Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.34K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Карантин_2021
Жамиятнинг тинч ва барқарор бўлиши кўп жиҳатдан аҳолининг саломатлиги билан боғлиқ. Ҳозирги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олсак, айниқса, одам кўп тўпланадиган жойларда карантин қоидаларига амал қилиш жуда муҳим.
Шу боис, Чилонзор туман ҳокимлиги томонидан бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилди. Чилонзор деҳқон бозорида ҳам карантин қоидаларига амал қилиниши тўлиқ назоратга олинган.

Лавҳамиз айни шу мавзуда
#КАРАНТИН_2021

Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

📌 тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;

📌 театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик белгиланибди.

Барчани ушбу қоидаларга риоя этишга чақирамиз. Зеро, буларнинг барчаси аввало ўзимиз ва яқинларимиз соғлиги учун.