Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.96K subscribers
50.1K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбиркорлар_билан_учрашув

Президентимиз камбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш чора-тадбирлари тақдимотига бағишланган йиғилишда салоҳиятли
тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, янги иш ўрни яратишга рағбатлантириш, корхоналарда кўплаб “амалий мономарказ”лар ташкил қилиш, бу борада давлат тадбиркорларга зарур маблағлар ажратиш билан бирга, инфратузилма, кредит, солиқ ва бошқа масалалар бўйича енгилликлар беришини таъкидлаб ўтди.

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туманда фаолият олиб бораётган
тадбиркорлар ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам айни шу мавзуда сўз юритилди.

Учрашувда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва туман ҳокими йиғилганларга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунтириб ўтди.

Учрашув якунида тадбиркорлар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берилди ва тадбиркорларнинг таклифлари ҳам муҳокама қилинди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбиркорлар_билан_учрашув

Бугун Чилонзор туманида жойлашган “ATLAS iNVEST” МЧЖ биносида Тошкент шаҳар прокурори Эркин Йўлдошев, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва бошқа масъуллар иштирокида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда масъуллар томонидан бугунги кунда тадбиркорлар учун яратилган шарт- шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.

Тошкент шаҳар прокурори ва бошқа масъуллар томонидан тадбиркорларнинг барча саволларига батафсил жавоб берилди ва ҳуқуқий йўл йуруқлар кўрсатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Тадбиркорлар_билан_учрашув

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқаров, Ўзбекистон Республикаси Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Т.Ишметов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Умурзақов томонидан тасдиқланган графикга асосан Тошкент шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан тижорат банклари мижозлари билан учрашувлар ўтказилиши белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан "Агробанк" АТБ Тошкент шаҳар филиалида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Ушбу учрашувда 15 та тадбиркорлик субъектлари вакилларининг мурожаатлари тингланди ва шулардан 5 тасининг масаласи жойида ҳал этилди. Қолган 10 тасининг масалаларини ҳал этиш бўйича вазифалар белиглаб олиниб, комиссия баёни билан тасдиқланди.

👉👉👉 Маълумот учун айтиш жоизки, шу каби учрашувлар апрель ва май ойларида график асосида тумандаги 16 та тижорат банкларида ўтказилиши режалаштирилган.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Тадбиркорлар_билан_учрашув
#Тақдимот

Чилонзор тумани ҳокимлигида Президентимизнинг 2024 йил 20 мартдаги "Тошкент шаҳрида "Янги авлод" Махсус саноат зонасини ташкил эитш тўрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги йирик саноат корхоналари раҳбарлари иштирокида "Янги авлод" махсус саноат зонасида янги лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳамда “Тошкент Инвест” компанияси вакили томонидан тақдимот ўтказилди.

Тақдимот йиғилишида Тошкент шаҳрида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича янги имконият ва мавжуд заҳиралардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантириш, янги турдаги рақобатбардош юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш, Тошкент шаҳрининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолини юқори даромадли иш жойлари билан таъминлаш бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Тадбиркорлар_билан_учрашув_Чилонзорда

Чилонзор туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлигида туман ҳокимлиги мутасаддилари ва "Турон банк" АТБ масъуллари, банкнинг туман филиали бошлиғи билан ўтказилган учрашувда ҳам тадбиркорлар банк кредитлари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлди.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтказилди ва тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Тадбиркорлар_билан_учрашув_Чилонзорда

Чилонзор туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлигида туман ҳокимлиги мутасаддилари, Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси масъуллари, Савдо-саноат палатасининг туман бўлими раҳбари ва "Турон банк" АТБ масъуллари, банкнинг туман филиали бошлиғи билан ўтказилган учрашувда ҳам тадбиркорлар банк кредитлари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлди.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаатларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтказилди ва тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Тадбиркорлар_билан_учрашув_Чилонзорда

Асосий мақсад: Ҳокимлик, банклар,
тадбиркорлар ва ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигида иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш

Чилонзор туманида давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириқ ва кўрсатмалари доирасида тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли учун иш ўринлари яратиш ва тумандошларимизнинг оилавий даромадларини ошириш мақсадида мунтаззам равишда туман ҳокимлиги, тумандаги банклар филиаллари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар учрашувлари ташкил этиб келинмоқда.

Шу пайтгача ўтказилган учта худди шундай ҳар томонлама ҳамкорликка асосланган учрашувлар жараёнида 161 нафар тадбиркорларга кредит ажратилиши, тадбиркорликни кенгайтиришга шарт-шароит яратиш ва бошқа муаммоларини ҳал этишда ёрдам берилди. Мурожаат қилган бошқа тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топиш учун ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Бундай учрашувларда, аксарият, бизнесга биринчи қадам дастури доирасида энди тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқаролар кўпроқ мурожаат қилмоқда ва уларга бизнес бошлашлари учун Бизнесни ривожлантириш банки ва бошқа банклардан имтиёзли кредитлар ажратилишига амалий ёрдам ва йўл-йуруқлар кўрсатилмоқда.

Шунингдек, куни кеча туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган худди шундай учрашувда ҳам 103 нафар тадбиркорлар иштирок этди ва уларнинг 87 нафарига мурожаатлари юзасидан амалий ёрдамлар берилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Тадбиркорлар_билан_учрашув_Чилонзорда

Асосий мақсад: Ҳокимлик, банклар,
тадбиркорлар ва ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигида иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш

Чилонзор туманида давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириқ ва кўрсатмалари доирасида тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли учун иш ўринлари яратиш ва тумандошларимизнинг оилавий даромадларини ошириш мақсадида мунтаззам равишда туман ҳокимлиги, Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси масъуллари, тумандаги банклар филиалларимутасаддилари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар учрашувлари ташкил этиб келинмоқда.

Бундай учрашувларда, аксарият, бизнесга биринчи қадам дастури доирасида энди тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқаролар кўпроқ мурожаат қилмоқда ва уларга бизнес бошлашлари учун Бизнесни ривожлантириш банки ва бошқа банклардан имтиёзли кредитлар ажратилишига амалий ёрдам ва йўл-йуруқлар кўрсатилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Тадбиркорлар_билан_учрашув_Чилонзорда

Асосий мақсад: Ҳокимлик, банклар,
тадбиркорлар ва ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигида иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш

Чилонзор туманида давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириқ ва кўрсатмалари доирасида тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли учун иш ўринлари яратиш ва тумандошларимизнинг оилавий даромадларини ошириш мақсадида мунтаззам равишда туман ҳокимлиги, Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси масъуллари, тумандаги банклар филиаллари мутасаддилари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар учрашувлари ташкил этиб келинмоқда.

Бундай учрашувларда, аксарият, бизнесга биринчи қадам дастури доирасида энди тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқаролар кўпроқ мурожаат қилмоқда ва уларга бизнес бошлашлари учун Бизнесни ривожлантириш банки ва бошқа банклардан имтиёзли кредитлар ажратилишига амалий ёрдам ва йўл-йуруқлар кўрсатилмоқда.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Тадбиркорлар_билан_учрашув_Чилонзорда

Асосий мақсад: Ҳокимлик, банклар,
тадбиркорлар ҳамкорлигида иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш

Чилонзор туманида давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириқ ва кўрсатмалари доирасида тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли учун иш ўринлари яратиш ва тумандошларимизнинг оилавий даромадларини ошириш мақсадида мунтаззам равишда туман ҳокимлиги, Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси масъуллари, тумандаги банклар филиаллари мутасаддиларининг тадбиркорлар билан учрашувлари ташкил этиб келинмоқда.