Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.93K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Диққат_танлов
#1_кун_қолди
📣📣📣Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимида 3 та етакчи мутахассисга
танлов эълон қилинган

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига кўра бугунги кунда қўмита ташкил этилган ва унинг бошқарма ва бўлимларига муносиб номзодлар танлаб олинмоқда.

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимига ҳам 3 та етакчи мутахассис учун танлов эълон қилинган.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис;
Тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва ташкилий назорат бўйича етакчи мутахассис;

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис;

Соҳа бўйича 1-2 йил иш меҳат стажига эга бўлиш. Компьютердаги дастурий мажмуалар Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларида мустақил ишлай олиши. Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши; замонавий ахборот технологияларида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага, маҳалла тизимида иш тажрибасига эга бўлиши устунлик беради.

📣📣📣Туманимиздаги хотин-қизларимиз айни лавозимлар учун танловга ҳужжат топширишга шошилинг. Ҳужжат топшириш муддати 16-мартгача белгиланган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Диққат_танлов

“Навоийни англаш” деб номланган
танлов ўтказилади

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман кенгаши ҳамкорлигида
ўтказиладиган ушбу викторинада Навоий асарларидан парчалар келтирилади ва ушбу парчаларнинг қайси асарга мансублиги ва моҳиятини батафсил ёзиб юбориш талаб этилади.

Саволлар 1-февралдан 8-февралгача соат 10-00да эълон қилинади ва 12-00гача жавоблар қабул қилинади.

Ғолиблар Ҳазрат Навоийнинг таваллуд кунида яъни 9-февраль куни эълон қилинади ва ташкилотчиларнинг муносиб совғалари билан тақдирланади.

👉👉👉Жавобларни телеграмм орқали @Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

#Диққат_танлов “Навоийни англаш” деб номланган танлов ўтказилади 📣📣📣Ҳурматли тумандошлар! Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу викторинада Навоий асарларидан…
#Диққат_танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

Бугун “Навоийни англаш” мавзусида эълон қилинган танловимизнинг 1-саволини эълон қилган эдик.
“Хусуматнинг зиёни шунчалик кўп ва ёмонки, бу зиён хусуматчининг ўзига ҳам теккани каби ўзи кабилардан яна ўнтасига ҳам тегади, деб фараз қилавер. Булар ичида ўрта табақадагиларнинг низолари ашаддийроқ бўлиб, буларнинг ноаҳиллигидан жуда кўп зарарлар юзага келади. Бу адоватлар натижасида кўп одамлар азобга қоладилар, кўпгина қадим хонадонлар бузилади. Биринчи ариқ тошиш даражасига борса, иккинчиси ёмғир селининг оқиндилари билан тўлиб қолади”.

Мазкур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни парчада келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг.

Ушбу саволга ўнлаб жавоб вариантлари келди. Танловда иштирок этиб саволга жавоб йўллаган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги босқичларда ҳам фаол бўлишларини сўраб қоламиз.

Саволнинг жавобини тўлиқ эълон қиламиз.

Мазкур сатрлар Алишер Навоийнинг машҳур “Хамса” асаридан ўрин олган Садди Искандарий достонидан олинган.

Интернетда
https://n.ziyouz.com/kutubxona/category/39-o-zbek-mumtoz-adabiyoti?download=12543:alisher-navoiy-saddi-iskandariy-nasriy-bayoni-1978 манзилида жойлашган Садди Искандарий достонининг насрий шаклдаги баёнида ХХIV-бобида, яъни электрон китобнинг 58-саҳифасида келтирилган.

Айтиш жоизки, хусумат, ичқоралик, кўролмаслик, худбинлик каби иллатлар инсоният учун жуда катта душмандир. Айниқса, бу хусусиятлар масъул амалдорлар феълида бўлса, бу жамиятга ҳам салбий таъсир қилади. Агар амалдорлар орасида хусумат ривожланса, амалдорлар хусумат қилиб бир-бири билан курашиб ётса, жамият тубанликка қараб кетади, ўша амалдорлар масъул бўлган соҳа ҳам, ўша мамлакатдаги аҳолининг ҳам ҳоли ёмонлашиб бораверади. Шу боис, халқ учун масъул бўлган бошқарув соҳасига амалдорларни қўйишда асосий эътиборни унинг холис фикрлашига, табиатан адолатпарвар ва ҳақпарварлигига, инсоф ва диёнатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтган Навоий бобомиз айни достонида.

Биз хориж адабиёти намоёндаларининг ҳукмдорлар ҳақидаги “Ҳукмдор”, “Фаворит”, “Чингизхон” каби асарларини ўқишга қизиқамиз. Лекин аслида, айни йўналишдаги шоҳ асарлардан бири бобокалонимиз Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонидир.

Шу ўринда келтирилган ссылка орқали топиб, достоннинг насрий баёнини ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз. Бу асар ҳар бир инсонга жамиятда ўз ўрнини топиши ва муваффақият қозониши учун йўл кўрсата оладиган қимматбаҳо асардир.

👉👉👉ЭСЛАТМА: Танловимизнинг 2-саволини эртага соат 10-00да эълон қиламиз ва тумандошларимиздан янада фаолроқ бўлишларини сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов “Навоийни англаш” деб номланган танлов ўтказилади 📣📣📣Ҳурматли тумандошлар! Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу викторинада Навоий асарларидан…
#Диққат_танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

Бугун “Навоийни англаш” мавзусида эълон қилинган танловимизнинг 2-саволини эълон қилган эдик.
“Ҳунарни асрабон неткумдир охир,
Олиб тупроққаму кетгумдир охир!”

Мазкур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни парчада келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг.

Ушбу саволга ўнлаб жавоб вариантлари келди. Танловда иштирок этиб саволга жавоб йўллаган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги босқичларда ҳам фаол бўлишларини сўраб қоламиз.

Саволнинг жавобини тўлиқ эълон қиламиз.

Мазкур сатрлар Алишер Навоийнинг машҳур “Хамса” асаридан ўрин олган “Фарҳод ва Ширин” достонидан олинган. Асар бош қаҳрамони Фарҳод томонидан айтилган ушбу сатрларда, аввало, шоҳми ёки оддий инсонми одамлар ҳунар ўрганиши кераклиги, ҳунари бор инсонлар ҳеч қачон хор бўлмаслиги айтилган. Бундан ташқари, ўрганган ҳунарингиз орқали халққа фойда келтириш биринчи ўринда туриши кераклиги, ҳунарни ҳам, касбни ҳам, мансаб ваколатини ҳам бизнесга буриб юбориш керак эмаслиги тарғаб этилади. Чунки элу халққа хизмат қилган одамлар албатта, ўз мақсадига етади. Масалан, Фарҳод ўз севгилисига эришиш учун ўрганган ҳунари қўл келди ва шу ҳунари орқали халқнинг оғирини енгил қилишга ҳисса қўшди ҳамда натижада ўзининг мақсадларига эришди.

Бугунги кунда ҳам давлатимиз раҳбари томонидан умумтаълим мактабларининг барча ўқувчилари мактабни битиришда битта ҳанарни мукаммал эгаллаб, бошқа ҳунарларни ҳам ўрганиб чиқсин, деган талаб ва таклифнинг қўйилиши Навоий бобомизнинг ҳунарни ўрганиш ва шу ҳунарлар орқали жамиятга, халққа содиқ хизмат қилиш, шу билан бирга ҳалол пул топиб, ҳам оиласини, ҳам жамиятни фаровон қилиш мақсадлари ётади.

Айтиш жоизки, қўлингизда ҳунарингиз бўлса ҳам, бирон касбнинг эгаси бўлсангиз ҳам, давлат сизга ишониб ваколатли амални топширган бўлса ҳам бундан фақат ва фақат халққа фойда келтириш ва эзгулик йўлида фойдалансангиз, албатта, Фарҳод каби барча муроду мақсадларингизга етиб, юзингиз ёруғ бўлади, деган ғояни илгари суради, Навоий бобомиз ушбу сатрлари билан.

ЭСЛАТМА: Танловимизнинг 3-саволини эртага соат 10-00да эълон қиламиз ва тумандошларимиздан янада фаолроқ бўлишларини сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов “Навоийни англаш” деб номланган танлов ўтказилади 📣📣📣Ҳурматли тумандошлар! Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Халқ депутатлари туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу викторинада Навоий асарларидан…
#Диққат_танлов
#Алишер_Навоийнинг_582_йиллигига

Бугун “Навоийни англаш” мавзусида эълон қилинган танловимизнинг 3-саволи:

Виқор гавҳариву ҳилм маъдани бўлакўр,
Десангки, қилғай итоат санга гадо ила шоҳ

Мазкур сатрлар Навоийнинг қайси асаридан олинган ва айни мисраларда келтирилган фикрларни шарҳлаб беринг.

👉👉👉Саволга жавобларингиз ва батафсил шарҳингизни телеграмм орқали @Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

👉👉👉Навоий бобомизнинг жавоҳир фикрларига дурлар билан безалган батафсил жавобларингизни кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, мазкур саволга жавоблар бугун соат 12-00гача қабул қилинади.

ЭСЛАТМА: Танловимизнинг 4-саволини эртага соат 10-00да эълон қиламиз ва тумандошларимиздан янада фаолроқ бўлишларини сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Диққат_танлов
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 январ куни Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори чиқди.

Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.

Мустақиллик даврида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг асарларини юртимиз ва хорижий давлатларда тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, шоир туғилган кун – 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида нишонланмоқда. Бобуршунослик соҳасида кўплаб тадқиқотлар, республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар мунтазам ўтказилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ана шу қутлуғ сана муносабати билан ҳокимликнинг расмий телеграм канали орқали Бобурнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган саволлар асосида танлов эълон қиламиз.

Бугундан “Чилонзор туманида Бобурнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш” ҳафталиги бошланади. Ҳафталик доирасида ҳар куни соат 17-00да шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир саволлар эълон қилинади ва соат 19-00гача жавоблар қабул қилинади.

👉👉👉Саволга жавобларингиз ва батафсил шарҳингизни телеграмм орқали @Bolliyeva7 манзилига жўнатишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов #Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 январ куни Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори…
#Диққат_танлов
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги

📣📣📣
Диққат, танловнинг 1-саволи

Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг Солиқ тизимига доир асари қандай номланган ва уни кимга атаб ёзган?

👉👉👉Саволга жавобингизни соат 19-00гача
@Bolliyeva7 манзилига жўнатишингизни сўраймиз.

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Маънавият денгизи томон боқиб, дунё таниган ва тан олган шоҳ ва шоир бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бир назар ташланг ва шоирнинг бебаҳо мероси бўлган қимматбаҳо фикрлар жамланган асарилардан баҳраманд бўлинг!
👉👉👉Танловимизда фаол бўлинг!

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов #Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 январ куни Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори…
#Диққат_танлов
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги

📣📣📣Диққат, танловнинг 2-саволи
«Бобур характерининг энг мислсиз белгиси унинг бошқа ҳукмдорларникига мос келмаслигидадир. Осиё тождорларидаги маҳобатли, сунъий характер ўрнига бизнинг кўз олдимизда Бобирнинг характери табиий, ҳаётий, севувчи, самимий бўлиб гавдаланади. Бобур тахтга ўтирганига қарамай, оддий турмушнинг энг яхши туйғуларини ва иштиёқини ўзида сақлаб қолди. Биз Осиёдаги ҳукмдорлар ичидан Бобур сингари даҳо ва талантли кишиларни камдан-кам учратамиз… Ақлининг фаоллиги ва теранлиги, хушчақчақ со- вуққонлик ва бевафо тақдирнинг найрангларини писанд қилмай, руҳини тетик тутиши, подшоҳлар орасида камдан кам учрайдиган саховатлилиги, мардлиги, талантлилиги; фанга, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан олиб қараганда, Осиёдаги подшоҳлар орасидан Бобурга тенг келадиган биронта ҳам подшоҳ тополмаймиз»

Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳақидаги мазкур мулоҳазаларни ким ёзган ва айни фикрларнинг тарихий шахс бўлган буюк бобокалонимизни таърифлашдаги аҳамияти нимадан иборат?

👉👉👉Саволга жавобингизни соат 19-00гача @Bolliyeva7 манзилига жўнатишингизни сўраймиз.

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Маънавият денгизи томон боқиб, дунё таниган ва тан олган шоҳ ва шоир бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бир назар ташланг ва шоирнинг бебаҳо мероси бўлган қимматбаҳо фикрлар жамланган асарилардан баҳраманд бўлинг!
👉👉👉Танловимизда фаол бўлинг!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов #Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 январ куни Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори…
#Диққат_танлов
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги

📣📣📣
Диққат, танловнинг 3-саволи
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ота-онаси ва фарзандлари ҳақида тўлиқ маълумот беринг? Бобурнинг қайси фарзанди тарихий жанрда асар ёзган?

👉👉👉Саволга жавобингизни соат 20-00гача
@Bolliyeva7 манзилига жўнатишингизни сўраймиз.

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!
Маънавият денгизи томон боқиб, дунё таниган ва тан олган шоҳ ва шоир бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бир назар ташланг ва шоирнинг бебаҳо мероси бўлган қимматбаҳо фикрлар жамланган асарларидан баҳраманд бўлинг!
👉👉👉Танловимизда фаол бўлинг!

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов #Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 январ куни Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори…
#Диққат_танлов
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги

📣📣📣
Диққат, танловнинг 4-саволи

Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳақида ёзилган асарларни санаб беринг?

👉👉👉Саволга жавобингизни соат 19-30гача
@Bolliyeva7 манзилига жўнатишингизни сўраймиз.

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Маънавият денгизи томон боқиб, дунё таниган ва тан олган шоҳ ва шоир бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бир назар ташланг ва шоирнинг бебаҳо мероси бўлган қимматбаҳо фикрлар жамланган асарилардан баҳраманд бўлинг!

👉👉👉Танловимизда фаол бўлинг!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Диққат_танлов #Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 январ куни Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори…
#Диққат_танлов
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_таввалудининг_540_йиллиги

📣📣📣
Диққат, танловнинг 5-саволи

”Бобурнома”да Қарши шаҳрининг номига таъриф берилган. Айни шу таърифда шаҳарнинг “Қарши” деб номланишига сабаб нима деб айтилган.

👉👉👉Саволга жавобингизни соат 19-00гача
@Bolliyeva7 манзилига жўнатишингизни сўраймиз.

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Маънавият денгизи томон боқиб, дунё таниган ва тан олган шоҳ ва шоир бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бир назар ташланг ва шоирнинг бебаҳо мероси бўлган қимматбаҳо фикрлар жамланган асарилардан баҳраманд бўлинг!

👉👉👉Танловимизда фаол бўлинг!

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Диққат_танлов

📣📣📣 Ҳурматли туманимизнинг ўқувчи ёшлари!

👍👍👍 Республика Маънавият ва маърифат марказининг Чилонзор тумани бўлинмаси иншолар танловини эълон қилади

Иншо мавзуси: "Махтумқули шеъриятининг жаҳон адабиётидаги ўрни"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 19-февралдаги "Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300-йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида" ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлинмаси "Махтумқули шеъриятининг жаҳон адабиётидаги ўрни" мавзусида умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида иншолар танловини эълон қилади.

☝️☝️☝️ Иншолар 2024 йилнинг 5 апрель санасига қадар қабул қилинади.

👉👉👉 Иншо натижасига кўра ғолиб бўлган иштирокчи эсталик совғалари билан тақдирланади. 👏👏👏

👉👉👉 Иншоларни ўзингиз таҳсил олаётган умумтаълим мактабининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига топширишингизни сўраймиз!

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Чилонзор тумани бўлинмаси

Мурожаат учун: 91 164 97 97

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi