Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.56K subscribers
50.5K photos
5.55K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
#Хабардор_бўлинг
#Президентнинг_янги_фармони

«Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент
Фармони (ПФ–198-сон, 24.08.2022 й.) қабул қилинди.

☝️ Фармон билан қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил 1 сентябрдан бекор қилинади:

👇ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда:

👉 ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга бўлган ҳуқуқни тугатиш, мазкур ҳужжатлар фақат суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;

👉 ердан ихтиёрий воз кечишни Ҳукумат ёки ҳокимлик қарорлари билан расмийлаштириш (ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ҳуқуқни бекор қилиш учун асос бўлади);

👉 юридик шахс тугатилиши билан унинг ерига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш;

👉 ерни жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлатнинг бошқа кўчмас мулкини бериш, бунда кўп квартирали уйлардаги турар жой берилиши мумкин;

☝️Турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда:

👉 турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаганларни доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш;

👉 суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш.

👉👉👉2023 йил 1 январдан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва унга оид маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими ҳисобланади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президентнинг_янги_фармони

«Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент
фармони (ПФ–76-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Ягона портал орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш босқичлари «3 қадам» тамойили асосида мақбуллаштирилади.

2023 йил 1 декабргача фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил фойдаланишлари учун давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та «Рақамли хизмат нуқта”лари ташкил этилади.

2024 йил 1 январгача рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.

2023 йил 1 сентябрдан ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари «edo.ijro.uz» тизимига ўтказилади.

2024 йил 1 майдан ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар «edo.ijro.uz» тизимига тўлиқ ўтказилади.

2023 йил 1 августдан давлат органларида рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи келгуси молия йилида мазкур давлат органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Шунингдек, 2023 йилда мобил интернет фойдаланувчилари сонини ошириш чоралари кўрилади. Бунда улар сонини 31,5 млн нафарга етказиш назарда тутилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президентнинг_янги_фармони

«Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони эълон қилинди.

Унга кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Очиқ маълумотлар портали ҳамда вазирлик ва идораларнинг веб-сайтларига бошқа очиқ маълумотлар қаторида қуйидагилар ҳам жойлаштирилади:

а) ҳудудлар кесимида «Ҳаж» зиёратига бориш учун навбатда турган фуқароларнинг ягона онлайн навбати;

б) болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати;

в) давлат харидларини амалга оширишга оид тартиб-таомилларни белгиловчи ички ҳужжатлар;

г) бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилинадиган ҳужжатлар;

д) нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари, шу жумладан ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларининг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлар.

Қуйидаги имтиҳонлар Интернет тармоғида тўғридан-тўғри узатилади:

- фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш (ёпиқ илмий ишлар бундан мустасно);

- ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларининг, (шу жумладан, Темурбеклар мактаблари ҳарбий-академик лицейларининг) тест синовлари ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари;

- олий таълим муассасаларидаги ҳарбий кафедраларга қабул қилиш.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Президентнинг_янги_фармони

Президент туристлар оқимини оширишга доир фармонни имзолади

«Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-102-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи резидент бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади.

Бунда:

белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;
кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга ажратилади;
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига ресурслар 3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi