Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.16K subscribers
49.9K photos
5.51K videos
25 files
8.36K links
Download Telegram
#Бўш_иш_ўринлари_ярмаркаси

“Кичик Хирмонтепа” маҳалласи гузарида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Хабар берганимиздек, туман ҳокимлиги, туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида секторлар кесимидаги меҳнат ярмаркалари давом этмоқда.

Шунингдек, бугун “Кичик Хирмонтепа” маҳалласи биносида 4-секторга қарашли маҳаллаларда истиқомат қилувчи иш излаётган фуқаролар, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи ишсиз аёллар ва ногиронлиги бўлган ишсиз фуқаролар учун “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада 15 та корхона ўзидаги вакант иш ўринлари билан иштирок этди. Тадбир жараёнида 4 нафар фуқаро ишга жойлашди, 3 нафар тумандошларимизга ишга кириши учун йўлланмалар берилди, 2 нафар фуқаро касб-ҳунар курсларида ўқишга йўналтирилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Байроғимиз_фахримиз
#Байроғимиз_қабул_қилинган_санага_31_йил_тўлди

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган.

Оқ рангли янги ой ва ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдузнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 70x30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган.

Оқ рангли янги ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирилган бўлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади.

Ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдуз диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади.

Бугун 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун туманимизда кенг нишонланмоқда.

Ҳурматли тумандошлар!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Барчангизни бугунги Давлат байроғимиз қабул қилинган кун билан табриклаймиз!
🇺🇿🇺🇿🇺🇿

👉👉👉Ўтказилаётган байрам тадбирлари тафсилотлари билан кейинги хабарларимизда таништириб борамиз .

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғимиз_фахримиз
#Байроғимиз_қабул_қилинган_санага_31_йил_тўлди

Хабар берганимиздек, туманимизда бугунги Давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан байроғимизни эъзозлаш, эркин ва ҳур, мустақил юртимиздаги осойишталикнинг қадрига етиш ва ватанпарварлик руҳидаги турли маданий-маърифий байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Туманимиз марказий кўчаларида ташкил этилган “Байроғим билан фахрланаман” деб номланган “Байроқ марши” марафони ҳам байрамона ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

👉👉👉Лавҳамизда байрам тантаналари
Байроқдан фойдаланишдаги айрим чекловлар бекор қилиниши мумкин

👉 https://xabar.uz/ey76

📲Каналга қўшилинг:
https://t.iss.one/xabaruzofficial
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

По приглашению Президента Французской Республики Эммануэля Макрона Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 21-22 ноября этого года посетит эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #qabul #Fransiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза” мавзуидаги биринчи халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати

Обращение Президента Шавката Мирзиёева к участникам первой международной конференции «Взаимосвязанность Европейского союза и Центральной Азии: глобальные ворота для устойчивого развития»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Мурожаат

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Ҳашар халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. “Ҳашар элга ярашар” деган нақл бежиз айтилмаган, аслида. Замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, хайр-саҳоват ва бунёдкорлик мужассам бўлган ҳашарларда маҳалладошлар, қўни-қўшнилар аҳилликда чиқиб фаол иштирок этиб келган. Дарҳақиқат, озодалик, поклик бор жойда қут-барака, доимий ривожланиш ва келажакка ишонч бўлади.

Жорий йилнинг 20 ноябр санасида, яъни келаётган якшанба куни туманимизда ҳозирги хазонрезгилик даврида кўчалар, майдонлар, маҳалла ҳудудларини тўпланган хазонлар ва турли чиқиндилардан тозалаб, файзли маконларга айлантириш учун оммавий ҳашар ташкил этилмоқда.

Ҳашарда фаол иштирок этиб, туман Ободонлаштириш бошқармаси жамоаси, Бошқарув сервис компаниялари ишчиларига ободонлаштириш ишларида кўмаклашайлик.

Туманимиз ҳудуди ҳамда маҳаллалар озодалиги ва ободлигига муносиб ҳисса қўшишни ўзининг инсоний бурчи деб билган барча тумандошларимизни ҳашарга чорлаймиз!

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғимиз_фахримиз
#Байроғимиз_қабул_қилинган_санага_31_йил_тўлди

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Хабар берганимиздек, туманимизда бугунги Давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан байроғимизни эъзозлаш, эркин ва ҳур, мустақил юртимиздаги осойишталикнинг қадрига етиш ва ватанпарварлик руҳидаги турли маданий-маърифий байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Бугун туман ҳокимлиги биноси олдидан бошланиб, марказий кўчалар бўйлаб давом этган “Байроқ марши” марафони барча аҳолига байрамона руҳ бағишлади ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

👉👉👉Лавҳамизда байрам тантаналари
#Байроғимиз_фахримиз
#Байроғимиз_қабул_қилинган_санага_31_йил_тўлди

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Давлатимиз байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Ёшлар агентлиги Чилонзор тумани бўлими томонидан туманимизда жойлашган “Бунёдкор” спорт мажмуаси биносининг кириш қисмига байроғимиз жойлаштирилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi