Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Яшил_макон
#Чилонзорда
🌳Бугун Чилонзор туманида жойлашган “Бунёдкор” спорт мажмуаси олдидаги майдондан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида катта тадбир бўлиб ўтди.
🌳Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, туман ҳокими Шавкат Мавлонов, ҳокимлик мутасадди раҳбарлари ва масъуллар, МФЙ раислари, ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари ҳамда кўчатларни ўтқазиш жараёнларида кўмакка келган Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари ва кўнгилли ёшлар иштирок этишди.
🌳Тадбир жараёнида туман ҳокимлиги томонидан 15 мингтадан кўпроқ турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳудуддаги барча маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, ижтимоий объектлар ҳудудларига экиш учун тарқатилди.
🌳Кун давомида ҳудуд бўйлаб кўчатларни ўтқазиш ишлари қизғин давом этди ва барча тарқатилган кўчатларни экиш ишлари якунига етказилди.
👍👍👍Туман ҳокимлиги номидан кўчатларни ўтқазишда фаоллик кўрсатган барча тумандошларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
🔵 @chilonzor_tuman_hokimligi

#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Чилонзорда_бугун
Бугун ҳам Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туманимизда фаолият кўрсатаётган Идоралараро ишчи гуруҳи томонидан 4 та сектор кесимида саф йиғилишлари ўтказилиб, олиб бориладиган ишлар режалаб олинди.
Тузиб олинган режалар асосида туманнинг “Шарқ” “Шараф”, “3-Катта Чилонзор”, “Новза”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор, “Дўмбиробод”, “Катта Дўмбиробод” маҳаллаларида кенг қамровли ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, хатлов жараёнлари ҳамда кексалар, бемор тумандошларимиз ҳолидан хабар олиш йўналишидаги ишлар ҳам тизимли равишда олиб борилмоқда.
Туман Ободонлаштириш бошқармаси ва БСКлар ходимлари томонидан ҳудудлардаги хазонлар ва чиқиндилар супирилиб, йиғилган чиқиндилар ташиб чиқиб кетилмоқда.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi