Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.63K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Куз_қишга_тайёргарлик_ўн_кунлиги_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг фармойиши билан туманда 5-15 сентябр кунлари “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик 10 кунлиги” эълон қилинган.

Мазкур ўн кунлик доирасида барча тармоқларда мавсумга тайёргарлик ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда. Жумладан, туман аҳолисини иссиқлик қуввати билан узлуксиз таъминлаш йўналишида ҳам куз-қиш даврига тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда.

Собиқ “Тошиссиқликқуввати” ДУК, яъни ҳозирда “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ Чилонзор тумани бошқармаси бошлиғи Фарҳод Ҳамидхоновнинг маълумотларига кўра, ўн кунлик доирасида ҳозирда 20 та маҳаллага чиқилиб, маҳаллалардаги айни шу тизимдаги камчилик ва муаммолар хатлов қилинмоқда. Хатловда ва аҳоли мурожаатлари асосида аниқланган муаммолар асосида 10 километр иссиқлик тармоқлари қувурлари янгисига алмаштирилган, 8 километр ер усти қувурларидаги қопламалар янгиланган.

Бундан ташқари, “Нафосат” маҳалласидаги 200 дмли 200 метр қувурлар янгисига алмаштирилиб, ҳозирда қувурларни кўмиш ва қувур ўтказилган жойларни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 6-мавзе 21-уй, 3-мавзе 23-уйларга иссиқлик узатадиган қувурлар ҳамда “Шарқ тонги” маҳалласидаги 400 дмли 140 метрли қувурлар алмаштирилди.

Айни шу кунларда юқори босимда синов ўтказиш натижасида аниқланган “2-Қатортол”, “Заргарлик”, “Муқумий” кўчаларидаги носозликлар бартараф этилди. Ҳозирда туманнинг бошқа маҳаллаларидаги камчиликлар ҳам хатлов қилиниб, камчиликларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Куз_қишга_тайёргарлик_ўн_кунлиги_Чилонзорда

Чилонзор туманида ҳокимлик томонидан эълон қилинган “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик 10 кунлиги” доирасида туманнинг “Боғзор” маҳалласида ҳам ишлар қизғин давом этмоқда.

Маҳалладаги 18-Гва 37-кўпқаватли уйларнинг том қисми “Боғистон коммуналчи” БСК ишчилари томонидан жорий таъмирдан чиқарилмоқда.

Маҳаллада куз-қишга тайёргарлик йўналишида аниқланаётган бошқа камчиликлар ҳам бартараф этилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Куз_қишга_тайёргарлик_ўн_кунлиги_Чилонзорда

Чилонзор туманида ҳокимлик томонидан эълон қилинган “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик 10 кунлиги” доирасида туманнинг 19-мавзесида ҳам ишлар қизғин давом этмоқда.

Мавзедаги 18-сонли кўпқаватли уйнинг ертўласидаги эскирган канализация қувурлари алмаштирилмоқда.

19- мавзеда ўн кунлик доирасида хатловдан ўтказилган барча камчиликлар бартараф этилиши давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Куз_қишга_тайёргарлик_ўн_кунлиги_Чилонзорда

Хабарингиз бор, Чилонзор туманида “Куз-қиш мавсумига тайёгарликнинг долзарб 10 кунлиги” давом этмоқда. Ўн кунлик доирасида кўп қаватли уйларнинг том қисми ва ертўла қисмларидаги камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, туманнинг 9Г-мавзесидаги 44-сонли кўпқаватли уйнинг ертўла қисми ҳам “Элрус бошқарув” БСК ишчилари томонидан таъмирланди ва дезинфекция ишлари олиб борилди.

Мавзедаги бошқа кўп қаватли уйларда ҳам куз-қишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Куз_қишга_тайёргарлик_ўн_кунлиги_Чилонзорда

Хабарингиз бор, Чилонзор туманида “Куз-қиш мавсумига тайёгарликнинг долзарб 10 кунлиги” давом этмоқда. Ўн кунлик доирасида кўп қаватли уйларнинг том қисми ва ертўла қисмларидаги камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Кутарма маҳалласидаги 19- кўпқаватли уйнинг 18 - хонадони томидан сув ўтаётганлиги тўғрисида хонадон эгаси мурожаат қилган эди. “Яшил макон стандарт» БСК томонидан муаммо бартараф этилди.

Маҳалладаги бошқа кўп қаватли уйларда ҳам куз-қишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Куз_қишга_тайёргарлик_ўн_кунлиги_Чилонзорда

Чилонзор туманида ҳокимлик томонидан эълон қилинган “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик 10 кунлиги” доирасида туманнинг “Боғзор” маҳалласида ҳам ишлар қизғин давом этмоқда.

Жумладан, туман Чилонзор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 30 та умумтаълим мактаби, 1 та интернат мактаби, 1 та ёрдамчи мактаб ва 1 та Баркамол авлод болалар мактабида ҳам айни ўн кунлик доирасидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда,-дея хабар бермоқда ХТБ мутасаддилари.

Шунингдек, туман таълим муассасаларининг барчасида иссиқлик тизимларини профилактик таъмирлаш ва босим остида ювиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш ишлари тўлиқ якунига етказилган.

Бинолардаги электр тизимини техник кўрикдан ўтказиш (прозвонка) ишлари ҳам тўлиқ якунланган. Умумтаълим мактаблари кузги ҳазонрезгилик вақтида хазонларни бир жойга тўплаш мақсадида ҳудуддан чуқурликлар (яма) қаздириб тайёрлаб қўйилган.

114-, 138-, 178-,201-,103-, 195-сонли мактаблар ўрганилганда том қисми, иссиқлик тизими, хожатхоналари, ёғоч ромлари, технология биноси, сантехника тизими, канализация қисми, спорт зал ва футбол майдони таъмирталаб ҳолатда эканлиги каби камчиликлар аниқланди.

Кўрсатилган мактаблардаги камчиликларни биртараф этиш ҳақида тегишли ташкилотларга мурожаатлар қилинган ва мактабларда иссиқлик тизими ҳолати кўриб чиқилиб, бартараф этиш чоралари белгиланмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Куз_қишга_тайёргарлик_ўн_кунлиги_Чилонзорда

Тиббиёт муассасалари мавсумга тайёрми?

Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси томонидан куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларининг маълумотларига кўра, инвестиция дастури асосида 35-сонли оилавий поликлиникада мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ амалга оширилиб, иситиш тизимлари ҳам янгиланган.

Бундан ташқари мавсумни беталофат ўтказиш, аҳолига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатишни яхшилан мақсадида 39-сонли оилавий поликлиникада ҳам маҳаллий бюджет ҳисобидан жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Барча оилавий поликлиникаларнинг иссиқлик тизимларида босим остида ювиш, профилактик таъмирлаш ва торайтирувчи мосламалар ўрнатиш ишлари тўлиқ амалга оширилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi