#Ирригация_ариқлари_тозаланмоқда
Кечаги ёғингарчиликлар туфайли ирригация ариқлари ва унинг чеккаларига, белгиланмаган жойларга ташланган чиқиндилар ариқлар ичига оқиб кириб тўпланиб қолганди.
Бугун туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари саъи-ҳаракатлари билан тумандаги барча кўчалар ва йўллар четидаги ирригация тармоқлари чиқиндилардан тозаланмоқда.
Ҳурматли тумандошлар!
Шу ўринда сизлардан белгиланмаган ҳудудга чиқинди ташламаслигингизни, Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари меҳнатини қадрлашингизни сўраб қоламиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Жойига_чиқиб_ўрганилганда
Туман ҳоким ижтимоий объектларни ўрганмоқда
Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев тегишли масъуллар билан биргаликда тумандаги ижтимоий объектларни жойига чиқиб ўрганишда давом этмоқда.
Бугунги ўрганиш “Катта Хирмонтепа” маҳалласида жойлашган 537-сонли МТТда бўлиб ўтди.
Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, 1983 йилда қурилган мазкур МТТ биноси 360 ўринга мўлжалланган. Ҳозирда 12 та гуруҳда болажонлар таълим ва тарбия олиб келмоқда.
Ўрганишлар жараёнида асосий эътибор бинонинг куз-қишга тайёргарлик ҳолатига қаратилди. Бу борада аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Айни МТТда келгуси йилда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши, шунингдек, эшик ва ромлари янгисига алмаштирилиши режага киритилиши белгилаб олинди.

#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани “Олмазор” метроси яқинидаги автотураргоҳ ҳудудига вақтинчалик қурилган қурилмаларнинг бартараф этилиш жараёнлари тасвирланган видеолавҳа қўйилган.
Бу борада шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори 1-иловасида кўрсатилган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлашни) ташкил этиш тўғрисида”ги низоми, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 17 сентябрдаги 1361-сонли қарори, Чилонзор тумани ҳокимининг 2022 йил 21 июндаги 145-14-204-F\22-сонли фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан кўрсатилган манзилда ноқонуний вақтинчалик қурилган қурилмаларни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Айни манзилда савдо нуқталари фаолиятини йўлга қўйган фуқароларга 2022 йилнинг 3 ноябрь санасида туман ҳокимлигида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан ўзбошимчалик билан вақтинчалик қурилган қурилмалар бартараф этилиши ҳақида огоҳлантириш хатлари берилиб, расман огоҳлантирилган.
Огоҳлантириш жараёнида савдо нуқталари эгаларига, уларга берилган муддат ичида ўз ҳисобларидан қурилмаларни бартараф этиш, агар қонун талаблари бажарилмаса, Ишчи гуруҳ томонидан бартараф этилиши бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилган.
Лекин, шунга қарамасдан, савдо нуқталари эгалари томонидан қонун талаблари бажарилмаган ҳамда Ишчи гуруҳга ерга ва қурилмаларга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар тақдим этилмаган.
Шундан сўнг, Ишчи гуруҳи томонидан вақтинчалик қурилган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари олиб борилган. Шунингдек, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ушбу ҳудуддаги ноқонуний қурилмаларнинг қурилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилганлиги маълум қилинади.

Video
#Ўрганиш
Хабар берганимиздек, Чилонзор туманидаги ижтимоий объектлар, маҳаллалар БСКларнинг фаолиятлари ва қишки мавсумга тайёргарлик ишлари Тошкент шаҳар прокурори ва ИИББ раҳбарлари ҳамда туман ҳокими, масъуллар иштирокида ўрганилди.
Ўрганишлар жараёнида масъуллар туманнинг “Бектўпи” маҳалласида жойлашган 204-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлди. Айтиш жоизки, мазкур МТТ ўтган йили давлат Инвестиция дастури асосида тўлиқ реконсрукция қилиниб, бутунлай янги қиёфага келтирилган.
Замонавий усулда таъмирдан чиқарилган ва жиҳозланган мазкур мактабгача таълим ташкилотида 840 нафар болажаонлар таълим ва тарбия олмоқда. Таълим масканида хорижий тиллар, шунингдек, болажонларга кичик ёшидан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ҳам мукаммал ўргатилмоқда.
Болажонлар учун кенг ва шинам ошхона, спорт зали ва турли тадбирлар ўтказиши учун заллар, барча қулайликлар мавжуд.
Ўрганишлар жараёнида масъул мутасаддилар яратилган шароитлардан ва МТТ жамоаси фаолиятидан мамнун бўлишди. Шунингдек, тумандаги бошқа МТТларда ҳам босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилиб, худди шундай шарт-шароитлар яратилиши кераклиги айтиб ўтилди.
👉👉👉Лавҳамизда ўрганишлар жараёнлари

#Байроғимиз_қабул_қилинган_сана
БАЙРОҒИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН!
Эртага давлатииз рамзларидан бири ҳисобланган байроғимиз қабул қилинган санага 31 йил тўлади. Ушбу сана муносабати билан туманимизда кўплаб тантанали тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, бугун туман ҳокимлиги, тумандаги Фан ва технологиялар университети, Ёшлар агентлиги туман бўлими, туман Миллий гвардия бўлими ва туман Маданият бўлими ҳамкорлигида “Байроғим билан фахрланаман” деб номланган тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда шонли байроғимизни мадҳ этувчи, ватанпарварлик руҳидаги куй ва қўшиқлардан иборат концерт дастури, ҳарбийларимизнинг жангавор чиқишлари намойиш этилди.