Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.33K links
Download Telegram
#Соғлом_аёл_соғлом_оила

“Саломатлик учун 5000 қадам” спорт марафони ўтказилди

Чилонзор туманида жойлашган Ғофур Ғулом номли истироҳат боғида туман Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва бошланғич ташкилот хотин-қизлари иштирокида “Фаровон оила сари” ғояси остида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ҳамда оилаларда тиббий маданиятни юклалтиришга қаратилган “Саломатлик учун 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди.

Мазкур марофонда туманнинг барча маҳалла хотин-қизлар фаоллари, туман тиббиёт бирлашмасининг барча ишчи ходимлари, маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизлардан жами 300 дан ортик хотин-қизлар иштирок этди. Марофон иштирокчилари бадан тарбия машқлари билан биргаликда тоза ҳавода 5000 қадам яёв юрдилар.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi