Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзор_туманидаги_МФЙлар_раислари_Жангоҳ_маҳалласида
Яқинда давлатимиз раҳбари ўзининг Шайҳонтоҳур туманига ташрифи жараёнида Жангоҳ маҳалласида ҳам бўлиб, фуқаролар йиғини биноси, кўп қаватли уйлар замонавий қиёфага келтирилганлигини, майдончалар ва ички йўллар текисланиб, атрофи ободонлаштирилганлиги, болалар ўйингоҳи ва автотураргоҳлар, истироҳат йўлаги ташкил этилганлигини кўздан кечириб, маҳалладаги БСК фаолиятига ҳам эътибор қаратдилар.
– Биз фаолиятимизнинг биринчи кунидан ҳамма ишларни маҳаллада амалга оширяпмиз. Чунки бу инсонга энг яқин тизим. Маҳаллангиздаги ободлик бир мисол. Бундай ишлар фақат Тошкентда эмас, Қорақалпоғистону Хоразмда ҳам, Қашқадарёда ҳам, ҳамма жойда қилиняпти. Халқимизнинг ўзи – адолатли ҳакам. Бугун юртимиздаги ҳар бир инсон ижобий ўзгаришларни сезяпти. Энди бу ишларни давом эттириб, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига туширамиз. Бу – инсонларнинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган халқчил тизим бўлади, – деган эди Президентимиз маҳалла аҳлига қарата.
Бугун Чилонзор туманидаги МФЙлар раислари мазкур манзилда бўлиб Президентимиз томонидан намунали деб баҳоланган Жангоҳ маҳалласида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. МФЙ раиси ва фаолият олиб бораётган масъуллар билан мулоқотда бўлиб ўзаро тажриба алмашишди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi