Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.42K subscribers
49.6K photos
5.48K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Битирувчиларни_касб_ҳунарга_йўналтириш_Чилонзорда
#Эртага_Чилонзорда_Таълим_ва_каръера_кўргазмаси_бўлиб_ўтади

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан бу йилги мактаб битирувчиларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга доир олиб борилаётган ишлар хусусида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходими Толибназар Хўжамшукуров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда туман ҳокимлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ёшларни касбга йўналтириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

👉👉👉 Шунингдек, эртага 23 май куни соат 17-00 да туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтадиган Касблар ва каръера кўргазмаси ҳақида ҳам хабар берилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Битирувчиларни_касб_ҳунарга_йўналтириш_Чилонзорда
#Эртага_Чилонзорда_Таълим_ва_каръера_кўргазмаси_бўлиб_ўтади
#Тадбир_олди_таёргарлик

Хабар берганимиздек, эртага 23 май куни соат 17-00да Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 2023-2024 ўқув йили битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида Таълим ва каръера кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазмага 3000 дан ортиқ битирувчилар ва уларнинг ота-оналари таклиф этилган.

Айни пайтда ёшларимиз учун байрамона тарзда ўтадиган ушбу тадбирга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

📣📣📣 Ҳурматли тумандошлар!

Мактаб таълимини якунлаган фарзандларингизга ўқишни давом эттириши учун ОТМлар танлаш ёки ишга жойлашишни истовчи ёшларга иш ўринлари билан танишиш учун кенг имкониятлар яратиб берадиган ушбу "Таълим ва каръера" кўргазмасида Сизларни кутиб қоламиз.

👉👉👉 Долзарб пайтда имкониятлардан фойдаланинг, фарзандингизнинг эртанги куни учун муҳим бўлган янгиликлар ва имкониятлардан хабардор бўлинг!

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Битирувчиларни_касб_ҳунарга_йўналтириш_Чилонзорда
#Бугун_Таълим_ва_каръера_кўргазмаси_бўлиб_ўтади
#Тадбир_олди_таёргарлик

Кеча хабар берганимиздек, бугун туманимизда жойлашган Ғафур Ғулом боғида "Таълим ва каръера" кўргазмаси бўлиб ўтади.

👉👉👉 Айни пайтда боғда кўргазмага тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

☝️☝️☝️ Битирувчи ёшларимиз учун байрамона тарзда ташкил этилаётган ушбу тадбир соат 16-30 дан бошланади.

👉👉👉 Келинг, ўзингиз учун муносиб ўқиш жойи ва иш ўрнини танлаб олинг!


🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Битирувчиларни_касб_ҳунарга_йўналтириш_Чилонзорда
#Бугун_Таълим_ва_каръера_кўргазмаси_бўлиб_ўтди

Хабар берганимиздек, бугун туманимизда жойлашган Ғафур Ғулом боғида "Таълим ва каръера" кўргазмаси бўлиб ўтди.

👉👉👉 Ёшлар учун унитилмас лаҳзаларга бой, байрамона тарзда ўтган тадбирдан лавҳаларни ҳавола қиляпмиз.

👉👉👉 Ушбу тадбир ҳақида батафсил лавҳани кейинги хабарларимизда ҳавола этамиз.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Битирувчиларни_касб_ҳунарга_йўналтириш_Чилонзорда
#Таълим_ва_каръера_кўргазмаси_бўлиб_ўтди

44 нафар муддатидан олдин давлат гранти асосида ўқишга кирган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди


Хабар берганимиздек, куни кеча туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида мактаб битирувчиларини касбга йўналтириш бўйича "Таълим ва каръера" кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмага жорий йилда туманимиздаги умумтаълим мактабларини битираётган 3 минг 408 нафар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, мактаблар жамоалари таклиф этилди. Шунингдек, шинам боғда ташкил этилган ушбу байрамона тадбирда туманимизда фаолият олиб бораётган 12 та олий таълим муассасалари мутасаддилари, 10 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, ёшларга ўз таълим йўналишлари ва иш ўринлари тақдимотини намойиш қилди.

Тадбирни туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига табрик билан бошлаб берди. Туман ҳокими туманимиздаги 32 та умумтаълим мактабларида муваффақиятли таълим олиб, муддатидан олдин давлат гранти асосида турли нуфузли олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ўқувчиларни табриклаб, уларнинг ота-оналарига "Ташаккурнома"лар тақдим этди.

Бундан ташқари, Саидқаҳҳор Холхўжаев туманда энг намунали иш олиб борган 3 та мактаб директорларига, яъни 126-, 163- ва 114-сонли умумтаълим мактаблари директорларига, йил давомида мактабларда маънавий-маърифий ишларни намунали тарзда йўлга қўйган 4 та мактабнинг яъни 195-,200-, 128- қа 79-сонли умумтаълим мактаблари директорларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига ҳамда мактабларда давомат ҳолатининг яхшиланишига ўз ҳиссасини қўшган 10 нафар Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларига пул мукофотлари топширди.

Тадбирда ўқувчилар ўзларига ОТМ ўқиш йўналишларини ва ишлашни истовчи битирувчилар эса иш ўринларини танлашди.

Тадбир сўнгида гўзал ва шинам боғ қўйнида битирувчи ёшларимиз учун концерт дастури намойиш этилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimli