Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.96K subscribers
50.1K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Чилонзорда_бугун

Бугун ҳам Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туманимизда фаолият кўрсатаётган Идоралараро ишчи гуруҳи томонидан 4 та сектор кесимида саф йиғилишлари ўтказилиб, олиб бориладиган ишлар режалаб олинди.

Тузиб олинган режалар асосида туманнинг “Шарқ” “Шараф”, “3-Катта Чилонзор”, “Новза”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор, “Дўмбиробод”, “Катта Дўмбиробод” маҳаллаларида кенг қамровли ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, хатлов жараёнлари ҳамда кексалар, бемор тумандошларимиз ҳолидан хабар олиш йўналишидаги ишлар ҳам тизимли равишда олиб борилмоқда.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси ва БСКлар ходимлари томонидан ҳудудлардаги хазонлар ва чиқиндилар супирилиб, йиғилган чиқиндилар ташиб чиқиб кетилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Инсонга_эътибор

Бугун туман ҳокими ўринбосари Aлишер Хатамов бошчилигида масъул ходимлар тумандаги “Шарқ тонги” маҳалласи 30-уй, 57-хонадонда истиқомат қилувчи имконияти чекланган ёшлардан бири Aбдуллоҳ Насриддиновнинг хонадонида бўлиб, оиланинг ҳолидан хабар олишди.

Мулоқотлар жараёнида Абдуллоҳнинг онаси бола учун махсус аравачага эҳтиёжи борлигини айтиб ўтди. Онасининг таклифига биноан 2 кун муддатда махсус аравача ҳомийлик асосида етказиб берилишига келишиб олинди.

Туманимизда ижтимоий ҳимояга ва ўзгалар парваришига муҳтож оилалар ва уларда тарбияланаётган 30 ёшгача бўлган ёшлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмак бериш йўналишидаги ишлар давом эттирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Инсонга_эътибор

Чилонзор туманидаги 34 - оилавий поликлиника тиббий бригада патронаж ҳамширалари томонидан ётоқли беморларга ва ёши кекса нуронийларга, шунингдек, янги туғилган чақалоқлар ва оналарга, диспансер назоратидаги сурункали хасталиги бор беморлар хонадонларига борилиб патронаж тиббий кўрик ўтказилди ва тиббий ёрдам кўрсатилди.
Оила шифокорлари маслаҳати зарур беморларга ОНЛАЙН ПАТРОНАЖ ташкиллаштирилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Таъмирлаш

Бугун туман Сув тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан 4-секторга қарашли “Яккатут” маҳалласидаги 19- ва 6- кўпқаватли уйлар орқасидан ўтувчи диаметри 200 ммли ичимлик суви қувуридаги носозликлар мутахассислар ёрдамида аниқланиб бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Инсонга_эътибор

Бугун Чилонзор туманида сектор раҳбарлари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган, имконияти чекланган, кекса фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Шавкат Мурзажонов, МФЙ раиси биргаликда “Шараф” маҳалласида яшовчи кам таъминланган ва ногирон аъзолари бор бўлган оилалар ҳолидан хабар олди.

Жумладан, “Шараф” маҳалласи 26-уй, 45-хонадонда яшовчи Зуҳра Ахунжонованинг хонадонига борилди ва оиланинг ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилди. Хонадоннинг иссиқлик тизими бўйича муаммоси бартараф этиладиган бўлди. Шу хонадонда яшовчи беморнинг келинини иш билан таъминлаш бўйича масъулларга топшириқ берилди. Уй-жойини расмийлаштириш юзасидан қилинган мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда туман ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат жамланмаси тақдим этилди.

Шунингдек, туман ҳокими ва масъуллар маҳалланинг 27-уй 183-хонадонида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Татъяна Горбанъ ҳамда 28-уй 34 - хонадонда яшовчи 2 - гуруҳ ногирони Эльвирт Якубовлар оиласида ҳам бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Мулоқотлар жараёнида Т.Горбанънинг яшаш хонаси таъмирталаблиги ҳамда ўзини ўзи банд қилиши учун тикув мошинасига эҳтиёжи борлиги аниқланди ва унинг яшаш хонаси таъмирланиб, ўзига тикув мошинаси ажратилиши белгиланди.

Э.Якубовнинг ҳам ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлиги аниқланди ва тез кунларда бу фуқаро ногиронлик аравачаси билан таъминланадиган бўлди. Туман ҳокими ва масъуллар томонидан ҳар иккала оилаларга ҳам озиқ-овқатлар жамланмаси топширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Инсонга_эътибор

Бугун Чилонзор туманида сектор раҳбарлари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган, имконияти чекланган, кекса фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, бугун туманнинг 3-сектор раҳбари туман ИИОФМБ бошлиғи ва сектор масъуллари биргаликда “Диёр” маҳалласи 53-уй, 37-хонадонда яшовчи У.Абдураҳмонованинг, шу манзилнинг 39-хонадонида яшовчи Н.Сараева, 54-уйнинг 49- хонадонида яшовчи Л.Қудратова ва 55-уйнинг 17-хонадаонида яшовчи Д.Денисов каби тумандошларимизнинг хонадонларига борилди ва оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилди.

Мулоқотлар жараёнида айни хонадонларда аниқланган муаммоларга ечим топиш чоралари кўрилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Инсонга_эътибор

Бугун Чилонзор туманида сектор раҳбарлари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган, имконияти чекланган, кекса фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, бугун туман ҳокимининг ўринбосари Абдуҳамит Абдуқодиров ва масъуллар томонидан 1-секторга қарашли “Бектўпи” маҳалласи 1-уйнинг 28-хонадонида яшовчи М.Азизованинг ҳамда 16-уйнинг 203-хонадонида яшовчи М.Шоюсуповаларнинг хонадонларига борилди ва оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилди.

Мулоқотлар жараёнида айни хонадонларда аниқланган муаммоларга ечим топиш чоралари кўрилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Инсонга_эътибор

Бугун Чилонзор туманида сектор раҳбарлари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган, имконияти чекланган, кекса фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимининг 1-ўринбосари Жамолиддин Ходжиманов ва “2-Чарх Камолон” МФЙ раиси ҳамда маҳалла фаоллари томонидан маҳаллада жойлашган 146-кўп қавватли уйнинг 13-хонадонида истиқомат қилувчи Е.Малохотконинг, 1-кўп қавватли уйнинг 58-хонадонида истиқомат қилувчи Н.Исмоилованинг, 2-кўп қавватли уйнинг 62-хонадонида истиқомат қилувчи Ж. Музаффаровнинг, 144-кўп қавватли уйнинг 22-хонадонида истиқомат қилувчи З. Нарзуллаеванинг, 144-кўп қавватли уйнинг 26-хонадонида истиқомат қилувчи С.Шокированинг ҳамда 148-кўп қавватли уйнинг 2-хонадонида истиқомат қилувчи Ф.Каримоваларнинг хонадонларига борилди ва оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилди.

Мулоқотлар жараёнида айни хонадонларда аниқланган муаммоларга ечим топиш чоралари кўрилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Ободонлаштириш

Айни дамда туманимизнинг барча кўчаларида, яшил майдонларида тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, автойўллар чеккаларидаги ирригация ариқлари ҳам тозаланиб, чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида олиб чиқию кетилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Ободонлаштириш

Айни дамда туманимизнинг барча кўчаларида, яшил майдонларида тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, йўллар четларига, яшил майдонларга экилган манзарали гуллар ва буталар ҳам тартибга келтирилиб, қуриб қолган гуллар ва буталар олиб ташланмоқда ҳамда турли ранг баранг гуллар экилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Ободонлаштириш

Хабарингиз бор, туманимизнинг 7-мавзесидаги “Боғзор” маҳалласида кенг қамровли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун ҳам айни манзилда кўпқаватли уйларнинг атрофи Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан супириб тозаланмоқда ва чиқиндилар ташиб чиқиб кетилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
#Таъмирлаш

Туманимиздаги Қовунчи кўчасидан ўтган иссиқлик тизими қувурларидаги носозликлар бартараф этилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi