Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Иқтибос

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасини сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўзлаган нутқидан

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Иқтибос

Шавкат Мирзиёев:

«Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли бўлган меҳрибон ва мўътабар аёлларга битта яхшилик қилсак, ишонинглар, бу ўзимизга ўнта яхшилик бўлиб қайтади».

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Иқтибос

“Энг катта душман – ички душман. Бефарқлик бизнинг энг катта душманимиз. Агар бутун тизим ишласа бизга ҳеч нарса ҳалал бера олмайди”.

Шавкат Мирзиёев
#ИҚТИБОС

Таъкидлаш керакки, Янги Ўзбекистонни барпо этиш – бу шунчаки хоҳиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир.

Янги Ўзбекистон – демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган норма ва принципларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланадиган, пировард мақсади халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.МИРЗИЁЕВ
#Иқтибос

"Энг муҳими, “Қонун – муқаддас, ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қарор топтириш шарт!” деган қараш жамиятнинг ҳар бир аъзоси, айниқса, мансабдорлар учун ҳаёт қоидасига айланиши керак.

Шавкат Мирзиёев
#Иқтибос

– Кўраяпсизлар, дунёда рақобат, таҳдидлар кучайиб бораяпти. Хавф ёнимизда юрибди. Бунга тайёр бўлиш учун ҳамиша огоҳ бўлиш зарур. Бугунги эмин-эркин ҳаётимизга шукрона айтиш билан бирга эртанги кунимизни мустаҳкам қилишимиз керак. Қачон мустаҳкам қиламиз? Билимли бўлсак. Агар боболаримиз буюклигидан руҳланиб, ҳар бир соҳа бўйича таълимни мукаммал қилсак, манаман деган давлатдан кам жойимиз йўқ. Болаларимизни зўр ўқитсак, натижа биз кутгандан ҳам яхши бўлади. Мустақиллигимиз барқарор ва абадий бўлади.

Ш.М.Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ИҚТИБОС

"Башарият тарихига назар солсак, коррупция иллати ҳатто энг қудратли ва энг кучли давлатларни ҳам жар ёқасига олиб келганига ва тўлиқ пароканда қилганига гувоҳ бўламиз.

Коррупция бутун инсониятга, барча жамиятлар асосига, иқтисодий тараққиётга зарба берадиган, қонун устуворлигини бузадиган ва халқнинг давлат сиёсатига ишончини кескин сусайтирадиган, демократик институтлар ривожига тўсқинлик қиладиган хатарли таҳдиддир ва у барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги режаларимизга ҳам жиддий путур етказади.

Таҳлилларга кўра, ҳозирда коррупциянинг дунё миқёсидаги зарари 3 триллион АҚШ долларига яқин миқдорни ташкил қилмоқда. Аммо, мен бу катта рақамлар ҳақиқий ҳолатни ва коррупция натижасида кўрилаётган реал зарарнинг аниқ ҳажмини тўлиқ ифода эта олмайди, деб ҳисоблайман. Энг ёмони – жамият кўрадиган маънавий зарар кўламини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди".

👉👉👉 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқидан

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi