Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.29K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оммавий_сайёр_қабул_Чилонзорда

👉👉👉Чилонзор тумани ҳокимлиги олдидаги очиқ майдонда бугун эрта тонгдан Чилонзор ва Учтепа туманлари аҳолиси учун Республика ва шаҳар миқиёсидаги ташкилот ва идоралар мутасадди раҳбарлари иштирокида Оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда.

👉👉👉Жараёнлар лавҳамизда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оммавий_сайёр_қабул_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, бугун туманимиз ҳокимлиги биноси олдидаги очиқ майдонда вазирликлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли бошқармалар, туман ҳокимликлари мутасаддилари ва масъуллари иштирокида Чилонзор ва Учтепа тумани аҳолиси учун Оммавий қабул бўлиб ўтди. Қабул жараёнида юзлаб тумандошларимизнинг турли муаммолар юзасидан қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди ва ушбу муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Жумладан, қабул давомида Чилонзор тумани ҳокимига ҳам 100 нафарга яқин фуқаролар уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилиши масаласида, соғлигини тиклашга амалий ёрдам, уй-жой таъмири учун маблағ ажратиш, моддий ёрдам, коммунал соҳадаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.

Қилинган мурожаатларнинг айримларига шу ернинг ўзида амалий ечим топилди. Ечими муддат талаб қиладиган айрим муаммоларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш учун тегишли масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

👉👉👉Лавҳамизда қабул жараёнлари
#Оммавий_сайёр_қабул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги ва Чилонзор туманидаги Халқ қабулхоналари мутасаддилари, Чилонзор тумани ҳокимлиги масъуллари ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари ҳамкорлигида тумандаги 39-сонли оилавий поликлиника ҳудудида аҳоли учун
қабул ташкил этилди.

Қабул жараёнида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ҳам ўтказилди. Масъулларга мурожаат қилиб келган 47 нафар фуқаронинг муаммолари ўрганилди ва 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қолган масалалар юзасидан ўрганиш ўтказиш учун назоратга олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi