Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.61K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари И.Наримов, Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва ҳокимликнинг масъул мутасаддилари, ҳоким ёрдамчилари, участка инспекторлари, МФЙ раислари, Хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Чилонзор тумани ҳокимининг фармойиши билан 15-25 сентябрда бўлиб ўтаётган “Тадбиркорликни ривожлантириш” ўн кунлигида амалга оширилаётган ишлар ва 20-30 сентябр кунлари ўтказиладиган “Хавфсиз ҳудуд” ўн кунлигида амалга ошириладиган ишлар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Айни шу ўн кунликларда масъул мутасаддилар янада масъулият билан фаолият олиб бориши лозимлиги ва ишлар самарали ташкил этилиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Йиғилиш
Туман ҳокимлигида болалар нафақаси ва моддий ёрдам масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Чилонзор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 октябрдаги 02/1-1162-сонли топшириғи ижроси бўйича туманда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам масалалари бўйича Ишчи гуруҳини тузиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда дастлаб туманда айни соҳада олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Мутасадди ва масъулларга бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисида тўлиқ ва батафсил тушунтиришлар берилди. Шундан сўнг, туман ҳокимининг биринчи ўрибосари раҳбарлигида туман ҳокимининг ижтимоий масалалари бўйича ўрибосари, туман Пенсия бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ДСИ, туман Адлия бўлими, ФҲДЁ бўлимлари масъуллари, тегишли ҳудуд бўйича МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчиларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилди.

Мазкур Ишчи гуруҳнинг вазифаси болалар нафақаси ва моддий ёрдам масалалари бўйича маҳаллабай тушунтиришлар ўтказиш ҳамда бу борада мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишдан иборат.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими С.Холхўжаев ҳамда секторлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда куз-қиш мавсумни беталофот ўтказиш, тайёргарлик ишларининг сифати ва вазифалар ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

Унда тумандаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий объекътларга хизмат хизмат кўрсатадиган каммунал тизими ходимлари, ширкат хўжаликлари, бошқарув сервис компаниялари, газ, электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари қатнашди.

Йиғилишда кўп қаватли уйларнинг ертўла, подъезд ва том қисмларини таъмирлаш, кириш йўлакларини, уйлар атрофини тартибга келтириш, электр таъминоти, табиий газ, шунингдек, ижтимоий обекътларда мавсумга тайёргарлик юзасидан белгилаб берилган топшириқлар ижроси кўриб чиқилди.

Айни кунларда тумандаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларда газ, сув, электр энергияси, уй-жой коммунал хизмати билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиб, уйларнинг атрофлари, кўчалар тартибга келтирилаётганлиги юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Йиғилиш

Чилонзор тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев секторга қарашли 14 та МФЙ раислари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда аввало, маҳаллаларда айни кунларда қандай муаммолар борлиги аниқлаштирилди. Қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари бўйича барча муаммоларни коммунал соҳадаги тизимлар масъулларини жалб қилган ҳолда тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, МФЙ раисларига маҳалла ҳудудидаги барча объектларда электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишни йўлга қўйиш масалалари юзасидан ҳам тавсиялар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йиғилиш

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, участка инспекторлари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари ҳамда тумандаги ташкилотлар масъул раҳбарлари иштирокида
йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туманда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Йиғилишда масъул раҳбарлар томонидан туманда жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш учун барча тегишли ташкилотлар ҳамкорликда иш ташкил этиши муҳимлиги айтиб ўтилди.

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳар бир маҳаллада маҳаллабай чора-тадбирлар олиб борилиши кераклиги, ёшлар ва аёлларнинг жиноят кўчасига кириб қолмаслиги учун уларни ўз вақтида иш билан таъминлаш ва муаммоларини бартараф этишга ҳар томонлама ёрдам бериш йўналишида ишларни ташкил этиш бўйича режалар тузиб олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Йиғилиш
#Таълимга_эътибор

Давлатимиз раҳбари доимо таълим сифатини яхшилаш орқали ёрқин келажакка эришиш мумкинлигини таъкидлайди. Шунингдек, Президентимизнинг жорий йилнинг 28-август куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам айни шу ҳақда сўз юритилиб, мазкур тизим масъулларига муҳим кўрсатмалар берилган эди.


Чилонзор туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида тумандаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари ва тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди ва бундан кейин олиб борилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.


Йиғилишда барча ўқитувчилар ўз устида ишлаб, ўқувчиларга етарли даражада билим беришлари кераклиги, ўз устида ишлаб, ўқувчиларга аъло даражада дарс машғулотларини ўтаётган ўқитувчиларга ўз вақтида устамалар тўлаш лозимлиги, мактабларда ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш муҳим эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, туман ҳокими умумтаълим мактабларида коррупциянинг олдини олиш ва “Синф фонд”ига деб пул йиғиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар бериб ўтди.

Йиғилиш давомида яна мактаб-маҳалла-оила тамойили бўйича мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб борилиши жуда муҳилиги айтиб ўтилди ва бу борада ҳам тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолияти_Чилонзорда
#Йиғилиш

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти таҳлил этилди ва келгуси режалар белгилаб олинди

Чилонзор тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йилги фаолияти якунлари ва 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномалари асосида тадбиркорлик учун кредит ва субсидиялар ажратиш, аҳолини касб-ҳунарлар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиб ўз йўналишида доимий бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши, “маҳаллабай” микролойиҳалар шакллантирилиши, ҳоким ёрдамчиларининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳам таҳлил қилинди.

2024 йил учун маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришда хизматлар кўрсатиш соҳасига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди.

Турли ўқув курслари, хусусан касб-ҳунар ва тил ўргатиш марказлари ташкил этишда ташаббускорларга ҳар томонлама ёрдам бериш ҳам ҳоким ёрдамчиларининг доимий эътиборидаги масала бўлиши кераклиги таъкидланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Йиғилиш

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида ҳоким ўринбосари К.Ҳамроев бошчилигида туманда фаолият олиб бораётган БСКлар масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда БСКлар фаолияти таҳлил этилиб, маҳаллаларда қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди.

Шунингдек, йиғилишда коммунал хизматлар учун дебиторлик қарздарни қонун доирасида ундириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Йиғилиш
#Умумхалқ_ҳашари

Умумхалқ ҳашарида амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди


Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида юртимизда Наврўз арафасида 16−18 март кунлари (шанба, якшанба ва душанба) «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказиладиган анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимлиги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги барча ташкилот ва муассасаларнинг мутасаддилари иштирок этди ва туманимизда ўтказиладиган хайрия ҳашари тадбирларини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.

Йиғилишда умумхалқ хайрия ҳашарида амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди ва туман ҳокими ташкилотлар мутасаддиларига ҳашарлар жараёнида амалга ошириладиган ишлар бўйича тавсиялар ва топшириқлар берди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида туманда Ҳайит байрамини юқори савияда ўтказиш бўйича туман штабининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда барча масъулларга ҳайит кунлари амалга ошириладиган чора- тадбирлар юзасидан топшириқлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йиғилиш

Туман ҳокимлигида куни кеча "қизил" тоифага киритилган маҳаллаларни "яшил" тоифага ўтказиш йўналишида олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳар бир маҳалла бўйича тузилган иш режасини барча йиғилган масъулларга тақдимот қилиб, ишлар сифатли даражада ва тизимли олиб борилиши муҳимлигини тушунтирди.

Йиғилишда иштирок этган барча масъулларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йиғилиш

Мактабларда, кафе ва ресторанларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказмаслик бўйича огоҳлантириш берилди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида барча тегишли масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тумандаги барча мактаблар ва ўқув муассасалари битирувчилари “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини мактабларда, кафе ва ресторанларда нишонламасликлари кераклиги ҳақида тегишли масъулларга топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.

Битирувчилар байрами муносабати билан туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги Маданият ва истироҳат боғида ҳамда Гагарин сайилгоҳида сайиллар уюштириш юзасидан режалар тузилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Йиғилиш

Мактабларда ўқувчилар тўлиқ таътилга чиқиб, болажонларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказиши учун тўгараклар ўз ишини бошлади. Ёзги таътил даврида ҳам мактаб мутасаддиларининг олдида турган масъулиятли вазифалари бор.

Туманимиздаги 217-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, туман Мактабгача ва мактаб таълими мутасаддилари раҳбарлигида мактаблар директорлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам янги ўқув йилида ўқувчилар ва педагоглар жамоаси учун янада яхши шарт-шароитлар яратиш, таъмирталаб жойларни аниқлаш ва таъмирлатиш жараёнлари, шу билан бирга мактабларда болаларнинг ёзги таътилида фаолият олиб борадиган тўгараклар фаолияти ҳамда 1-синфга қабул жараёнларида шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида 2023-2024 ўқув йилида ҳар томонлама намунали фаолият олиб борган 126-, 168-, 138-, 182-, 164- мактабларнинг директорларига ташаккурнома билдирилиб, совғалар тақдим этилди.

Тадбир сўнгида мактаб раҳбарлари 217-сонли умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган тўгаракларда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi