Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.37K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзорда_иссиқлик_тизими_мавсумга_шайми?

Чилонзор туманида бугунги кунда 164 минг 531 километр иссиқлик тармоқлари мавжуд. Шундан магистрал тармоқлар 32 минг 421 километрни, тақсимловчи тармоқлар 132 минг 110 километрни, ҳаводан ўтган иссиқлик қувурлари эса 57 минг 6 километрни ташкил этади. Туманда 4 та марказлашган ва 12 та локал қозонхоналар мавжуд бўлиб, 1 минг 114 та кўпқаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик қуввати етказиб беради.

Ҳозир иссиқликқуввати корхонаси “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК бошқарувига берилган бўлиб, мазкур корхона мутасаддиларининг маълумотларига кўра тизимда йил бошидан бери қозонхоналардаги 35 та қозон таъмирланган. 11 километрга яқин иссиқлик қувурлари алмаштирилган. Ҳаводан ўтган иссиқлик қувурларининг 13 километрида иссиқлик изоляцияси қайта тикланди.

Бундан ташқари, 150 дона зулфинлар (задвишка)лар янгисига алмаштирилди. 700 га яқин иссиқлик устунлари бўялиб, тартибга келтирилди. Тизимда мавжуд бўлган 5 та иссиқлик ҳисоблаш пунктларининг фасад қисмлари таъмирланди.


Шу ўринда айтиш жоизки, ҳозирда айрим фуқароларимиз хонадонларига иссиқлик қуввати етиб бормаётгани юзасидан эътироз билдирган ҳолатлар учраб турибди.

👉👉👉Ҳурматли тумандошлар!

Иссиқлик қуввати билан таъминловчи корхона фақат кўпқаватли уйнинг олдигача иссиқликни етказиб беради. Уйнинг ичига иссиқлик етиб бормаётган ҳолатлар бўлса, албатта, шу уй бириктирилган Бошқарув сервис компаниясига мурожаат қилиш керак. БСК ўз ваколати доирасида муаммоларингизни бартараф этади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi