Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.96K subscribers
49.3K photos
5.44K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Расмий ташриф билан Қоҳирада бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср цивилизация миллий музейига ташриф буюрди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев, пребывающий с официальным визитом в Каире, посетил Национальный музей египетской цивилизации.

#Mirziyoyev #tashrif #Misr #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Қоҳирадаги Миср цивилизацияси миллий музейига ташриф буюриб, ушбу мамлакат тарихининг турли даврларига оид экспонатлар билан танишди

Глава нашего государства посетил Национальный музей египетской цивилизации в Каире, где ознакомился с экспонатами разных периодов истории Египта

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Кун_ҳикмати

Ёпиқ эшик йўқдир, хато калит бор.

Жалолиддин Румий

👉👉👉#Бугунги_об_ҳаво

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.

🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманида жойлашган Чилонзор метробекатининг фотосурати)

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Идоралараро_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан

Хабарингиз бор, туманимизда ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳолати, ободонлаштириш, коммунал хўжалиги, санитария-эпидемология, экологик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳалари фаолиятини ўрганиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш фаолиятини тизимли ўрганиш ва жадаллаштириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, мактаб ўқувчилари, талабалар, аёллар ва ёшлар орасида қонунга итоаткорлик ҳиссини шакиллантириш ишларининг натижадорлигини ҳамда аҳоли муаммоларини ўрганиш, мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва назорат қилиш тизимини ўрганишлар юзасидан Идоралараро ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Бугун ҳам тумандаги 4 та сектор кесимида эрта тонгдан саф йиғилишлари ўтказилиб, барча йўналишлар бўйича олиб бориладиган ишлар тақсимлаб олинди.

Жумладан, туманнинг 3-секторига қарашли “Боғзор” маҳалласида ўтказилган саф йиғилишида ҳам ҳудудда олиб борилиши керак бўлган ишлар бўйича туманга бириктирилган масъуллар ва сектор раҳбари томонидан режа асосида олиб бориладиган ишлар бўйича кўрсатмалар берилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Эълон

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!📣📣📣

Чилонзор тумани Лутфий МФЙ Лутфий кўчаси 93- ва 94- уйлар оралиғидаги ер ости д-108 ммли ўрта босимли газ қувурларида газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГФТнинг “Чилонзор тумангаз” газ таъминоти бўлими ҳамда Ер ости газ қувурлари хизмати томонидан олиб борилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан бугун 2023 йил 21 феврал куни соат 11-00дан 18-00гача қуйидаги газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Аҳоли истеъмолчилари:

“Лутфий” МФЙ да 378 та ерли хонадон, 2 та кўпқаватли уйларда яшовчи 98 та хонадон;

“1-Қатортол” МФЙда 365та ерли хонадон, 2 та кўпқаватли уйлардаги 128 та хонадан;

“Нафосат” ва “Диёр” МФЙда 58 та кўпқаватли уйлардаги 2 минг 298 та хонадон;

“Қатортол” ва “Чўпонота” МФЙларидаги 48 та кўп қаватли уйлардаги 1 минг 896 та хонадон;

“Боғзор” ва “Оқтепа” МФЙларидаги 2 минг 682 та хонадонларда вақтинча газ таъминоти ўчирилади.

Таъмирлаш ишлари ниҳоясига етгандан кейин газ таъминоти тикланади.

Вақтинчалик ноқулайлик учун истеъмолчилардан “Ҳудудгаз Пойтахт” ГФТнинг “Чилонзор тумангаз” газ таъминоти бўлими узр сўрайди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Статистика

Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасида қанча қўшилган қиймат яратилди?

2022 йил якунларига кўра, Тошкент шаҳри бўйича хизматлар соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 74 867,8 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 9,9 % га ўсди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Таълим_сифати
#100_мингта_тўгарак

Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этиш учун 79,5 млрд сўм ажратилади

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги «2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, таълим муассасаларида бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар белгиланган, дея хабар қилмоқда Мактабгача ва мактаб вазирлиги.

Вазирлик қайд этишича, ўқувчиларда касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаларида 100 мингта тўгарак ташкил этиш бўйича зарур ишлар бошланган.

Ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 79,5 млрд сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.

Бунда ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари, IT инжиниринг, таржимонлик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этишга устуворлик берилмоқда, дейилади хабарда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Идоралараро_ишчи_гуруҳ_фаолиятидан
#Ободонлаштириш

Бугун Чилонзор туманининг 1-секторига қарашли “Гулистон” маҳалласи ҳудудида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi