#Ўрганиш_ва_тавсия
Нон нархи сунъий равишда ошиб кетишининг олди олинмоқда
Дон маҳсулотларининг нархи эркинлаштирилгани боис, нон маҳсулотларининг ҳам нархи бироз кўтарилди. Лекин бозорларга, дўконларга нон маҳсулотлари ҳар доимгидек узлуксиз етказиб берилиши керак.
Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлиги, прокуратура ва солиқ идоралари масъул мутасаддилари туманда жойлашган қолипли нон ишлаб чиқарувчи “DO’MBIROBOD-NON”, “NOVVOT-NON” МЧЖларнинг фаолиятини, уларда бугунги кунда учраётган муаммоларни ўрганди.
Ўрганишлар жараёнида ишлаб чиқарувчиларга нон маҳсулотларини узлуксиз ишлаб чиқариш ва савдо объектларига ҳамда ижтимоий объектларга етказиб бериш ҳақида тавсия ва кўрсатмалар берилди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️⚡️2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИДА 1-СИНФГА ҚАБУЛ 20 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ
Умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади.
📝 Мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади.
📌Умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1-15 август кунлари амалга оширилади.
🌐 Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА амалга оширилади.
🏫 Қолган ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)ларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.
‼️Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамиз! Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, умумтаълим мактабларининг 1-синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
👭 Яъни, янги 2022-2023 ўқув йилида 2015 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади.
📢 Қабул жараёнлари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун мактаб маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда
Бу йилги Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни “Гулистон” маҳалласидаги 48-сонли кўп қаватли уйда яшовчи болажонлар учун ҳам ҳар йилгидан завқли бўлди. Негаки, туманимиз аҳолисига яхши таниш бўлган журналист тумандошимиз Анастасия Гладилованинг ташаббуси билан болажонлар учун жуда қизиқарли байрам тадбири ташкил этилди.
Болажонлар тадбирда ўзларининг севимли машғулоти бўлган турли шакллар ясаб, турли ёрқин рангларга бўядилар. Бундан ташқари, болажонлар учун қизиқарли бўлган турли томошалар ҳам кўрсатилди.
🙏Фарзандларига байрам кайфияти улашгани учун ота-оналар Анастасия Гладиловага катта раҳматлар айтишди.
👉👉👉Биз ҳам туман ҳокимлиги номидан фаол журналист тумандошимиз Анастасия Гладиловага миннатдорлик билдирамиз.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Кўксаройда Тожикистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Тожикистон давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
—
В резиденции Куксарой прошла церемония официальной встречи Президента Республики Таджикистан.
Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон поднялись на трибуну. Прозвучали государственные гимны Узбекистана и Таджикистана. Рота почетного караула прошла перед главами государств торжественным маршем.
На церемонии присутствовали члены официальных делегаций двух стран.
#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #marosim
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари тор доирада учрашув ўтказдилар.
Давлат раҳбарлари биродар халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.