib tayinlandi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori buyrug‘i bilan Foziljonova Nilufar Hikmatjonovna Ijtimoiy himoya agentligining Toshkent shahar boshqarmasi boshlig‘i etib tayinlandi.

Nilufar Foziljonova bugunga qadar qator mas'ul lavozimlarda – Mirzo Ulug‘bek tuman Maktabgacha ta'lim bo‘limi mudiri va Toshkent shahar Maktabgacha ta'lim bosh boshqarmasi boshlig‘i bo‘lib ishlagan.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Nilufar Foziljonova Ijtimoiy himoya agentligining Toshkent shahar boshqarmasi boshlig‘i etib tayinlandi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori buyrug‘i bilan Foziljonova Nilufar Hikmatjonovna Ijtimoiy himoya…
Нилуфар Фозилжонова назначена начальником Управления социальной защиты города Ташкента.

Согласно приказу директора Национального агентства социальной защиты Узбекистана Фозилжонова Нилуфар Хикматжоновна назначена начальником Управления социальной защиты г.Ташкента.


До назначения Нилуфар Фозилжонова занимала ряд ответственных должностей, в частности, работала заведующей Отдела дошкольного образования Мирзо-Улугбекского района Главного управления дошкольного образования г.Ташкента.
#Президент_қарори

Маҳаллаларида бўш ер майдонларида кичик боғ ва сайилгоҳлар ташкил этиш учун 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июл куни “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил давомида Чилонзор тумани маҳаллалари ҳудудидаги 10 сотихдан кам бўлмаган бўш ер майдонларида кичик боғлар ва сайилгоҳлар ташкил этилади. Бунга 10 млрд сўм йўналтирилади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_91
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Чилонзор туманида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун ҳам туманимиздаги Чилонзор маҳалласи Чилонзор 3-тор кўчасида яшовчи аҳолининг хонадонларига СИП кабелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi