Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.96K subscribers
49.3K photos
5.44K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Семинар_тренинг_Чилонзорда
#Маънавият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 3 феврал куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан илк бор "Чилонзор тажрибаси" сифатида Пучон Университети фаоллар залида “Тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояланиш учун ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Мазкур тренингда Чилонзор туманида жойлашган олий таълим, ўрта махсус таълим муассасалари, туман мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими раҳбарлари, ташкилотлар психолог ходимлари, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Семинар-тренингда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик муносабатлари вазири ўринбосари Раъно Турдибойева, Фалсафа фанлари доктори, профессор, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедова, Ички Ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бош инспектори, майор Назокат Тожиеваева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, шоира Фароғат Худайқулова, ҳуқуқшунослик фанлари доктори, профессор “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Феруза Муҳитдиновалар иштирок этиб мавзу юзасидан қизиқарли маълумотларга бой маърузалар қилди.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi