Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.95K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#УЧРАШУВ

Чилонзорда экпортёр-корхоналарга қандай шарт-шароитлар яратилмоқда?

Чилонзор тумани ҳокимлигида туманда экспорт фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини амалга ошириш, имкониятларини кенгайтириш юзасидан Тошкент шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ҳамкорлигида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Чилонзор туманида ишлаб чиқариш корхоналарининг экспорт имкониятларини янада ошириш, ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиш бўйича янги бозорлар топиш, экспортёр корхоналарда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш масалалари бўйича Тошкент шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Экспорт масалалари бўйича бўлим бошлиғи С.Абдукаримов батафсил маълумотларни тақдим этди.

Шунингдек, учрашувда туман Инвестиция ва ташқи савдо бўлими масъуллари мамлакатимизнинг экспорт салоҳиётини янада ошириш борасида давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва бу тизимдаги янгиликлар билан тадбиркорларни таништириб ўтди.

Учрашув якунида тадбиркорларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди ва туманда экспорт фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг бу бордаги имкониятларини кенгайтириш, маҳаллий экспортчиларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, экспортёр-корхоналарнинг мониторинги орқали уларда юзага келаётган муаммоларни ҳал этишда тегишли ташкилотлар ва корхоналар билан ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишиб олинди.


Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#quyoshpanellari
#Учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси бўйича Чилонзор тумани саноат ҳудудида (пром зона) жойлашаган "TARLEPLAST" МЧЖ биносида туман ҳокимлиги томонидан йирик тадбиркорлик субъектлари билан қуёш фото электр стнацияларини қуриш юзасидан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Чилонзор туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Чилонзор тумани прокурори Жаҳонгир Муротов, туман ИИОФМБ бошғиғи Алишер Муродуллаевлар иштирок этди.

Учрашув жараёнида қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналар ўзларининг маҳсулотлари ҳақида тўлақонли маълумот тақдим этдилар.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Учрашув

Хабарингиз бор, куни кеча пойтахтимизда "ИННОПРОМ Марказий Осиё" Халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. Мазкур кўргазма доирасида Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири М.Карабаев бошчилигидаги делегация вакиллари юртимиздаги бир нечта саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиб,
учрашувлар ўтказди.

Жумладан, куни кеча халқаро делегация вакиллари Чилонзор туманидаги “FONON” заргарлик корхонаси фаолияти билан танишди ва корхона мутасаддилари билан индивудиал
учрашувлар ўтказди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Учрашув

Туманимиздаги Кичик халқа йўли кўчаси намунали кўчага айлантирилади

Чилонзор туманининг “Гавҳар” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13-апрелдаги 51-сонли фармонига муофиқ Тошкент шаҳрини замонавий шаклга келтириш, тадбиркорлик фаолиятини ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш орқали иш ўринларини яратиш мақсадида маҳалла ҳудудида жойлашган Кичик халқа йўли бўйлаб жойлашган хонадонлар эгалари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритаётган тумандошларимиз билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва бошқа масъул раҳбарлар иштирок этиб, хонадонлар эгаларига Кичик халқа йўли кўчасини намунали кўчага айлантириш юзасидан тайёрланган лойиҳаларни тақдим этди.

Бу борада тадбиркорларга ҳозир эгаллаб турган майдоннинг ўзида 2-3 қаватли уйлар қуриб яшаш шароитларини яхшилаши ва тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун 20 йилга 500 миллион сўмгача узоқ муддатли имтиёзли кредит ажратилиши тушунтирилди.

Эндиликда бу кўчада ташқи кўриниши бир-бирига ўхшаш бўлган шинам уйлар ва тадбиркорлик объектлари қурилиши мўлжалланмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Учрашув

Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва уларнинг олди олиш

Юртимизда хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш масаласи, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.

Чилонзор туманидаги "Хайробод" маҳалласи идорасида Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Чилонзор тумани кенгаши раиси, Б. Раҳимов, "Хайрабод" МФЙ раиси О.
Ғуломов хамкорлигида  “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва уларнинг олди олиш” мавзуси  доирасида  учрашув ташкил этилди.

Дарҳақиқат, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бугунги кунда нафақат мамлакатимизда, балки жаҳонда тобора долзарблик касб этаётгани, унинг олдини олишда барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги тадбирда алоҳида қайд этилди.

Учрашув қизғин баҳс-мунозаралар билан бӯлиб ӯтиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Учрашув

Банк мутасаддилари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди


Чилонзор туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан “Микрокредитбанк” АТБ Амалиёт бошқармаси ва тадбиркорлик субъектлари ўтрасида ўтказилган учрашувда 11 та муаммоли масалалар кўтарилди.

Уларнинг барчаси туман даражасида бўлиб, банклар билан боғлиқ 9 та ва ер масаласида 2 та мурожаатлар ҳал этилиши натижасида 134 та янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Хусусан, учрашув давомида банк билан боғлик 4 та масалалар жойида ҳал этилди ва тадбиркорлар 34 та янги иш ўринларини яратиш имконига эга бўлдилар.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Учрашув

Туман ҳокими ва банк мутасаддилари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳамда “Ипак йули банк” АТБ раиси ўринбосари Фаррух Исхаков бошчилигида туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, “Ипак йули банк” АТБ Чилонзор туман бўлими масъуллари ва тадбиркорлар ўтрасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Ўтказилган учрашувда тадбиркорлар томонидан 20 та муаммоли масалалар кўтарилди.

Уларнинг барчаси туман даражасида бўлиб, банклар билан боғлиқ 5 та ва ер масаласида 1 та, солиқ билан боғлиқ масалалар 3 та, кадастр билан боғлиқ 1 та ва бошқа 10 та мурожаатлар ҳал этилиши натижасида 38 та янги иш ўринлари яратиш имкони яратилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказилган мулоқотлар давомида банк билан боғлиқ 5 та масала жойида ҳал этилиши натижасида тадбиркорлар 20 та янги иш ўринларини яратишни ўз зиммасига олдилар.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Аҳоли_бандлигини_таъминлаш
#Учрашув

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш юзасидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлигида туман ҳокимлиги мутасаддилари ва "Халқ банки" АТ масъуллари, банкнинг туман филиали бошлиғи ҳамда Савдо-саноат палатаси туман бўлими раҳбари билан ҳамкорликда ўтказилган учрашувда ҳам тадбиркорлар банк кредитлари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлди.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтказилди ва тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Учрашув
#Тозалик_йўлида_бирлашайлик

Туманимиз ҳудудининг тозалиги барча аҳолимиз ва туманимиз меҳмонлари учун манфаатлидир. Лекин аксарият одамлар кўчалар, ҳудудларнинг тозалиги учун фақат тегишли ташкилотлар масъул, деган фикрда атроф-муҳит тозалигига масъулиятсизлик билан қарайди. Атроф-муҳит тозалигига барча даҳлдор эканлигини аҳолига, ёшларга тушунтириш ишларини олиб бориш ҳам долзарб масалалардан биридир.

Бу борада Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Чилонзор тумани бўлими ташаббуси билан МФЙ раислари иштирокида"Тозалик йулида бирлашайлик"шиори остида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи С. Имомназаров, "Адолат" СДП туман кенгаши раиси Б. Раҳимов, туман ҳокими маслаҳатчиси Б. Зиёвиддиновлар иштирок этиб, аҳолининг санитар маданиятини ошириш, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганлик учун жавобгарликлар белгилангани ҳақида аҳоли ўртасида тарғиботлар ўтказиш бўйича ўз тавсия ва кўрсатмаларини айтиб ўтишди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi