Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.97K subscribers
49.3K photos
5.43K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзор_туманидаги_МФЙлар_раислари_Жангоҳ_маҳалласида

Яқинда давлатимиз раҳбари ўзининг Шайҳонтоҳур туманига ташрифи жараёнида Жангоҳ маҳалласида ҳам бўлиб, фуқаролар йиғини биноси, кўп қаватли уйлар замонавий қиёфага келтирилганлигини, майдончалар ва ички йўллар текисланиб, атрофи ободонлаштирилганлиги, болалар ўйингоҳи ва автотураргоҳлар, истироҳат йўлаги ташкил этилганлигини кўздан кечириб, маҳалладаги БСК фаолиятига ҳам эътибор қаратдилар.

– Биз фаолиятимизнинг биринчи кунидан ҳамма ишларни маҳаллада амалга оширяпмиз. Чунки бу инсонга энг яқин тизим. Маҳаллангиздаги ободлик бир мисол. Бундай ишлар фақат Тошкентда эмас, Қорақалпоғистону Хоразмда ҳам, Қашқадарёда ҳам, ҳамма жойда қилиняпти. Халқимизнинг ўзи – адолатли ҳакам. Бугун юртимиздаги ҳар бир инсон ижобий ўзгаришларни сезяпти. Энди бу ишларни давом эттириб, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига туширамиз. Бу – инсонларнинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган халқчил тизим бўлади, – деган эди Президентимиз маҳалла аҳлига қарата.

Бугун Чилонзор туманидаги МФЙлар раислари мазкур манзилда бўлиб Президентимиз томонидан намунали деб баҳоланган Жангоҳ маҳалласида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. МФЙ раиси ва фаолият олиб бораётган масъуллар билан мулоқотда бўлиб ўзаро тажриба алмашишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#ПҚ_50_ижроси
#Чилонзор_маҳалласи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-февралдаги “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги 50-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги маҳаллаларда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Тирсакобод” маҳалласининг 4-тор кўчасида асфальтлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Айни кўчанинг 99-уйдан 207-уйгача бўлган қисмида эса асфальтлаш ишлари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

Чилонзор тумани "Янги Навбаҳор" маҳалласида Мирзоҳид Ёдгоров ҳоким ёрдамчиси лавозимида 2 йилдан буён ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

Маълумот учун айтиш жоизки ,бугунги кунда " Янги Навбаҳор" маҳалласида умумий 4 минг 652 та хонадонлар мавжуд бўлиб , унда 6 минг 552 нафар аҳоли истиқомат қилади .

Маҳаллада тадбиркорлар сони 530 нафарни ташкил этади. Ҳоким ёрдамчиси Мирзоҳид Ёдгоров маҳаллада тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролардан 80 нафарининг ўз бизнесини бошлашига кўмак берди. Бунинг натижасида тадбиркорликни бошлаган фуқаролар томонидан 160 та иш ўрни яратилди. Шунингдек, маҳаллада 4 та 9 қаватли уйларнинг ертўлаларидан самарали фойдаланиш учун тадбиркорларга ижарага берилмоқда.

Мирзохид Ёдгоров бу йил ҳисобидан бандликни таъмилаш чора-тадбирлари бўйича 82 нафар маҳалладошларини иш билан таъминлашга ёрдам берди. Бундан ташқари, маҳаллада ўтган йили 85 нафар фуқароларга моно марказларда бепул ҳунар ўргатилиб , ишга йўналтирилган.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида ҳам изчил ўрганишлар олиб борилмоқда. Шунингдек , маҳаллада ўтган йили "Темир дафтар" га 10 нафар, бу йил эса 5 нафар кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқаролар киритилиб, уларга керакли ёрдамлар берилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Маҳаллада_учрашув

Бош вазир ўринбосари ва вазир ўринбосари “3-Чарх Камолон” маҳалласида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2023 йил 15 апрелдаги АФ-20-сонли фармойиши билан Тошкент шаҳар туманларига бириктирилган кичик ишчи гуруҳлар томонидан аҳолининг муаммолари ва таклифларини ўрганиш бўйича Чилонзор тумани "3-Чарх Камолон" маҳалласида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Олимхон Рустамов, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва бошқа масъуллар иштирокида фуқаролар, маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда “3-Чарх Камолон” , “2-Чарх Камолон” ва “1-Чарх Камолон” маҳаллалари "бешлиги" ҳамда 50 нафардан ортиқ маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар қатнашди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда фаоллар ва тадбиркорлар томонидан аҳолини қийнаб келаётган, хусусан маҳаллаларнинг инфратузилмаси, тадбиркорлик, аҳоли бандлигини таъминлашдаги мавжуд муаммо ва таклифлар билдирилди ва тегишли вазирлик ҳамда масъул идора раҳбарларига мазкур муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️Биз камчиликларимизни кўрсатган кишилардан миннатдор бўлишимиз керак.

Б.ПАСКАЛ

👉👉👉Танқид ёмонликни қоралаш билан бирга, ☝️☝️☝️нима қилганда ўша ёмонлик бўлмаслигини кўрсатсагина самарали бўлади.

Л.Н. ТОЛСТОЙ

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сўраган_эдингиз

СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ВА БУНГА КИМЛАРНИНГ ДАРОМАДИНИ КИРИТИШ МУМКИН?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182 (https://lex.uz/uz/docs/4774086#6076439)-сон қарори билан тасдиқланган "Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ"га асосан Фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун ариза берувчи ва/ёки оиланинг даромади:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМ (980 000 сўм) (https://lex.uz/ru/docs/4774086)нинг 2,7 баравари (2 646 000 сўм) дан кам бўлмаслиги ва 8,0 баравари (7 840 000 сўм)га тенг ёки кам бўлиши керак;

👉 Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМ нинг 2,7 баравари (https://lex.uz/ru/docs/4774086) (2 646 000 сўм)дан кам бўлмаслиги ва 9,2 баравари (9 016 000 сўм)га тенг ёки кам бўлиши зарур.

Агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_50

Хабар берганимиздек, туманимизнинг “Тирсакобод” маҳалласи ҳудудидаги ички кўчаларда ҳам асфальтлаш ишлари якунига етказилмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сессия

📣📣📣Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг етмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтади

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг етмиш тўққизинчи
сессияси 2023 йил 24-май куни соат 15 00 да
бўлиб ўтади.

Сессияси кун тартибида:

Чилонзор тумани маҳаллий буджетининг 2023-йилда шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;

“Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга ва жарроҳлик амалиётига муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратиш, яшаш шароитлари яхшиланган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисида;

Чилонзор туманида “Aёллар дафтари”нинг 4-босқичида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

Чилонзор туманида 2023 йилнинг 4 ойи давомида “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси томонидан ажримларнинг олдини олиш ва бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида;

Чилонзор туманида “Чилонзор” ва “Бешқўрғон” МФЙларида
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш тўғрисида;

Чилонзор туманида давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Тиббий_кўрик

Туманимиздаги 36-сонли оилавий поликлиника тиббий бригада ходимлари томонидан аҳолининг хонадонларида тиббий кўрик ва универсал прогрессив патронаж ўтказилмоқда.

Кўриклар жараёнида шифокорлар томонидан поликлиника ҳудудида жойлашган мактаб ўқувчилари ва аҳолига жисмоний фаол бўлиш, спорт билан шуғулланишнинг саломатликни сақлашдаги аҳамияти ҳақида тушунтирилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi