Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.5K videos
24 files
8.33K links
Download Telegram
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_91
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Чилонзор туманида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Бешқўрғон” маҳалласида ҳам электр таъминотини яхшилаш мақсадида кабелларни янгилаш учун қазиш ишлари олиб борилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#ПҚ_50_ижроси
#Чилонзор_маҳалласи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-февралдаги “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги 50-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги маҳаллаларда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Чилонзор” маҳалласининг ҳам ички кўчалари асфальт қилинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Соғлом_аёл_соғлом_оила

“Саломатлик учун 5000 қадам” спорт марафони ўтказилди

Чилонзор туманида жойлашган Ғофур Ғулом номли истироҳат боғида туман Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва бошланғич ташкилот хотин-қизлари иштирокида “Фаровон оила сари” ғояси остида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ҳамда оилаларда тиббий маданиятни юклалтиришга қаратилган “Саломатлик учун 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди.

Мазкур марофонда туманнинг барча маҳалла хотин-қизлар фаоллари, туман тиббиёт бирлашмасининг барча ишчи ходимлари, маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизлардан жами 300 дан ортик хотин-қизлар иштирок этди. Марофон иштирокчилари бадан тарбия машқлари билан биргаликда тоза ҳавода 5000 қадам яёв юрдилар.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзор_туманидаги_МФЙлар_раислари_Жангоҳ_маҳалласида

Яқинда давлатимиз раҳбари ўзининг Шайҳонтоҳур туманига ташрифи жараёнида Жангоҳ маҳалласида ҳам бўлиб, фуқаролар йиғини биноси, кўп қаватли уйлар замонавий қиёфага келтирилганлигини, майдончалар ва ички йўллар текисланиб, атрофи ободонлаштирилганлиги, болалар ўйингоҳи ва автотураргоҳлар, истироҳат йўлаги ташкил этилганлигини кўздан кечириб, маҳалладаги БСК фаолиятига ҳам эътибор қаратдилар.

– Биз фаолиятимизнинг биринчи кунидан ҳамма ишларни маҳаллада амалга оширяпмиз. Чунки бу инсонга энг яқин тизим. Маҳаллангиздаги ободлик бир мисол. Бундай ишлар фақат Тошкентда эмас, Қорақалпоғистону Хоразмда ҳам, Қашқадарёда ҳам, ҳамма жойда қилиняпти. Халқимизнинг ўзи – адолатли ҳакам. Бугун юртимиздаги ҳар бир инсон ижобий ўзгаришларни сезяпти. Энди бу ишларни давом эттириб, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига туширамиз. Бу – инсонларнинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган халқчил тизим бўлади, – деган эди Президентимиз маҳалла аҳлига қарата.

Бугун Чилонзор туманидаги МФЙлар раислари мазкур манзилда бўлиб Президентимиз томонидан намунали деб баҳоланган Жангоҳ маҳалласида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. МФЙ раиси ва фаолият олиб бораётган масъуллар билан мулоқотда бўлиб ўзаро тажриба алмашишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#ПҚ_50_ижроси
#Чилонзор_маҳалласи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-февралдаги “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги 50-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги маҳаллаларда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Тирсакобод” маҳалласининг 4-тор кўчасида асфальтлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Айни кўчанинг 99-уйдан 207-уйгача бўлган қисмида эса асфальтлаш ишлари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi