Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.31K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял заместителя Генерального секретаря ООН по политическим вопросам и миростроительству Розмари ДиКарло, прибывшую для участия в Самаркандском саммите ШОС.

#Mirziyoyev #sammit #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Президент Исламской Республики Иран Ибрахим Раиси прибыл с официальным визитом в нашу страну.

#sammit #tashrif #Eron #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ишчи_гуруҳ_йиғилиши
Чилонзордаги 19 та кўчага ном қўйилади

Кўчалар, маҳаллаларнинг номлари, албатта, ниманидир англатиб туриши керак. Масалан, тарихга назар соладиган бўлсак, шу кўча бўйлаб истиқомат қилувчи одамларнинг ҳунари билан кўчалар номланган ва аҳолига бу кўчани топиб бориш ҳам осон бўлган. Айримлари ҳозир ҳам сақланиб қолган, “Заргарлик”, “Наққошлик” каби кўчалар.

Чилонзор тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси А.Рўзитоев, Рақамли ривожланиш депортаментининг топонимика бўлими бошлиғи А.Жабборов, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссияси котиби Г.Гаппорова, ҳокими ўринбосари в.в.б Б.Расулов ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси аъзолари иштирокида Чилонзор тумани ҳудудидаги кўчаларга ном бериш юзасидан ўтказилган Ишчи гуруҳи йиғилишида ҳам айни шу мавзуда сўз юритилди.

Йиғилишда тумандаги Ишчи гуруҳ фаолияти ўрганилди ҳамда ҳудуддаги 19 та кўчани номлаш юзасидан таклифлар ўрганилди ва бу борада тегишли тавсиялар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Mуносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 8-мавзе, 6“А”- сонли кўпқаватли уйнинг ёнидаги ҳудуд ўраб олинганлиги ҳақида маълумотлар чоп этилди.

Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев, туман сектор раҳбарлари, Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда туман бўлими раҳбарлари ва масъуллари биргаликда кўрсатилган манзилга чиқиб ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар жараёнида ҳудудда ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари аниқланмади. Ҳудуддаги дарахтлар Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва туман бўлими масъуллари томонидан тўлиқ хатловдан ўтказилди ва мавжуд дарахтларга зарар етказмаслик ва уларни сақлаб қолиш учун агротехник тадбирларни олиб бориш бўйича ҳудуд бириктирилган объект эгаларига қатъий кўрсатмалар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аҳоли_мурожаатлари_доим_эътиборда
#Муаммо_ва_ечим

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ишга туширилган “Аҳоли мурожаатлари учун онлайн Чати” https://t.iss.one/murojaat_chati га ҳар куни ўнлаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Туман ҳокими ва ҳокимлик мутасаддилари томонидан айни мурожаатлар доимий эътиборга олиниб, мурожаатлардаги муаммолар тизимли ҳал этиб келинмоқда.

Жумладан, туманнинг 10-мавзеси 20-уй 72-хонадондан томидан сув ўтаётганлиги тўғрисида мурожаат бўлган эди.

“Yashil makon standart” бошқарув сервис компанияси томонидан кўрсатилган манзилнинг том қисми таъмирлаб берилди.

Мурожаатчи муаммосини ижобий ҳал қилиб берган барча масъуллар ва “Yashil makon standart” бошқарув сервис компанияси ишчиларига ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В Конгресс-центре Самарканда состоялась торжественная церемония встречи Президента Исламской Республики Иран Ибрахима Раиси, прибывшего в Узбекистан с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Eron #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter