Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.94K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тумандаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти биносида 2-сектор ҳудудида яшовчи ёшлар билан ўтказилган “Прокурор ва ёшларучрашуви ҳам айни шу мақсадда ўтказилди.

Тошкент шаҳар прокурорининг 1- ўринбосари Икром Наримов, туман прокурори Иззатулла Бозоров, туман ҳокимлиги масъуллари, тумандаги банк филиаллари вакиллари, Ёшлар агентлиги туман бўлими мутасаддилари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида ўтказилган учрашувда 2-секторга қарашли 12 та маҳалладан 30 нафар ёшлар қатнашди.

Учрашув жараёнида ёшларнинг ОТМларга шартнома контракт тўлови, субсидия асосида асбоб ускунлар билан таъминлаш, касб ҳунарга ўқитиш, саломатликни тиклаш бўйича 10 дан ортиқ муаммо ва таклифлари ўрганилди. Шундан 6 та мурожаатда акс этган муаммолар жойида ҳал этилди. Қолганларини ҳам ижобий ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга тезкор топшириқлар берилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Бугун Чилонзор тумани ёшлари билан Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари И.Наримов, туман прокуратураси мутасаддилари учрашув ўтказди.

Тумандаги Пучон университети биносида ўтказилган учрашувда ёшлар билан самимий мулоқотлар бўлиб ўтди. Ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилиб, тадбир сўнгида турли соҳаларда илғор бўлган ёшлар фахрий ёрлиқлар ва турли совғалар билан тақдирландилар.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Чилонзор туманида жойлашган Сингапур Менежментни ривожлантириш институти биносида 2-секторда жойлашган 12 та маҳалла ёшларининг туман
прокурори билан учрашуви ташкил этилди. Учрашувда 40 нафардан кўпроқ ёшлар ва секторга қарашли маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари иштирок этди.

Учрашув жараёнида 6 нафар ёшнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Шундан 2 нафар ёшларнинг ОТМга контракт тўловининг 50 фоизи тўлаб бериладиган бўлди. Икки нафар ёшларга эса хорижий тилларни ўрганиши учун имконият яратиб берилиши белгиланди. Қолган 2 нафар ёшнинг саломатлигини тиклаш юзасидан жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун маблағ ажратиш масаласи мутахассисларнинг хулосаси олингандан сўнг тўлаб берилишига қарор қилинди.

Тадбир якунида “
Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 20 нафар ёшларга турли йўналишда “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан тўлов контракт маблағининг 50 фоизини тўлаб бериш, хорижий тиллар ўргатадиган курсларга тўловларни амалга ошириш, касб-ҳунар курсларига йўлланмалар бериш ва бошқа кўрсатилган кўмаклар юзасидан сертификатлар топширилди.

Лавҳамизда жараёнлар

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдидаги очиқ майдонда Тошкент шаҳар прокуратураси мутасаддилари
ва туман ҳокими иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Улуғбек Мамаражабов ва туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев мурожаат қилиб келган ёшлар учун қабул ўтказди. Қабул жараёнида 16 нафар ёшлар турли масалаларда мурожаат қилди. Мурожаатдаги муаммоларнинг аксариятига қабул жараёнининг ўзида ечим топилди.

Учрашув сўнгида “Ёшлар дафтари”да турувчи 12 нафар ёшларга ОТМларга тўлов контракт пулининг бир қисми тўлаб берилиши юзасидан сертификат, 5 нафар ёшга бир марталик моддий ёрдам пуллари топширилди.

Бундан ташқари,
учрашув якунида “Аёллар дафтари”да турган 5 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, ўзини-ўзи банд қилиш истагида бўлган 7 нафар фуқароларга таом тайёрлаб сотиш учун керак бўладиган турли печлар, совутгичлар, “Темир” дафтарда турувчи 10 нафар имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

👉👉👉 Тадбир якунида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган кўмаклар учун тумандошларимиз барча мутасаддилар
ва масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирди.
👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_ва_бизнесни_қўллаб_қувватлаш_йили
#Прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Чилонзор туманида сектор раҳбарлари билан ёшларнинг учрашувлари давом этмоқда. Шунингдек, иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ҳам секторга бириктирилган маҳаллаларда яшовчи ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда туман ҳокимлиги мутасаддилари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари ҳам иштирок этди. Мулоқотлар жараёнида ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Ёшларнинг муаммоларини бартараф этишда фаол бўлган масъулларга ташаккурномалар берилди. Бундан ташқари, ўзини банд қилиш истагида бўлган ёшларга меҳнат қуроллари учун субсидия ажратишга ҳамда ОТМларда шартнома асосида ўқийдиган талаба ёшларга шартнома-контракт пулларининг бир қисмини тўлаб бериш бўйича сертификатлар топширилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi