#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги “Чўпонота” кўчасининг автоэҳтиётқисмлар бозори олдидаги ҳамда “Қатортол” кўчасининг “Медиа парк” савдо мажмуаси олдидаги пиёдалар ўтиш жойларида йўл чизиқлари ўчиб кетгани, бу эса пиёдалар ҳаётини хатарга қўяётгани танқид қилинган.
Бу борада шуни маълум қиламизки, айни манзилларда пиёдалар ўтиш жойларида йўл чизиқлари ўчиб кетганлиги ҳақида айни масала учун ваколатли ва масъул бўлган Тошкент шаҳар ЙҲХБ Йўл назорати бўлими масъулларига хабар берилди. Масъуллар ҳозирги ёғингарчиликлар ўтиб, ҳаво очиқ бўлган кунлари йўл чизиқларини чизиб қўйишларини, бу режага киритилганлигини маълум қилишди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида жойлашган Миллий боғда экилган дарахтлар қаровсиз қолаётгани ҳақидаги хабар чоп этилган.
Бу ҳақда шуни маълум қиламизки, айни кўрсатилган боғ ҳудудини ободонлаштириш Марказий майдонларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган бошқарма томонидан олиб борилиши белгиланган. Бошқармага бу мурожаатни ҳавола қилдик. Бошқарма масъуллари бу борада зарурий чоралар кўрилишини маълум қилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар_тренинг
Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш вазирилигининг топшириғига асосан ҳудудларда камбағалликни қисқартириш йўналишида янгича ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича Чилонзор, Яккасарой ва Учтепа туманларидаги ҳоким ёрдамчилари учун семинар-тренинг ўтказилди.
Семинарда туман марказ раҳбарлари, республика вакиллари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Тадбирда тизимдаги янгиликлар, фаолиятда эътибор қаратилиши муҳим бўлган жиҳатлар ҳақида маърузалар тингланди ва ҳоким ёрдамчиларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.
👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
—
Состоялся телефонный разговор между Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым и Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.
#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Чилонзор тумани ҳокимлиги “Келажак касблари” лойиҳаси учун энг кўп субсидия ажратган ҳокимлар рейтингида етакчи топ 10 таликда 7 ўринни эгаллади
Ёшлар ишлари агентлиги "Келажак касблари" лойиҳаси доирасида ёшларга замонавий касб ва хорижий тилларни ўрганиш учун субсидия ажратган энг фаол ҳокимликлар рейтингини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Келажак касблари” лойиҳасида субсидия ёшларнинг замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни 6 ойгача муддатли ўқув курсларида ўрганишлари учун ажратилади.
Бунда субсидия миқдори ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача (ҳозирда 1,2 млн сўм) суммани ташкил этади.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Ёшлар ишлари агентлиги "Келажак касблари" лойиҳаси доирасида ёшларга замонавий касб ва хорижий тилларни ўрганиш учун субсидия ажратган энг фаол ҳокимликлар рейтингини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Келажак касблари” лойиҳасида субсидия ёшларнинг замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни 6 ойгача муддатли ўқув курсларида ўрганишлари учун ажратилади.
Бунда субсидия миқдори ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача (ҳозирда 1,2 млн сўм) суммани ташкил этади.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев подписал законы о ратификации Договора между Республикой Узбекистан и Кыргызской Республикой об отдельных участках Государственной границы и Соглашения о совместном управлении водными ресурсами Андижанского (Кемпир-Абадского) водохранилища.
#Mirziyoyev #qonun #chegara #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Президент Шавкат Мирзиёев подписал законы о ратификации Договора между Республикой Узбекистан и Кыргызской Республикой об отдельных участках Государственной границы и Соглашения о совместном управлении водными ресурсами Андижанского (Кемпир-Абадского) водохранилища.
#Mirziyoyev #qonun #chegara #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ўрганиш
Чилонзор туманида ўтказилаётган фуқаролар қабуллари ва сайёр қабуллар жараёнида аҳолидан тушаётган мурожаатлар ва таклифлар ўрганилиб, тизимли равишда бартараф этилмоқда.
Жумладан, биринчи сектор ҳудудидаги маҳаллаларда пиёдалар йўлаклари қурилиши юзасидан ҳам мурожаатлар бўлган эди.
Шу боис, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва ҳоким ўринбосари Камол Ҳамраев биргаликда пиёдалар йўлаклари қурилиши мўлжалланаётган ҳудудларни ўрганди.

#Кун_ҳикматлари
☝️ Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ.
А. ШОПЕНГАУЭР
☝️ Бахт, энг аввало соғлик демакдир.
Г. КУРТИС
☝️ Бахт саломатлик самарасидир, бинобарин, ҳар бир одам ўз аъзоларини асраб-авайламоғи лозим.
С. СМАЙЛС
☝️ Ҳаётнинг қадрига етмаган одам ундан баҳраманд бўлишга ҳам лойиқ эмас.
ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ
☝️ Соғлик — донолар учун давлат.
П. БЕРАНЖЕ
☝️ Умримиз жаҳолатимиз туфайли қисқаради.
Г. СПЕНСЕР
☝️ Инсон 1ОО йил яшаши мумкин. Лекин биз ўзимизнинг тийиқсизлигимиз, палапартишлигимиз, ўз организмимизга нисбатан шафқатсизлигимиз туфайли бу муддатни кўп йилларга қисқартириб юборамиз.
И. П. ПАВЛОВ
☝️ Кишининг кучдан қолиши емирувчи йиллар касри эмас, кўпинча бебош ёшликнинг асов ғалаёнлари оқибатидир. Ёшликдаги маиший тийиқсиз нафс кексаликка шалвираган танани ҳадя этади.
ЦИЦЕРОН
☝️ Ҳеч ким умри қисқа бўлиб туғилмайди, уни ўзимиз қисқартирамиз; умримиз тугал, аммо уни биз елга совурамиз. Агар оқилона фойдаланилса, умр жуда узоқ давом этади.
СЕНЕКА
☝️ Одамлар узоқ умр хоҳлашади-ю, аммо уни эҳтиёт қилишмайди.
Ж. ЛАБРУЕР
☝️ Шундай пайтлар келадики, одам юз йил яшамасдан олдин ўлишга уяладиган бўлади, бунга имонимиз комил.
И. М. ТАРХАНОН
☝️ Умр бизга уни сўнгги дақиқаларга қадар мардона ҳимоя қилиш шарти билан берилган.
Ч. ДИККЕНС
☝️ Бошқалар учун яшамоқчи бўлган одам ўз ҳаётига ҳам бефарқ бўлмаслиги лозим.
Ж. ГЮЙО

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
БУГУН — БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ
❗️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекциясидан азият чекаётган 40 миллионга яқин бемор бор. Улар сони йилига ўртача 1,5 миллион нафарга кўпаймоқда. Энг ёмони, хасталик ҳар йили 600 мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўляпти.
📈 Умуман, Ер юзида ОИТС эпидемияси бошлангандан буён 75 миллион одам ушбу дардга чалиниб, 32 миллион нафардан ортиғи вафот этди.
💉 Бундай хавотирли кўрсаткичлар мазкур юқумли касаллик инсоният саломатлиги учун нақадар жиддий таҳдид эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Зеро, ОИВ ва ОИТС бутун дунё ҳамжиҳатликда курашиши лозим бўлган глобал муаммодир.
🗓 Шу боис ҳар йили сайёрамизда 1 декабрь санаси “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” сифатида нишонланиб, бу даврда хасталикнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари янада кучайтирилади.
📊 Таҳлилларга кўра, инфекция 75 фоиздан ортиқ ҳолатларда 25-49 ёшли кишилар ўртасида учрамоқда. Касаллик профилактикаси ва унга қарши курашиш тадбирларини режалаштириш ҳамда амалга оширишда унинг юқиш омилларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.
‼️Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти. Масалан, ўтган йили рўйхатга олинган беморларнинг 74,3 фоизига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги гумон қилинган.
— ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади, — дейди Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари Гулифор Нормуратова. — Юртимизда ОИВ инфекцияли беморларнинг 79 фоизи антиретровирус муолажалар билан қамраб олинган. Улар учун зарур препаратлар харажатларининг қарийб 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари, қолган 20 фоизи эса халқаро фондлар ҳисобидан қопланмоқда.
🍼 Бундан ташқари, мамлакатимизда ОИВ инфекцияли оналардан туғилган чақалоқларни 6 ойлик бўлгунга қадар сунъий сут аралашмалари билан таъминлаш масаласи 2023 йилгача ҳал этилган.
📋 Айни пайтда мазкур йўналишдаги чора-тадбирларни янада жадаллаштириш ва соҳани такомиллаштириш мақсадида алоҳида Давлат дастури лойиҳаси тайёрланган.
💊 Унга мувофиқ, келгуси йилдан бошлаб сунъий сут аралашмаларини харид қилиш, беморларни антиретровирус дори воситалари билан касаллик аниқланган заҳоти қамраб олиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
🔬 Умуман, ҳозирги кунда мамлакатимизда 78 та ОИВ диагностика лабораторияси фаолият олиб боряпти. Улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари бўлса, 63 таси туманлараро лабораториялардир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида Чилонзор туманида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Унда туман сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси туман бўлими бошлиғи, туман бошқарув ва назорат идоралари раҳбарлари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.
Сайёр қабулда 53 нафар фуқаролардан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 15 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатларни ҳал қилиш назоратга олдинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ОИТСга_қарши_кураш_куни
#Соғлом_турмуш_тарзини_тарғиб_қилиш_Чилонзорда
Халқаро ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан Чилонзор туманида айни шу мавзуга доир кўплаб тарғиборт-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Куни кеча туман ҳокимлигининг расмий Фейсбук саҳифасида Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан брифинг ўтказилди.
Лавҳамиз орқали брифингда тақдим этилган мавзуга доир муҳим маълумотлар ва тавсиялар билан танишинг.

Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_декабрдан
🗓 1 декабрдан нималар ўзгаради?
▫️Ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️МЧЖларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади ➖ БАТАФСИЛ
▫️“Таэквондо (WT) ҳамма учун” дастури амалга оширилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Айрим постларда "Яшил" ва "Қизил" тамойили асосида автотранспортлар ҳаракатланиши йўлга қўйилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️"Ягона дарча" божхона ахборот тизими хизматлари сони кенгайтирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Божхона органлари ходимлари қўмитанинг махсус жамғармаси ҳисобидан рағбатлантирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Автомобиль опциялари ҳақидаги маълумот автоматик равишда етказилади ➖ БАТАФСИЛ
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot