Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.7K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

“Ботирма” маҳалласи аҳолисига қандай кўмак берилмоқда?


Чилонзор тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича “Ботирма” маҳалласидаги ёрдамчиси Бахром Дадаев томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар:

👉 МФЙдаги 1 минг 985 та хонадон хатловдан ўтказилди;

👉 Маҳаллада жорий йилнинг январ-сентябрь ҳолатига ишсизлар сони – 196 нафарни, шундан ишлаш истагини билдирганлар 175 нафарни ташкил этди;

👉 МФЙда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони – 148 тани ташкил этади.

👉 МФЙда ўтган давр давомида жами 239 нафар фуқаролар бандлиги таъминланиб, 15 нафарига ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, 234 нафар фуқаролар доимий ишга, 5 нафар фуқаролар мавсумий ишга жойлаштирилди;

👉 Шунингдек, 142 нафар фуқаро ўзини ўзи банд сифатида рўйхатга олинди. МФЙда 205 нафар фуқароларга касб-ҳунарга ўқиш учун йўлланма берилди;

👉 Бундан ташқари, 1 та лидер тадбиркор иштирокида 35 нафар фуқаролар кооперацияга аъзо қилинди.

👉 Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 21 та (625 миллион сўм) аризалар келиб тушган ва ҳоким ёрдамчиси тавсияномаларига асосан 16 нафар фуқаро ва тадбиркорларга жами 467 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди;

👉 Ҳоким ёрдамчиси томонидан берилган тавсия асосида 17 нафар фуқароларга умумий 114,4 миллион сўм субсидиялар ажратилди.


“Ботирма” маҳалласи аҳолиси Президентимизнинг халқни рози қилиш йўлида олиб бораётган сиёсатларидан, шунингдек, маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлардан мамнун бўлмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#ИНФОГРАФИКА
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

Чилонзор тумани маҳаллабай ишлаш ва тадбирокорликни ривожлантириш маркази ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил январ-октябр ойлари давомида амалга оширилган ишлар хусусида

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

“Кўркам” маҳалласида тикув цехи фаолият бошлади

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари аҳолига чин маънодаги кўмакчига айланиб улгурди. Дастлаб ўз фаолиятини хатлов ўтказишдан бошлаган ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ҳар бир оиланинг ҳолатини ўрганиб чиқди. Биринчи ўринда ижтимоий қийналиб қолган қатламга турли кўмаклар кўрсатилган бўлса, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, туманимиздаги “Кўркам” маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Ойбек Рустамов ҳам жорий йилнинг ўтган ойи мобайнида маҳаллада яшовчи 23 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга турли йўналишда кредитлар олишига ёрдамлашди. Бундан ташқари, 9 нафар фуқарога ўзини-ўзи банд қилиши учун субсидия асосида меҳнат ускуналари олиб берилди.

Маҳаллада тадбиркорлар сафининг кўпайганлиги ва янги иш ўринлари яратилаётганлиги маҳалладошларнинг бандлигини таъминлашда ҳам қўл келмоқда.

Куни-кеча маҳалла ҳудудида иш бошлаган тикув цехининг очилишида ҳам Ойбек Рустамовнинг ҳоким ёрдамчиси сифатида ҳиссаси катта бўлди. Ҳозирда мазкур цехда 8 нафар маҳалладош аёллар ишга кириб, турли хил бежирим кийим-кечаклар тикишни бошлади. Цехда яна 5 нафар ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш имкони бор ва маҳалла аёллари ҳозирда ишга жалб этилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

Туманимиздаги барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўзларига юклатилган вазифаларни тизимли равишда амалга ошириб келмоқдалар.

Жумладан Оқтепа маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Бахтиёр Тоиров ҳам ўз фаолияти давомида кўпгина маҳалладошларига кўмак бериб келмоқда.

Оқтепа маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси билан бўлган мулоқотимизда айни шу мавзуда сўз борди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан
#Субсидияга_олинган_ускуналар_топширилди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра 13 нафар “Аёллар дафтари” рўйхатида турган аёлларга субсидия асосида тикув машиналари ва ускуналари туман ҳокими томонидан ўз эгаларига топширилди.

👉👉👉Жараёнлар лавҳамизда
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

Янги йил байрами арафасида “Шарқ” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра субсидия ажратилган 8 нафар фуқарога ўзини банд қилиши учун меҳнат ускуналари топширилди.

Албатта, оилага даромад олиб кириш учун шарт-шароит яратилиб, меҳнат ускуналарига эга бўлган тумандошларимиз учун бу ускуналар Янги йилга муносиб совғва бўлди.

Фуқаролар уларга кўрсатилаётган эътибор ва кўмак учун давлатимиз раҳбарига ва барча ташкилотчи масъулларга, шунингдек, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Зафар Мирзоулуковга ҳам ўз миннатдорчилигини билдирди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

“Чилонзор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Адҳам Амиров томонидан маҳаллада самарасиз фойдаланилаётган объектлар аниқланиб, бундай объектларда тадбиркорлик фаолияти олиб бориш учун шарт-шароит яратилмоқда.
Жумладан, маҳаллада бўш турган бинода ҳозирда мебел цехи фаолияти йўлга қўйилди.

👉👉👉Лавҳамизда мебел ишлаб чиқариш цехи фаолияти
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

Чилонзор тумани “Хирмонтепа” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Ахаджон Абдуллаев тавсиясига кўра тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган 28 нафар фуқарога имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига 100 дан ортиқ аёлларнинг бандлиги таъминланди.
Ҳоким ёрдамчиси Аҳаджон Абдуллаевнинг фаолияти “Тошкент” телеканалида ҳам кенг ёритилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

“3-Чарх Камолон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Йўлдош Шоисломовнинг кўмагида маҳалладаги бир нечта табиркорлар ўз фаолиятларини янада кенгайтирмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда ширинликлар ишлаб чиқариш цехи фаолияти
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

Хабарингиз бор, Президентимизнинг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқда.

Чилонзор туманида ҳам 55 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари ўзларига юклатилган вазифаларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, “Кўтарма” маҳалласида Мирзажон Ҳолиқов ушбу лавозимда иш олиб бормоқда.

Маълумот учун айтиш жоизки, бугунги кунда “Кўтарма” маҳалласида 38 та кўп қаватли уйлар бўлиб, 2 минг 190 та хонадонда 6 минг 100 нафар фуқаролар истиқомат қилади.

- Маҳаллада 217 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритади ва турли хил хизмат кўрсатиш субъектлари ҳисобига ишсизлик муаммолари ҳал этилмоқда, -дейди ҳоким ёрдамчиси. 13 нафар тадбиркорлик истагини билдирган фуқароларга кредит ажратилиши учун тавфсияномалар берилди. Бунинг натижасида тадбиркорликни бошлаган фуқаролар томонидан 28 та иш ўрни яратилди.

Айтиш жоизки, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар натижасида сўнгги икки йил ичида 48 та катта - кичик тадбиркорлик субъекти иш бошлаган. Шу билан бирга 42 нафар иш изловчилар мономарказларга ўқишга йўналтириб уларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида ҳам изчил ўрганишлар олиб борилиб, аниқланган 21 нафар кам таъминланган фуқароларга умумий қиймати 115 миллион сўм пул маблағлари ажратилди. Уларнинг 6 нафарига соғликларини тиклаш учун турли шифохоналарга пул ўтказиб берилган. 15 нафар фуқароларга эса бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

Чилонзор тумани "Янги Навбаҳор" маҳалласида Мирзоҳид Ёдгоров ҳоким ёрдамчиси лавозимида 2 йилдан буён ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

Маълумот учун айтиш жоизки ,бугунги кунда " Янги Навбаҳор" маҳалласида умумий 4 минг 652 та хонадонлар мавжуд бўлиб , унда 6 минг 552 нафар аҳоли истиқомат қилади .

Маҳаллада тадбиркорлар сони 530 нафарни ташкил этади. Ҳоким ёрдамчиси Мирзоҳид Ёдгоров маҳаллада тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролардан 80 нафарининг ўз бизнесини бошлашига кўмак берди. Бунинг натижасида тадбиркорликни бошлаган фуқаролар томонидан 160 та иш ўрни яратилди. Шунингдек, маҳаллада 4 та 9 қаватли уйларнинг ертўлаларидан самарали фойдаланиш учун тадбиркорларга ижарага берилмоқда.

Мирзохид Ёдгоров бу йил ҳисобидан бандликни таъмилаш чора-тадбирлари бўйича 82 нафар маҳалладошларини иш билан таъминлашга ёрдам берди. Бундан ташқари, маҳаллада ўтган йили 85 нафар фуқароларга моно марказларда бепул ҳунар ўргатилиб , ишга йўналтирилган.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида ҳам изчил ўрганишлар олиб борилмоқда. Шунингдек , маҳаллада ўтган йили "Темир дафтар" га 10 нафар, бу йил эса 5 нафар кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқаролар киритилиб, уларга керакли ёрдамлар берилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi