Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев трансформатор ишлаб чиқарувчи «Aysel Energy» корхонаси фаолияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия по выпуску трансформаторов «Aysel Energy».

#Mirziyoyev #tanishuv #korxona #transformator

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов #Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 январ куни Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори…
#Диққат_танлов
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги

📣📣📣Диққат, танловнинг 2-саволи
«Бобур характерининг энг мислсиз белгиси унинг бошқа ҳукмдорларникига мос келмаслигидадир. Осиё тождорларидаги маҳобатли, сунъий характер ўрнига бизнинг кўз олдимизда Бобирнинг характери табиий, ҳаётий, севувчи, самимий бўлиб гавдаланади. Бобур тахтга ўтирганига қарамай, оддий турмушнинг энг яхши туйғуларини ва иштиёқини ўзида сақлаб қолди. Биз Осиёдаги ҳукмдорлар ичидан Бобур сингари даҳо ва талантли кишиларни камдан-кам учратамиз… Ақлининг фаоллиги ва теранлиги, хушчақчақ со- вуққонлик ва бевафо тақдирнинг найрангларини писанд қилмай, руҳини тетик тутиши, подшоҳлар орасида камдан кам учрайдиган саховатлилиги, мардлиги, талантлилиги; фанга, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан олиб қараганда, Осиёдаги подшоҳлар орасидан Бобурга тенг келадиган биронта ҳам подшоҳ тополмаймиз»

Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳақидаги мазкур мулоҳазаларни ким ёзган ва айни фикрларнинг тарихий шахс бўлган буюк бобокалонимизни таърифлашдаги аҳамияти нимадан иборат?


👉👉👉Саволга жавобингизни соат 19-00гача @Bolliyeva7 манзилига жўнатишингизни сўраймиз.

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Маънавият денгизи томон боқиб, дунё таниган ва тан олган шоҳ ва шоир бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бир назар ташланг ва шоирнинг бебаҳо мероси бўлган қимматбаҳо фикрлар жамланган асарилардан баҳраманд бўлинг!
👉👉👉Танловимизда фаол бўлинг!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ерусти метросининг янги бекатларида юриб кўрди

Президент проехал по новым станциям надземного метро

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Эзгулик маҳалласида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди.

Глава государства посетил махаллю Эзгулик Сергелийского района города Ташкента и побеседовал с жителями.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент замонавий трансформаторлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

Президент ознакомился с процессом производства современных трансформаторов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Эзгулик маҳалласида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди.

Глава государства посетил махаллю Эзгулик Сергелийского района города Ташкента и побеседовал с жителями.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Кун_ҳикмати

Бошни фидо айла ато қошиға,
Жисмни қил садқа ано бошиға.
Тун-кунингға айлагали нур фош,
Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

Алишер Навоий


👉👉👉#Бугунги_об_ҳаво

Пойтахтимизда ёмғир ёғади ва қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кундузи +7°, кечаси -1° бўлиши кутилмоқда.

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!
👆👆👆(Чилонзор туманида жойлашган Адиблар хиёбонидаги Алишер Навоийнинг ҳайкали фотосурати)


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов “Навоийни англаш” деб номланган танлов ўтказилади 📣📣📣Ҳурматли тумандошлар! Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу викторинада Навоий асарларидан…
#Танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

📣📣📣Диққат, танловнинг саккизинчи саволи:

“Замон мажзубларидин эрмиш. Андхуд қасабасида бўдур эрмиш. Соҳиби ботин киши эрмиш. Рамзларин билганлар натижа топар эрмиш. Темурбек Хуросон мулки азиматиға юруганда Андхудқа етганда машҳурдурки, Бобо хидматиға борғандур. Ўлтурғондин сўнгра Бобо ила мида бир суфрада яхна эт эркандур. Қўйнинг яхна тўшин олиб, Темурбек сари отибдур. Темурбек ғояти ақлу закосидин дебдурки, Хуросонни ер юзининг кўкси дебдурлар. Ани Бобо бизга ҳавола қилди, деб бу башорат била юруб, Хуросон мулкини олибдур”.


👉👉👉Мазкур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни сатрларда келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг. Навоийнинг ушбу асари ҳақида батафсил маълумот беринг.


👉👉👉Саволга жавобларингиз ва батафсил шарҳингизни телеграмм орқали
@Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

👉👉👉Навоий бобомизнинг жавоҳир фикрларига дурлар билан безалган батафсил жавобларингизни кутиб қоламиз.

👉👉👉Эслатиб ўтамиз, мазкур саволга жавоблар бугун соат 12-00гача қабул қилинади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
https://youtu.be/sy1YJWkEdzU?t=141 Алишер Навоий халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз номаёндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум этган сўз санъаткоридир.

Бобокалонимиз Навоий халқимиз маънавий дунёсининг шакилланишига катта таъсир кўрсатиб келган буюк сиймолардан биридир. Ҳазрат Навоий бутун хаётини ўз халқининг илм-фани ва санъатининг ривожланишига, мамлакат равнақи, халқ ва миллатни тинч-тотув яшашига ҳамда давлат қудратини мустаҳкамлашга бағишлаган. Султон Ҳусайн Байқаро ул зотни "мамлакат устуни, давлат таянчи" деб бежиз атамаган.

Бугунги кунимизда ёшлар қалбида миллий ғурур, ўзликни англаш, гўзаллик ва нафосатга шайдолик, шукроналик туйғуларини камол топтиришда Навоий асарлари муҳим манба бўла олади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi