#Ҳудудлар_ўрганилганда
Туман ҳокими маҳаллалардаги мавсумга тайёргарлик ҳолатларини ўрганди
Бугун Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев тегишли масъуллар билан бирга туманнинг 7-мавзесидаги кўпқаватли уйларнинг совуқ мавсумга тайёрлик ҳолатини ўрганди.
Ўрганишлар жараёнида кўпқаватли уйларнинг ертўла қисмидаги иссиқлик қувурлари, совуқ сув ва канализация тизими қувурларининг ҳолати кўздан кечирилди.
Бундан ташқари, Қатортол, Чилонзор кўчаларидаги ҳамда Е мавзесидаги ирригация тармоқларининг ҳолати ҳам ўрганилди.
Ўрганишлар давомида ертўлалардаги иссиқлик қуввати қувурлари, совуқ сув ва канализация қувурларида, шунингдек, ирригация тармоқларида ёмғирли кунларда йўлларга сув тошиб кетишга олиб келадиган носоз ҳолатлар юзасидан аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi