Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.03K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Ўрганиш_ва_тавсия
Нон нархи сунъий равишда ошиб кетишининг олди олинмоқда

Дон маҳсулотларининг нархи эркинлаштирилгани боис, нон маҳсулотларининг ҳам нархи бироз кўтарилди. Лекин бозорларга, дўконларга нон маҳсулотлари ҳар доимгидек узлуксиз етказиб берилиши керак.

Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлиги, прокуратура ва солиқ идоралари масъул мутасаддилари туманда жойлашган қолипли нон ишлаб чиқарувчи “DO’MBIROBOD-NON”, “NOVVOT-NON” МЧЖларнинг фаолиятини, уларда бугунги кунда учраётган муаммоларни ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида ишлаб чиқарувчиларга нон маҳсулотларини узлуксиз ишлаб чиқариш ва савдо объектларига ҳамда ижтимоий объектларга етказиб бериш ҳақида тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi