Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.31K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Состоялись переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Исламской Республики Иран Ибрахима Раиси, находящегося в нашей стране с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Eron #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий даражадаги Ўзбекистон-Эрон музокаралари якунида икки томонлама битим ва меморандумлар имзоланди.

По итогам узбекско-иранских переговоров на высшем уровне состоялось подписание двусторонних соглашений и меморандумов.

#Mirziyoyev #tashrif #Eron #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров мамлакатимизга келди.

Для участия в заседании Совета глав государств Шанхайской организации сотрудничества в нашу страну прибыл Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров.

#sammit #ShHT #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Behzod Maxmudov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Иқтисодий ривожланиш Европадан Осиё мамлакатлари томонига ўтмоқда», – эксперт

«Жаҳон тараққиётининг иқтисодий ўсиши – Европа мамлакатларидан Осиё мамлакатлари томонига ўтмоқда. Буни ҳамма кўриб турибди ва бу жараён кучаймоқда.

Ўзбекистон етакчисининг саъй-ҳаракатлари туфайли нафақат мамлакат, балки бутун Марказий Осиёда яхши томонга ўзгаришлар рўй берди. Барча масалаларда – хавфсизлик, савдо-иқтисодий, ишлаб чиқариш, туризм соҳалари ривожланди ва мустаҳкамланди», – дея қайд этди Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев.
Forwarded from Behzod Maxmudov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эксперт ШҲТ саммитида муҳокама қилинадиган «транзит коридори» нима учун муҳим эканини тушунтирди

ШҲТнинг Самарқанд саммитида ўзаро транспорт боғлиқлик – «транзит коридори» муҳокама қилиниши кутиляпти. Сиёсатшунослик фанлари доктори Сайфиддин Жўраев бу учун муҳим эканига эътибор қаратди.

«Шарқ мамлакатлари ўз маҳсулотларининг Европага боришидан манфаатдор. Европа ҳам худди шундай, жаҳон бозорига чиқишни истайди. Уларни бирлаштирувчи – транспорт коридорлари.

Транспорт коридорлари – ҳамманинг манфаатига мос келади. Марказий Осиё – шарқ билан ғарбни, жануб билан шамолни боғловчи ҳудуд ва транзит ролини бажаради. Бу ердан Буюк ипак йўли бекорга ўтмаган», – дея таъкидлади сиёсатшунос.
Forwarded from Behzod Maxmudov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Афғонистонни тиклаш учун у ерда терроризм бўлмаслиги керак», – сиёсатшунос Сайфиддин Жўраев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитига бағишланган мақоласида қўшни Афғонистон муаммосига эътибор қаратиб, бу мамлакат ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёрдамга муҳтож экани таъкидланган эди.

Сиёсатшунослик фанлари доктори Сайфиддин Жўраевнинг фикрича, бунинг биринчи шарти – Афғонистон терроризмдан холи ҳудудга айланиши керак.

«Афғонистонни тиклаш учун, уни замонавий ҳаётга қайтариш учун у ерда терроризм бўлмаслиги керак. Агар афғон ҳукумати дунё миқёсида тан олинмоқчи бўлса, бирорта террористик гуруҳга жой бермаслиги керак», – дея қайд этди Жўраев.
#Кун_ҳикмати

Одам оғриқни ҳис қилар экан - тирикдир. Одам бошқа бировнинг дардини ҳис қилар экан, у инсондир.

Франсуа Гизо
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Обод_Чилонзорим

Хабар берганимиздек, куни кеча Чилонзор тумани Чилонзор кўчаси таъмирланиб, фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Шу ўринда маълумот бериб ўтиш ўринлики, туманимизнинг қадимий ва асосий кўчаларидан бири бўлган Чилонзор кўчасининг 1 километру 700 метр узунликдаги қисми таъмирланиб, 15 минг метр квадрат асфальт ётқизилди. 2минг 800 метр пиёдалар йўлаги қурилди.

Йўл бўйлаб жойлашган 20 та кўп қаватли уйнинг ташқи фасад қисми таъмирланиб, ранг бараранг бўёқлар берилди. 1 минг 400 пагонаметр ирригация тармоқлари янгиланди, 5 минг метр квадрат майдонлар ободонлаштирилди.

Мана шундай шинам кўчанинг очилиш маросими эса аҳоли учун ҳақиқий шодиёнага айланди. Туманимиз ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар кўча бўйлаб амалга оширилган ишларни яна бир бор кўздан кечиришди.

Байрамнинг тантанали бадиий қисмида эса барчанинг кўнгли яйраб, осойишта заминда аҳоли турмуш фаровонлиги учун амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлиб, тадбирга таклиф этилган таниқли хонандалар ижро этган куй-қўшиқларга рақсга тушишди. Айниқса, беғубор болажонларнинг рақсларини кўриб барчанинг қувончига қувонч қўшилди.

Обод Чилонзоримизда шундай бахтли кунлар янада кўпаяверсин!

👉👉👉Лавҳамизда тантаналар жараёнлари
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон прибыл в город Самарканд для участия в заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества.

#sammit #ShHT #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter