Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.92K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим_сифати
#Мактаб_психологлари

Психологик хизмат ҳозирги замон таълим тизимининг ажралмас бўлаги бўлиб, болаларга таълим ва тарбия беришда уларнинг ақлий ва шахсий имкониятларини, болада мавжуд қобилиятларни, қизиқишларни ва интилишларни ўз вақтида аниқлаш ва улардан максимал тўлиқ равишда фойдаланишни таъминлаб беради.
Агар сўз ўз ривожланишида кўпчилик болалардан орқада қолаётган болалар тўғрисида борадиган бўлса, бундай ҳолда психологнинг вазифаси тараққиётидаги бундай орқада қолишнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган бўлади.
Агар психолог иқтидорли болалар билан ишлашига тўғри келса, бундай ҳолда болаларнинг қобилиятларини эртароқ аниқлаш ва уларни янада ривожланишини таъминлашга кўмаклашиши психологнинг асосий вазифаларидан бирига айланади.
Чилонзор туманидаги мактабларда ҳам ҳозирги кунда амалиётчи психологлар фаолият олиб бормоқда.

👉👉👉Бизнинг интевьюмиз туманимиздаги мактабларда иш олиб бораётган амалиётчи психологлар фаолияти хусусида
#Таълим_сифати

⚡️2023 йилда халқ
таълими тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

Маълумки, кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси эъон қилинди. Унда 2023 йилдаги энг устувор йўналишлар белгилаб олиниб, иккинчи йўналиш сифатида таълимни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳусусан, 2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинди. Келгуси йилда таълим тизимини ислоҳ қилишда қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланди:

Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш Конституцияда алоҳида белгилаб қўйилади;

Икки сменали мактаблар йўқ қилинади. 2023 йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 та мактаб кенгайтирилади. Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланади, келгуси беш йилда уларнинг сони мингтага етказилади;

2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади;

Келгуси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади;

Келгуси ўқув йилидан бошлаб бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш Қорақалпоғистон ва Хоразм каби бошқа вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади;

2023 йилдан бошлаб янги дастур амалга оширилади. Ҳар бир вилоятда 1 тадан техникумда Европа касбий таълим стандартлари жорий этилади. Келгуси беш йилда барча коллеж ва техникумлар ушбу тизим билан қамраб олинади;

Шу билан бирга, кимё саноати, электр техникаси, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида Муҳандислик мактаблари ташкил қилинади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Таълим_сифати
#201_мактабда_заковат_интеллектуал_ўйини

Тараққиёт ва фаровонлик инсониятнинг энг катта орзуси бўлиб келган. Албатта, тараққиётга фақат ва фақат таълимни ривожлантириш, аҳолининг интеллектуал салоҳиётини ошириш орқалигина эришиш мумкин.

Бу борада мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, яқинлашиб келаётган йилимиз “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинди.

Албатта, таълим сифатини яхшилаш учун аввало, ёшларда билимга, билишга қизиқишни ошириш, уларнинг ўз устида ишлаши ва изланувчанлик кўникмасини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, ҳозирда барча мактабларда ўқувчилар орасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг “Тирсакобод” маҳалласи ёшлари таълим оладиган 201-сонли умумтаълим мактабида ҳам мазкур беллашув йил бўйи ўтказиб келинди ва бугун финал босқичи бўлиб ўтди.

👉👉👉Янги йил байрами арафасида байрамона кайфиятда ўтказилган интеллектуал баҳс жараёнлари ва таълим соҳасидаги самаралар билан лавҳамиз орқали танишинг.
#Таълим_сифати
#100_мингта_тўгарак

Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этиш учун 79,5 млрд сўм ажратилади

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги «2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш,
таълим муассасаларида бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар белгиланган, дея хабар қилмоқда Мактабгача ва мактаб вазирлиги.

Вазирлик қайд этишича, ўқувчиларда касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаларида 100 мингта тўгарак ташкил этиш бўйича зарур ишлар бошланган.

Ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 79,5 млрд сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.

Бунда ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари, IT инжиниринг, таржимонлик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этишга устуворлик берилмоқда, дейилади хабарда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Таълим_сифати
#Бизнинг_устозлар

"Таълим тизимида инновацион ёндашувлар: Муаммо ва ечимлар" деб номланган халқаро илмий-амалий конференция доирасида География дарсларида замонавий ахборот технологияларининг аҳамияти мавзусида тақдим этган илмий ишлари учун Чилонзор тумани 163-сонли умумтаълим мактаби география фани ўқитувчиси Сабоҳат Aҳмедова “Таълим фидойиси” эсдалик нишони билан тақдирланди.

“Туркистон” саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида С.Aҳмедовага эсдалик кўкрак нишони, сертификат, мақолалар тўплами ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳаллардан_хабарлар
#Таълим_сифати
#Мактабга_Ҳиндистондан_ўқитувчи_келди

201-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига инглиз тилидан ҳиндистонлик ўқитувчи дарс ўтишни бошлади

Таълим сифатини оширишда мактабларда ўқувчиларнинг ўқув жараёнлари тартибига қатъий амал қилиши ҳам муҳим ўрин тутади. Чунки, тартиб бор жойда, қонунларга тўла амал қилинадиган жамиятда таълим ҳам, тараққиёт ҳам бўлади.

Шу боис, туманимизнинг “Тирсакобод” маҳалласида жойлашган 201-сонли умумтаълим мактабида ҳар доим ўқувчиларнинг тартибларга амал қилишига, дарсларга мунтаззам қатнашиши ҳолатларига эътибор қаратиб келинмоқда.

МФЙ раиси М.Эгамбердиев раҳбарлигида ёшлар етакчиси ва ички ишлар ходими масъули билан биргаликда ўқувчиларнинг машғулотларга қатнашиши бўйича давомати ва мактаб муаммолари ўрганилиб, биргаликда бу муаммоларга ечим топилмоқда.

Шунингдек, куни-кеча мактаб ўқувчиларига инглиз тилидан дарс ўтиш учун жалб қилинган Ҳиндистондан келган педагог билан ҳам мулоқот қилиниб, унга шаҳримизда яшаши ва мактабда фаолиятини йўлга қўйиши учун шарт-шароитлар яратилиб, яқиндан ёрдам берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi