Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Болалар_масалалари_бўйича_туман_комиссияси
Туман ҳокими раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди
Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов раислигида Болалар масалалари бўйича туман комиссияси таркиби билан комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда Болалар масалалари бўйича туман комиссияси ҳамда Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан 2022 йилнинг 2-чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.2021 йилдаги ПФ-6275-сонли “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва соҳага оид бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текширув натижалари юзасидан юборилган тақдимномалар атрофлича муҳокама этилди.
Туман ҳокими, комиссия раиси Шавкат Мавлонов вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тиклаш, улар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарлик ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, комиссия таркиби аъзоси ҳисобланган ҳар бир соҳа ташкилот-бўлим раҳбарларига энг долзарб вазифа ва топшириқларни берди.
Шунингдек, Чилонзор туманидаги 217-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ўткуров Абубакир Акобир ўғли Миср давлати Қоҳира шаҳридаги “Ал-Арқам ибн Абил Арқам” институти 2-босқичи 1-синфида ўқиётганлиги сабабли уни мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш юзасидан келиб тушган иш хужжатлари кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi