Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.67K subscribers
50.4K photos
5.53K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram

#Энергия_тежамкорлик

Чилонзор тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, хоким ўринбосарлари ва мутасадди раҳбарлар биргаликда вақтинчалик электр энергиясини тежаш юзасидан туман ҳудудида жойлашган корхоналарни жойига чиқиб ўрганди.

Айтиш жоизки, ўрганишлар натижасида 12 та корхоналарнинг жами бир кунлик исътемоли бўлган 20 минг 947 кВт энергия тежалишига эришилиб, ўртача хонадон мисолида ҳисоб-китоб бўйича 6 минг 546 та хонадонга муқобил электр энергиясини етказиб бериш имконияти яратилди.

Ўрганишлар жараёнида корхоналар масъулларига энергияни тежаш бўйича тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Йиғилиш
#Энергия_тежамкорлик

Энергия тежамкорлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида туман ҳокимлигига қарашли барча ташкилотлар масъуллари иштирокида аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борада энергиятежамкорликка амал қилиш ҳамда кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда соҳалар кесимида бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Туманимиз аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш йўналишидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар, шунингдек, барча соҳаларда энергия тежамкорлигини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди ва бу йўналишларда амалга ошириладиган ишлар режалари тузиб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Энергия_тежамкорлик_Чилонзорда
#Ишчи_гуруҳ_тарғибот_ишларини_олиб_бормоқда

Катта харажатлар эвазига ишлаб чиқарилаётган электр қувватидан тежамкорлик билан ва самарали фойдаланиш иқтисодиётимиз ривожи учун муҳим омил саналади. Шу боис, энергия тежамкорлигини йўлга қўйиш ва муқобил энергиядан фойдаланиш йўналишида Республика бўйича ишчи гуруҳлар тузилган.

Туманимизда ҳам туман прокурори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Бугун туман прокурори бошчилигидаги ишчи гуруҳ саноат ҳудудида фаолият кўрсатаётган корхоналарда айни йўналишда олиб борилаётган ишларни ўрганди ва муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб борди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi