Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Инсонга_эътибор
#Ободонлаштириш_тизими_ходимлари_тиббий_кўриги_Чилонзорда

🩺 Эрта тонгдан кўчаларни супириб, тозалаш ишларини олиб бораётган Ободонлаштириш тизими ходимларини кўрганимизда уларга чин дилдан раҳмат айтамиз, беихтиёр. Албатта, уларнинг заҳматли меҳнатлари раҳматларга лойиқ. Шу билан бирга кўчаларимизни тозалаб, тартибга келтириш учун кун бўйи меҳнат қиладиган бу соҳа ходимларининг саломатлиги ҳам барчамиз учун муҳим.

🩺 Шу боис, айни кунларда соҳа ходимларининг саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари давом этмоқда. Жумладан, туманимиз Ободонлаштириш бошқармасида ҳам 600 нафардан кўпроқ ходимлар фаолият олиб боради. Бугун туманимизда жойлашган 37-сонли оилавий поликлиникада бошқарма ходимларининг бир гуруҳи тор мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик жараёнларида ходимлар қон таҳлили топширди ва уларнинг соғлиги турли мутахассис шифокорлар томонидан текширилиб, аниқланган хасталикларни даволаш бўйича тавсиялар берилди ва керакли дори-дармонлар ёзиб берилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар