Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.8K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#ИИОФМБ_ХТБ_ҳамкорлиги

Ёшлар, айниқса мактаб ёшидаги болалар ўртасида турли тартиббузарликлар ва ҳуқубузарликларнинг олдини олиш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан биридир.

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан бу борада тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман ИИОФМБ ва туман Халқ таълими бўлимининг бу борада яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор A.Тошпўлатовнинг Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси билан қўшма йиғилишида берилган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида "Умумтаълим мактабларига бириктирилган психолог- инспекторлар фаолияти ҳамда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш" юзасидан ўтказилган қўшма йиғилишда ҳам жорий йилга мўлжалланган туман ИИО ФМБ ҳамда туман ХТБнинг қўшма чора- тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни тизимли ва самарали амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi