Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.8K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар
#mahallabay_tizimi

📣ЭРТА ТОНГДАН ЯНГИ
ХУШХАБАР!

👏"ПРОКАБ" КОРХОНАСИ ҲАЙИТНИНГ ИЛК КУНИДА МАҲАЛЛАГА СУВ ЧИҚАРИБ БЕРДИ

"Бектўпи" маҳалласи учун Қурбон ҳайити катта қувончли воқеа билан бошланди. Бу ерда оби ҳаётнинг заррин томчилари барака уруғидек ер остидан отилиб чиқди.

Халқ дуосини олишдек эзгу ишга камарбаста бўлган "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "ПРОКАБ" корхонаси томонидан ҳомийлик асосида 50 метр чуқурликдан артезиан қудуғи қазилиб, сув чиқариб берилди.

Маҳалла ҳудудини кўкаламзорлаштириш, манзарали ва мевали дарахтлар экиб, боғу бўстонга айлантиришни орзу қилиб юрган аҳолининг орзулари бугун амалга ошди ва бундан улар жуда мамнун.

Шундай муқаддас кунда оби ҳаёт нашидасини улашган "ПРОКАБ" корхонаси раҳбариятига савобли, беғараз хизматлари учун "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Чилонзор туман ҳокимияти, туман Халқ қабулхонаси ва кўп миллатли "Бектўпи" маҳалласи номидан чексиз МИННАТДОРЧИЛИК билдирамиз.
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Хушхабар
Ғафур Ғулом боғида
таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда

Ҳамшаҳарларимиз учун кутилган янгилик. Туманимизда жойлашган Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида таъмирлаш ишлари ниҳоят якунига етмоқда. Ҳозирда боғнинг тест режимида (ёпиқ холатда) фаолияти синаб кўрилмоқда. Яъни ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда. Тозалаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати ходимлари куни-кеча боғда олиб борилаётган ишларни ва боғнинг ҳозирги қиёфасини тасвирга олди ва Сиз очилишини интиқлик билан кутаётган боғнинг гўзал манзараларини ҳаммадан олдин Сизларга етказаётганидан мамнунлигини билдиради.

Айтиш жоизки, боғнинг реконструкция концепцияси ўзининг ёндашуви билан ажралиб туради. - Биз фақатгина пойтахтнинг энг йирик яшил ҳудудларидан бирини сақлаб қолишни эмас, балки ҳудудни янги ва турли дарахтлар, буталар ва гуллайдиган ўсимликлар билан тўлдиришни ҳам ўз олдимизга вазифа сифатида қўйгандик, – дейди Ғафур Ғулом боғи директорининг ўринбосари Зафар Мирзаулуков. Тез орада бу ерда табиат билан уйғунликни сақлаган ҳолда, ҳақиқатда ҳам дам олиш мумкин бўлади.

Айтиш жоизки, боғнинг аввалги табиатини тиклаш учун кўп куч ва маблағ сарфланди. Боғ барча раста, кафе ва кабоб тайёрлайдиган жойлардан тозаланди. Катта эътибор ландшафт дизайнига қаратилди ва бунда боғ максимал даражада табиий бўлиб, уйғунлик сақлаб қолинди. Асосийси, боғдаги дарахтлар тўлиқ сақланиб қолинди ва суғориш тизими тўлиқ ўзгартирилди.

Мамнуният билан айтиш жоизки, Ғафур Ғулом боғи «экофрендли» услубида янгиланди. Масалан, энг кичик ташриф буюрувчилар учун ўйин майдонларида хорижда ишлаб чиқарилган тўлиқ табиий композицион материаллардан бўлган турли арқонли зиналар, қоялар ва канатлар ўрнатилди.

Боғга, яна битта диққатга сазовор нарса – чархпалак қайтарилди. Аттракциондан пойтахтимизга ажойиб манзара очилди. Тошкентда бундай баландликдан шаҳар кўринишидан завқланиш мумкин бўлган жойлар унчалик ҳам кўп эмас. Албатта, ушбу аттракцион ёпиқ кабинкалар ва кондиционерлаш тизимига эга замонавий жиҳозланди.

Пиёда сайр қилиш ва югуриш йўлакларига жой бўшатиш учун боғда аттракционлар сони камайтирилган. Бунда ташкилотчилар аттракционларни уларнинг анча замонавий ва хавфсиз турларига ўзгартирди.

Боғ ҳудудида жойлашган иккита кўл тўла таъмирланиб, гидротизимлар тўлиқ ўзгартирилди, шунингдек, кўлларнинг атрофида пляж зоналари ва табиат қуршовида дам олиш учун жойлар яратилди. Кўлларнинг бирида қайиқ ва катамаранлар сақлаб қолинмоқда, иккинчи кўл эса ўрдаклар учун ажратилган.

Шуни қувонч билан айтиш мумкинки, туманимизнинг гўзал ва шинам дам олиш маскани тез кунларда ўз фаолиятини бошлайди ва боғ болажонларнинг шўх қийқириқларию, ёқимли мусиқалар садоси остида аҳолимизни ҳордиқ чиқаришга чорлаб қолади.

👉👉👉Лавҳамизда боғнинг гўзал манзараларини кўринг
#Тезкор #Диққат #Хушхабар

Ташаббусли бюджет жараёни 2023 йил 1-мавсумига бугундан бошлаб СТАРТ берилди!

"Очиқ бюджет" (openbudget.uz) портали орқали ўз маҳаллангизни обод қилиш ёки мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларингизни илгари суринг ва овоз тўплаб ғолиб бўлинг!

Таклиф киритиш - 06 фев - 25 фев;
Лойиҳаларни саралаш - 26 фев - 17 март;
Овоз бериш - 18 март - 6 апр.

Ташаббусли бюджет жараёнида фаол иштирок этинг ҳамда маҳаллангизни обод қилинг.

Таклиф қолдириш учун рўйхатдан ўтиш: https://openbudget.uz/registration

Яқинларга ҳам тарқатинг!
👇🏻 Фойдали маълумотлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг: https://t.iss.one/Chilonzor_OpenBudget