Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Умид_ниҳоллари_2022
Ғалаба муборак чилонзорлик ўқувчи ёшлар!
Ҳукуматимиз томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш, уларни оммавий равишда жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатига жалб қилишга қаратилган спорт мусобақаларининг уч бўғинли ягона тизими босқичма-босқич жорий этилди.
Худди шунингдек, анъанавий “Умид ниҳоллари” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи 2022 йил 11-29 апрел кунлари Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Тошкент шаҳар минтақавий бўлими томонидан ўтказилди.
Бу йилги спорт мусобақалари дастурида 7-11 синф ўқувчилари учун бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, кураш, спорт гимнастикаси ва бадиий гимнастика бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақаларга 7-11 синф жамоаларидан ташкил топган жами 1 минг 764 нафар (ҳар бир тумандан 147 нафардан иштирокчи) ўқувчилар ғолиблик учун муросасиз кураш олиб боришди.
Якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни 154 балл билан Чилонзор тумани ёшлари эгаллади. 2-ўринни Юнусобод тумани, 3-ўринни Миробод тумани ёшлари қўлга киритди.
Ғолибликни қўлга киритган 509 нафар ўқувчиларни тақдирлаш маросими 2022 йилнинг 27 август куни Наврўз боғида “Ёшлик ва спорт байрами” миқиёсида ўтказилди.
Ушбу тантанали маросимда туманимизнинг ғолиб ёшлари Президент совғаси — “Damas” русумли автомашина билан тақдирланди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги номидан ўқувчи ёшларимизни ғалаба билан қутлаймиз ва бундан кейинги мусобақаларда ҳам доим ғолиб бўлишларини тилаб қоламиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi