Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
“Тошкент тажрибаси”: Пойтахтнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та "мини-поликлиника" иш бошлайди
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда тиббиётни ҳар бир хонадонгача яқинлаштириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш, юртдошларимизнинг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳани ишлаб чиқди.
✅ Ушбу эзгу ташаббус Президентимизнинг 2022 йил 25 апрелда қабул қилинган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан рўёбга чиқарилмоқда.
♻️ “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 10 800 та кўп қаватли уй жойлашган маҳаллалар ҳудудида 170 та маҳалла тиббиёт пунктини барпо этиш ва 540 минг нафар аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш мақсад қилинган.
— Мазкур лойиҳага Юнусобод тумани тажрибаси асос қилиб олинди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Алимов. — Туманнинг Собиробод маҳалласида ўрнатилган тиббий контейнерда иш олиб бораётган маҳалла тиббиёт пункти фаолиятини кўриб чиқдик. Аҳоли бу ташаббусдан миннатдор. Бу “мини-поликлиникада” битта тиббий бригада фаолият олиб боряпти.
🩻 Барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, жумладан, ЭКГ ва кислород баллони каби ускуналар билан жиҳозланган, иккита койкали, соат 8:00дан 20:00 гача ишловчи “кундузги стационар” эга “кичик шифохона”да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобиль тиббий хизмат кўрсатади.
👨🏻⚕️Бундай маҳалла тиббиёт пунктлари диспансер назоратида турган қариялар, ҳомиладор аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда умумий амалиёт шифокорига катта енгиллик беради.
🧑🏻⚕️Ҳамшираларга шифокоролди тиббий кўриклар учун қулайлик яратади.
👨👨👧👧 Аҳолини эса оддий кўриклар учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчиликларидан халос қилади.
🚃 Лойиҳа доирасида йил охирига қадар 40 та контейнер жиҳозланиб пойтахтдаги 12 та кўп тармоқли поликлиника ва 70 та оилавий поликлиника ихтиёрига топширилади.
🏢 Улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилиши мўлжалланган. Келгуси олти ойда эса 170 та ана шундай маҳалла тиббиёт пункти пойтахт аҳолисига хизмат кўрсатади.
🔗 “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси бу билан чекланмаган. Унинг доирасида:
🏠 пойтахтдаги 579 та маҳалла фуқаролар йиғини идораларида “Саломатлик мактаблари” ташкил этиш;
🏃🏻♂️соғлом турмуш тарзига риоя қилган ва бу борада юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш;
📹 телемедицина ёрдамида ҳамширалар орқали беморларни мутахассислар билан боғлаш мақсадида “онлайн патронаж” хизматини жорий этиш ҳам кўзда тутилмоқда.
📌Пойтахтда пилот тарзида амалга ошириладиган лойиҳа олти ойдан сўнг, натижалари таҳлил қилинган ҳолда, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

#Чилонзор_ёшлари_доимо_илғор
“Кўркам” маҳалласи Ёшлар етакчиси-Тошкент шаҳрида энг намунали
“2022 йилнинг энг намунали Ёшлар етакчиси” танловининг Тошкент шаҳар босқичида Чилонзор туманидаги “Кўркам” маҳалласи Ёшлар етакчиси Шукрулло Қодиров биринчи ўринни олди ва Республика босқичига йўлланма олди.
👏👏👏Туман ҳокимлиги номидан “Кўркам” маҳалласи Ёшлар етакчиси Шукрулло Қодировни ғолиблик билан қутлаймиз ва кейинги босқичда ҳам омадлар тилаб қоламиз. 👏👏👏
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

#Тиббий_кўрик
Чилонзор туманида аҳоли саломатлигини сақлаш, турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича маҳаллабай тарзда тиббий кўриклар ўтказиб келинмоқда
Жумладан, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий кўп тармоқли поликлиникаси шифокор ва ҳамширалари томонидан "Халқлар дўстлиги" маҳалласи аҳолиси учун ҳам мақсадли тиббий кўрик ўтказилди.
Тиббий кўрик жараёнида оила шифокорлари кўриги, лаборатория текшируви, УТТ, ЭКГ текширувлари бўйича мутахассислар, гинеколог, офтальмолог, отоларинголог, невропатолог ва жарроҳ каби тор соҳа шифокорлари иштирок этди.
Тиббий кўрикда жами 55 та беморнинг саломатлиги назоратдан ўтказилди. Клиник лаборатория таҳлилидан 31 нафар, УТТ текширувидан 22 нафар беморлар текширувлардан ўтказилди. 9 нафар беморга оила шифокори кўрсатмасига асосан дори-дармонлар берилди.

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайёр_қабул
#1_секторда
Чилонзор туманида секторлар кесимида “маҳаллабай” сайёр қабуллар давом этмоқда. Шунингдек, туманнинг 1-секторига қарашли “Тирсакобод” МФЙ идорасида туман хокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги масъуллари, хизматлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган қабул жараёнида маҳалламиз ҳудудидан ўтувчи 92 сонли йўловчи ташувчи маршрут йўналишини кўча ичкарисига "Мастер Парк" олдигача олиб кириш, ОПЕН бюджетдан ютиб олинган 108 милион сўмлик маблағга Астрабод кўчасига асфальт ётқизиш ишларини тезроқ ташкиллаштириш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.
Бундан ташқари Юқори Дархон кўчасининг кириш қисмига светафор ўрнатиш, Гавҳар кўчаси бўйлаб пиёдалар йўлакчасини қуриш, Юқори Дархон кўчасидаги 2 чи ва 4 чи кўпқаватли уйлар орасига болалар ўйингоҳи барпо этиш, айни шу кўчанинг 4 чи тор кўчасидаги бетон қоплаш ишини давом эттириш, махаллада электр чироқлари тез-тез ва узоқ вақтгача ўчиб қолиши сабабли катта кучланишли 630 тали трансформатор ўрнатиш каби масалаларда фуқаролар мурожаат қилишди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан ўрганилди ва тегишли мутасаддиларга муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Чилонзор тумани
30 ноябрь
Матбуот анжумани
● Мавзу: Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича Республика ОИТС маркази томонидан туманда олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 10:00
●Иштирок этади: Республика ОИТСга қарши курашиш маркази шифокорлари Муҳаммади Зоиров, Муқаддам Мирзаева
● Тадбир жойи: Чилонзор тумани ҳокимлиги расмий фейсбук https://facebook.com/chilonzorhokimiyati саҳифаси орқали

Facebook
Chilonzor tuman hokimiyati / Хокимият Чиланзарского района
Chilonzor tuman hokimiyati / Хокимият Чиланзарского района. 1,481 likes · 210 talking about this. News & media website
#Беш_ташаббус_олимпиадаси_Тошкент_шаҳар_босқичи
#Чилонзор_ёшлари_2_ўринда
Мамлакатимиз бўйлаб Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ҳамкор вазирлик ва идоралар томонидан ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Тошкент шаҳар босқичи мусобақалари ўз ниҳоясига етди.
Қувонарли томони туманимиз ёшлари ушбу мусобақаларда фаол иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни олиб, 11 та олтин, 4 та кумуш, 7 та бронза медалларни қўлга киритишди.
👏👏👏Туман ҳокимлиги номидан барча ғолиб ёшларимизни қутлаймиз ва кейинги босқичда омадлар ва зафарлар тилаб қоламиз! 👏👏👏

Очиқ мулоқот
● Мавзу: Чилонзор туманида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
●Иштирок этади: Туман Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари
● Тадбир жойи: Чилонзор тумани ҳокимлиги расмий фейсбук https://facebook.com/chilonzorhokimiyati саҳифаси орқали
30 ноябрь
Очиқ мулоқот
● Мавзу: Чилонзор туманида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
●Иштирок этади: Туман Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари
● Тадбир жойи: Чилонзор тумани ҳокимлиги расмий фейсбук https://facebook.com/chilonzorhokimiyati саҳифаси орқали
Facebook
Chilonzor tuman hokimiyati / Хокимият Чиланзарского района
Chilonzor tuman hokimiyati / Хокимият Чиланзарского района. 1,481 likes · 210 talking about this. News & media website
#Матбуот_анжумани
Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали туман Чилонзор тумани ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси Муҳиддин Мадаминов иштирокида туманда ипотека кредити орқали уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш борасида олиб борилаётган ишлар ва бу йўналишда қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан Матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида тақдим этилган қизиқарли маълумотлар билан тўлиқ https://fb.watch/h5Os3gvB2w/ манзили орқали танишишингиз мумкин.