Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_ва_ечим
#Инсон_қадри_учун
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

🔷 Кўп қаватли, айниқса, 7, 9 ва яна баландроқ қаватли уйларда яшовчиларнинг аксариятида умумий дарди ва муаммоси бор. Бу ҳам бўлса, лифтларнинг носозлиги.

🔷 Ҳа, Катта Олмазор маҳалласидаги 8-кўпқаватли уйда яшовчиларни ҳам кўп йиллардан бери шу муаммо қийнаб келарди. Бундан айниқса, кексалар кўп азият чекишган. Шуни ҳисобга олиб, шу уйда яшовчи Гўзал ая Ҳамраева туман ҳокимлигига мурожаат йўллаган эди.

🔷 Бугунги кунда айни тураржойдаги бу муаммо ижобий ҳал бўлмоқда. Мурожаатига эътибор қаратилиб, амалий ишлар бошлаб юборилганидан хурсанд бўлган Гўзал ая лифт ўрнатаётган усталарга ҳар куни тушлик қилиб беради, уларни дуолар қилади.

🔷 Биз айни манзилга чиқиб, бу ерда олиб борилаётган иш жараёнлари билан танишдик. 👆
#Муаммо_ва_ечим

📩Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан очилган “Аҳоли мурожаатлари учун онлайн чат” га келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти қисқа фурсатлар ичида ҳал этилмоқда.

🔷Куни кеча мазкур чатга Анастасия Гладилова номли фойдаланувчи томонидан тумандаги Алгоритм мавзесидаги чорраҳада светофорнинг ишдан чиққанлиги юзасидан мурожаат келиб тушган эди.

🔷Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўрганиш ўтказилиб, масала шу куннинг ўзида ҳал этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

⚡️Яна бир мурожаат ўз ечимини топди

📩Хабарингиз бор, Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан очилган “Аҳоли мурожаатлари учун онлайн чат” га келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ҳокимликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мунтазам равишда маълумотлар эълон қилиб келинмоқда.

🛣Куни кеча мазкур чатга Анастасия Гладилова номли фойдаланувчи томонидан тумандаги Гулистон мавзесидаги ички кўчаларнинг таъмирталаблиги ва бу аҳолига бир қатор ноқулайликлар туғдираётгани юзасидан мурожаат келиб тушган эди.

🛣Ушбу мурожаат Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўрганилиб, белгиланган манзилда асфальтлаш ишлари амалга оширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
#Муаммо_ва_ечим

🔶 Чилонзор тумани “Чилонзор” маҳалласи аҳолиси томонидан маҳалладаги тартибсиз қурилган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, кўпқаватли уйлар орасидаги майдонларни ободонлаштириш юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди.

🔶 Чилонзор тумани ҳокимлиги масъуллари томонидан манзилга чиқиб, муаммолар ўрганилди ва маҳалладаги ноқонуний қурилма ва ўралмалар буздирилиб, чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. Маҳалла кўчалари ва кўпқаватли уйлар оралиғидаги майдонлар тозаланиб, тартибга келтирилди. Дарахтларга шакл берилиб, барча чиқиндилар махсус чиқиндихоналарга ташиб кетилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
#Муаммо_ва_ечим
#Аҳоли_мурожаатлари_доим_эътиборда

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ишга туширилган “Аҳоли мурожаатлари учун онлайн Чати” https://t.iss.one/murojaat_chati га ҳар куни ўнлаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Туман ҳокими ва ҳокимлик мутасаддилари томонидан айни мурожаатлар доимий эътиборга олиниб, мурожаатлардаги муаммолар тизимли ҳал этиб келинмоқда.

Жумладан, туманнинг 17-мавзеси 3-уй 5-хонадонда яшовчи фаол тумандошимиз Ҳикматулла Қорабоев мавзедаги 2- ва 3- уйлар олдида чиқиндилар тўпланиб қолгани ва чиқиндиларнинг олиб чиқиб кетилиши ва айни ҳудудларнинг ободонлаштирилиши юзасидан мурожаат йўллаган эди.

Ушбу манзилдаги чиқиндилар ҳудудга бириктирилган Бошқарув сервис компанияси ишчилари томонидан тозаланди ва чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

👉👉👉Атроф – муҳитга бефарқ бўлмаган фаол фуқаромизга миннатдорчилик билдирамиз ва ҳозирда фаолият олиб бораётган БСКлар мутасаддиларига ўз ҳудудлари тозалиги учун янада масъулиятлироқ бўлишларини сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аҳоли_мурожаатлари_доим_эътиборда
#Муаммо_ва_ечим

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ишга туширилган “Аҳоли мурожаатлари учун онлайн Чати” https://t.iss.one/murojaat_chati га ҳар куни ўнлаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Туман ҳокими ва ҳокимлик мутасаддилари томонидан айни мурожаатлар доимий эътиборга олиниб, мурожаатлардаги муаммолар тизимли ҳал этиб келинмоқда.

Жумладан, туманнинг 10-мавзеси 20-уй 72-хонадондан томидан сув ўтаётганлиги тўғрисида мурожаат бўлган эди.

“Yashil makon standart” бошқарув сервис компанияси томонидан кўрсатилган манзилнинг том қисми таъмирлаб берилди.

Мурожаатчи муаммосини ижобий ҳал қилиб берган барча масъуллар ва “Yashil makon standart” бошқарув сервис компанияси ишчиларига ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
#Муаммо_ва_ечим

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ишга туширилган “Аҳоли мурожаатлари учун онлайн Чати” https://t.iss.one/murojaat_chati га ҳар куни ўнлаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Туман ҳокими ва ҳокимлик мутасаддилари томонидан айни мурожаатлар доимий эътиборга олиниб, мурожаатлардаги муаммолар тизимли ҳал этиб келинмоқда.

Жумладан, “Зарқўрғон” МФЙ 5А - уйда истиқомат қилувчи Д.Расулов у яшайдиган кўпқаватли уйнинг олдига контейнер қўйилгани ва бу ерда бир тадбиркор нимадир қурилиш бошламоқчилиги ҳақида хабар бериб, ноқонуний қурилма қурилишининг олдини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаат тегишли масъуллар томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва рухсатсиз ўрнатилган контейнер олиб чиқиб кетилди.

Биз маҳалла ҳудудига бефарқ бўлмаган тумандошимиз Д.Расуловга ўз вақтида қилган мурожаати учун миннатдорлик билдирамиз ва МФЙ раисларидан маҳалла ҳудудида рухсатсиз қурилмалар қурилишига йўл қўймасликларини , бу борада янада хушёрроқ бўлишларини сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари_доимо_эътиборда
#Муаммо_ва_ечим

Ҳозир айни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунига етказилаётган долзарб даврда бу борада аҳолидан тушаётган мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туманимиздаги “Баҳористон” маҳалласидаги 55-кўпқаватли уйда ҳамда Сўгалли ота кўчасида жойлашган 2-сонли кўпқаватли уйда яшовчилар туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, уйларнинг том қисмини таъмирлаш кераклигини билдирган эди.

Кўрсатилган манзиллар туман ҳокимлиги масъуллари томонидан ўрганилди ва ушбу кўпқаватли уйларнинг том қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
#Аҳоли_мурожаатлари_доимо_эътиборда
#Муаммо_ва_ечим

Чилонзор тумани ҳокимлигига “Аҳоли мурожаатлари учун” чати орқали ўнлаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Тушган мурожаатлардаги муаммолар туман ҳокимлигининг тегишли мутасаддилари томонидан ўрганилиб, бартараф этиб келинмоқда.

Жумладан, Чилонзор тумани “1-Катта Чилонзор” маҳалласидаги 60-сонли кўпқаватли уйнинг том қисми таъмирга муҳтожлиги ҳақида шу манзилда яшовчи аҳоли томонидан мурожаат келиб тушган эди.

Бугунги кунда мазкур кўпқаватли уйнинг том қисмидаги яроқсиз қопламалар олиб ташланиб, уйнинг томи янги ва замонавий профнастил қопламалар билан ёпиб берилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим
#Миннатдорлик

Аҳоли томонидан ҳар доим ҳам коммунал соҳа ходимларининг заҳматли меҳнатлари эътироф этилавермайди. Лекин аҳоли муаммоларини ўз вақтида бартараф этиб келаётган компанияларга миннатдорчилик хатлари ҳам келади, албатта.

-Мен Чилонзор тумани 19-мавзеси 4- уй 70-хонадонда тураман, Бошқарув сервис компанияси раҳбари Моҳира Рўзимовага уйимизнинг том қисмини таъмирлаш ҳақидаги мурожаатимни ўз вақтида ўрганиб, муаммомизни самарали ҳал қилиб бергани учун миннатдорлик билдираман,-дея изоҳ қолдирибди тумандошларимиздан бири.

Туну кун ишлаб, аҳолининг коммунал соҳадаги муаммоларига ечим топиб келаётган барча соҳа ходимларига туман ҳокимлиги номидан ҳам чуқур миннатдорлик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi