Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.82K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳаллий_кенгаш_депутатлари_фаолиятидан

Туман халқ
депутатлари доимий комиссияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳозирда туман Халқ депутатлари кенгаши депутатларига ҳам катта масъулият юклатилиб, муҳим ваколатлар берилмоқда. Маҳаллий депутатлар туман халқи иродасини ифода этган ҳолда кенгаш сессияларида туман бюджетини тасдиқлаш, бюджет маблағларини соҳаларга йўналтириш, туманга қарашли барча ташкилот ва идоралар фаолияти бўйича ҳисоботни тинглаш, уларнинг фаолиятидаги камчиликларни муҳокама этиб, тавсиялар бериш ва шунга ўхшаш йўналишларда иш олиб боришади.

Шунингдек, маҳаллий депутатлар тумандаги мактабларга директорлик лавозимига номзодларни танлаб тегишли ташкилотга тавсия қилиш ваколатига ҳам эга. Бу борада Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг доимий комиссиялари қўшма йиғилиши ўтказилиб, тавсия этилган номзодлар танлаб олинмоқда.

Куни кеча ўтказилган йиғилишда тумандаги 232-мактаб директорлигига номзодларни тайинлаш масаласи қўйилди. Номзодлар билан юзма юз суҳбатлар бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳар бир номзоднинг уч йиллик истиқбол режаси муҳокама этилди. 15 нафар номзоддан 3 нафари саралаб олиниб, кенгашнинг кейинги сессияси кун тартибига киритилишига келишилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллий_кенгаш_депутатлари_фаолиятидан

Яқинда бўлиб ўтган “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан туманимизда яшовчи имконияти чекланган фуқаролар, хасталик туфайли ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олинди.

Бундай хайрли тадбирларда Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутатлари ҳам фаол иштирок этди. Жумладан, Халқ депутутлари туман кенгаши депутати Зафар Мирзаулуков ҳам ўз округида жойлашган “Мевазор”, “2-Қатортол”, ва “Яккабоғ” маҳаллаларида истиқомат қилувчи оғир беморлар ва имконияти чекланган тумандошларимиз ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi