Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.37K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
#Ёшлар_дафтари_Чилонзорда

Ҳозирги кунда Чилонзор туманида 14-30 ёшли ёшлар сони 40 минг 918 нафарни ташкил этади. Жорий йилнинг бошидан бери “Ёшлар дафатри”га жами 699 нафар ёшлар рўйхатга киритилган бўлиб, шулардан 647 нафар ёшга турли йўналишда ёрдамлар кўрсатилган ҳамда айни шу йўналишда туманимиз Тошкент шаҳри бўйича рейтингда биринчи ўринга кўтарилди.


Айтиш жоизки, айни кунларда “Ёшлар дафтари”га рўйхатга киритиш учун 52 нафар ёшларнинг мурожаатлари келиб тушган. Ушбу мурожаатларни босқичма-босқич ижобий қаноатлантириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда мурожаатчиларниинг ҳужжатлари маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ўрганилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзорда_иссиқлик_тизими_мавсумга_шайми?

Чилонзор туманида бугунги кунда 164 минг 531 километр иссиқлик тармоқлари мавжуд. Шундан магистрал тармоқлар 32 минг 421 километрни, тақсимловчи тармоқлар 132 минг 110 километрни, ҳаводан ўтган иссиқлик қувурлари эса 57 минг 6 километрни ташкил этади. Туманда 4 та марказлашган ва 12 та локал қозонхоналар мавжуд бўлиб, 1 минг 114 та кўпқаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик қуввати етказиб беради.

Ҳозир иссиқликқуввати корхонаси “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК бошқарувига берилган бўлиб, мазкур корхона мутасаддиларининг маълумотларига кўра тизимда йил бошидан бери қозонхоналардаги 35 та қозон таъмирланган. 11 километрга яқин иссиқлик қувурлари алмаштирилган. Ҳаводан ўтган иссиқлик қувурларининг 13 километрида иссиқлик изоляцияси қайта тикланди.

Бундан ташқари, 150 дона зулфинлар (задвишка)лар янгисига алмаштирилди. 700 га яқин иссиқлик устунлари бўялиб, тартибга келтирилди. Тизимда мавжуд бўлган 5 та иссиқлик ҳисоблаш пунктларининг фасад қисмлари таъмирланди.


Шу ўринда айтиш жоизки, ҳозирда айрим фуқароларимиз хонадонларига иссиқлик қуввати етиб бормаётгани юзасидан эътироз билдирган ҳолатлар учраб турибди.

👉👉👉Ҳурматли тумандошлар!

Иссиқлик қуввати билан таъминловчи корхона фақат кўпқаватли уйнинг олдигача иссиқликни етказиб беради. Уйнинг ичига иссиқлик етиб бормаётган ҳолатлар бўлса, албатта, шу уй бириктирилган Бошқарув сервис компаниясига мурожаат қилиш керак. БСК ўз ваколати доирасида муаммоларингизни бартараф этади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонасига бориб, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил государственное унитарное предприятие «ТашкентбошпланЛИТИ» и ознакомился с проектом Генерального плана города Ташкента до 2045 года.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkent #boshplan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Сайёр_қабул_Чилонзорда

Қабул жараёнида 22 нафар фуқаронинг муаммоси ҳал этилди

Чилонзор туманида жойлашган Пучон университети биносида Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Сирожиддин Эшмаматов, Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғи Юнусжон Насимжонов, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва туман сектор раҳбарлари иштирокида 4-секторга тегишли 14 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 36 нафар фуқароларнинг муаммолари кўриб чиқилди. Шундан 22 нафар фуқароларнинг муаммолари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Хусусан, касбга ўқитиш учун йўлланмалар, тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит, субсидия асосида асбоб-ускуна, саломатлигини тиклаш учун тўлов, ўқув муассасасига контракт тўловлари тўлаб берилганлиги тўғрисидаги сертификатлар тақдим этилди.

14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари вақт талаб қилганлиги сабабли ижроси назоратга олиниб масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Агар ҳақ гапни айтолмасанг, ҳеч бўлмаса ботил гапга қарсак чалма.

Шайх Шаъровий
⚡️Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 2022 йил 19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

🔹 Мувофиқ равишда, 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.
———

⚡️ На основании решения хокима Ташкента для теплоснабжения пользователей централизованного отопления с 19 октября 2022 года в столице запускается циркуляция тепловой системы из теплоисточников.

🔹 Соответственно, с 22 октября начинается поэтапное обеспечение теплоэнергией объектов социальной сферы, а с 24 октября — многоквартирных жилых домов.

📹 YouTube 💬 Telegram 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули_Чилонзорда

Чилонзор тумани ҳокимлигида турли идораларга кўп марталаб мурожаат қилган фуқаролар учун Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Икром Наримов, тумандаги сектор раҳбарлари ва ҳокимликнинг масъул мутасаддилари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулга келган фуқаролар коммунал соҳада, тадбиркорлигини ривожлантириш учун жой масаласида амалий ёрдам сўраб, уй-жой масаласида, саломатлигини тиклаш каби кўплаб масалаларда мурожаатлар қилишди.

Фуқаролар томонидан қилинган ҳар бир мурожаат ўрганилиб, чуқур таҳлил қилинди. Айрим мурожаатлардаги масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилди. Айрим ўрганилиши ва ижроси вақт талаб қиладиган масалалар бўйича масъулларга муддат белгиланган ҳолда қатъий топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi