Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Семинар_тренинг

Давлат идоралари ходимларининг ижро интизоми бўйича кўрсаткичлари уларнинг халққа хизмат кўрсатиш даражасини англатади ҳамда уларга шу рейтинг кўрсаткичига қараб ҳақ тўланиши белгиланган. Шу боис, барча соҳаларда амалга оширилган ишлар ҳисоботи ўз вақтида таҳлил қилиниши муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида Чилонзор тумани ҳокимлиги секторлари котиблари учун ўтказилган семинар тренингда айни шу тизимда олиб борилиши лозим бўлган фаолиятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Семинар_тренинг

Чилонзор туманида сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими бўйича
семинар-тренинг ташкил этилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ташаббуси билан туман ҳокимлигининг мажлислар залида ҳудудлари комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш механизми бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Мазкур семинар-тренингда сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш бўйича жорий қилинган механизм, жумладан, маҳалалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиблари тақдимот шаклида батафсил тушунтирилди.

Семинарда сектор котиблари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари иштирок етдилар.

Семинар давомида иштирокчиларнинг таклиф ва фикрлари ҳам тингланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Семинар_тренинг

Чилонзор тумани ҳокимлигида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренинг Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ғани Исмаилходжаев бошчилигидаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, Бандлик, Солиқ бошқармалари ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси масъул мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ташкил этилди.

Тадбирда маърузачилар томонидан ҳоким ёрдамчиларига Президентимизнинг 2022 йил 30 августдаги “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндошувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Айни йўналишда олиб борилаётган фаолиятда учрайдиган муаммолар муҳокама қилиниб, иштирокчиларга бу борада муҳим тавсиялар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар_тренинг

Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш вазирилигининг топшириғига асосан ҳудудларда камбағалликни қисқартириш йўналишида янгича ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича Чилонзор, Яккасарой ва Учтепа туманларидаги ҳоким ёрдамчилари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда туман марказ раҳбарлари, республика вакиллари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Тадбирда тизимдаги янгиликлар, фаолиятда эътибор қаратилиши муҳим бўлган жиҳатлар ҳақида маърузалар тингланди ва ҳоким ёрдамчиларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Семинар_тренинг_Чилонзорда
#Маънавият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 3 феврал куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан илк бор "Чилонзор тажрибаси" сифатида Пучон Университети фаоллар залида “Тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояланиш учун ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Мазкур тренингда Чилонзор туманида жойлашган олий таълим, ўрта махсус таълим муассасалари, туман мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими раҳбарлари, ташкилотлар психолог ходимлари, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Семинар-тренингда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик муносабатлари вазири ўринбосари Раъно Турдибойева, Фалсафа фанлари доктори, профессор, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедова, Ички Ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бош инспектори, майор Назокат Тожиеваева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, шоира Фароғат Худайқулова, ҳуқуқшунослик фанлари доктори, профессор “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Феруза Муҳитдиновалар иштирок этиб мавзу юзасидан қизиқарли маълумотларга бой маърузалар қилди.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_ишлари_агентлиги_туман_бўлими_фаолиятидан
#Семинар_тренинг

Бугунги кунда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, хусусан, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, O'zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ҳамда O'zLiDeP Чилонзор туман кенгаши ҳамкорлигида ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида “Тадбиркорликка илк қадам” мавзусида ёшлар учун семинар тренинг ташкил этилди.

Семинарда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати, тадбиркор ва блогер - Бобуржон Расулев ўз маърузалари билан иштирок этди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Референдум
#Семинар_тренинг

Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини ошириш ва фаолияти самарадорлигини яхшилаш ҳамда референдум жараёнлари иштирокчиларининг ҳуқуқий кўникмаларини шакллантириш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Референдумни юқори савияда ташкил этиш, умумэътироф этилган халқаро тамойиллар, илғор миллий ва хорижий тажриба асосида ўтказиш мақсадида референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашда тизимли семинар-тренинглар ташкил этилди.

Айтиш жоизки, Чилонзор туманида ҳам мавжуд 77 та референдум ўтказувчи комиссиялар раислари, ўринбосарлари, котибларининг малакасини ошириш бўйича семинар-тренинглар тизимли ташкил этилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Семинар_тренинг

Сектор раҳбарлари фаолияти рейтинг тизимида қандай баҳоланмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ташаббуси билан One.ID ягона идентификация тизими, samaradorlik.uz электрон тизими ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш механизми бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Мазкур семинар-тренингда сектор масъулларига One.ID ягона идентификация тизими, samaradorlik.uz электрон тизими ва 2023 йил I-ярим йиллигида сектор раҳбарлари рейтинг кўрсаткичларининг натижалари бўйича тақдимот шаклида батафсил тушунтирилди.

Семинарда шаҳар сектори ва 48 та сектор масъуллари иштирок этдилар.

Семинар давомида иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Семинар_тренинг

Коррупция ва порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш юзасидан
семинар-тренинг ўтказилди

Тошкент шаҳрида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш, бундай иллатга қарши муросасизлик иммунитетини шакллантириш бўйича олиб борилаётган ишларни янада самарали ташкил этиш мақсадида коррупциявий жиноятларнинг содир етилишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан Чилонзор тумани ҳокимлигида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбир Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ҳ.Эргашев, Туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Муродуллаев, туман прокурори катта ёрдамчиси Ў.Халмухамедов, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва маҳкама ходимлари иштирок этишди.

Семинар-тренингда маърузачилар “Коррупция ва порахўрликка қарши курашнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари”, “Комплаенс-назорат тизими тушунчаси, мақсади, иштирокчилари ва тартибга солиш асослари”, “Халқаро коррупцияга қарши амалиёт”, “Коррупцияга қарши курашиш йўллари”, “Коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички идоравий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти”, “Коррупцион ҳаракатлар учун жавобгарлик”, “Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари”, “Коррупцион ҳаракатлар учун қонуний жавобгарлик чоралари”, “Жамоатчилик назорати-коррупцияга қарши кураш воситаси сифатида”, “Коррупцияга қарши жамоатчилик фикри ва хулқ-атворини шакллантириш” каби муҳим мавзуларда маъруза қилди.

Семинар-тренинг якунида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Семинар_тренинг

Имтиёзли кредитлар манзилли ажратилиши ва кутилган самарани бериши керак


Президентимизнинг 2023 йил 14-сентябрда қабул қилинган -306-сонли "КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯВИЙ ВА ИНСТИТУЦИОНАЛ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги қарори ижроси юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.

Қарорда белгиланганидек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш. Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

Шунингдек, қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш каби кўплаб имтиёзлар кўзда тутилган.

Бугунги кунда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан айни шу қарор ижросини таъминлаш юзасидан банклар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда, бу борада айрим тушунмовчиликлар, англашилмовчиликлар ҳам учраб турибди.

Шу боис, барча туманларда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва банк ходимлари иштирокида семинар тренинглар ўтказилмоқда.

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида Бизнесни ривожлантириш банки Консультатив маркази раҳбари Фазлиддин Зияев ва туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган семинар-тренингда ҳам айнан шу хусусда сўз борди.

Тадбирда маърузачи томонидан Президентимизнинг 2023 йил 14-сентябрда қабул қилинган -306-сонли "КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯВИЙ ВА ИНСТИТУЦИОНАЛ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги қарори ижроси жараёнида учраётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида тушунтиришлар берилди.

👉👉👉 Семинар-тренинг якунида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар_тренинг_машғулоти

"Ҳар бир она ва бола омон қолади ва фаровон ҳаёт кечиради"

Худди шундай номланган лойиҳа асосида Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмасида "Uzbekistan Vision 2023" Ишонч жамғармаси доирасида Соғлиқни
сақлаш вазирлиги ва БМТ нинг иштирок этувчи агентликлари (ЮНИСЕФ, ЮНФПА, ЖССТ) билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги 230 та перинатал марказларида оналар ва болалар ўлимини камайтириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатма хатига кўра 3 кунлик 📌📌📌“Хомиладор аёлларнинг антенатал парвариши” мавзуси бўйича Тошкент шаҳар тренерлари томонидан тумандаги гинеколог ва оила шифокорлар учун семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Тадбирда тренирлар томонидан она ва бола саломатлиги йўлида ҳомиладор аёлларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамлар, йўл-йуруқлар ва кўрсатмалар ҳақида аниқ ва батафсил маълумотлар берилди.

👉👉👉 Видеохабаримизда тадбир жараёнлари

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi