Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.82K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Меҳнат_ярмаркаси
#Тиббиёт_ходимлари_учун

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!
Тошкент шаҳар прокурори ташаббуси билан 2022 йил 10 феврал куни Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда шаҳар бандлик бошқармаси ҳамкорлигида тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилади.

Ярмаркага Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент давлат стомотология институти, Тошкент Педиатрия институти, Тошкент Фармацевтика институти битирувчилари ҳамда иш излаётган тиббиёт ходимлари таклиф этилади.

Шунингдек, Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси ҳам ўзидаги бўш иш ўринлари билан ярмаркада қатнашади.

Ҳурматли тумандашлар! Агар тиббиёт йўналишида иш излаётган бўлсангиз, Сиз учун имконият эшиклари очиқ. Меҳнат ярмаркасида иштирок этинг ва ўзингизга муносиб ишга эга бўлинг!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Тиббиёт

39-сонли оилавий поликлиникада таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда

Давлатимиз раҳбари томонидан эл соғлигини сақлашга, тиббиёт муассасаларида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун барча-шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан тумандаги оилавий поликлиникаларни таъмирлаш ва туман аҳолисига сифатли ва малакали тиббий хизматни йўлга қўйиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, туманнинг “Наққошлик” маҳалласида жойлашган 39-сонли оилавий поликлиникада ҳам кенг қамровли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда ушбу тиббий муассаса биноси мутлақо замонавий шаклда қайта реконсрукция қилинди ва таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#9_май
#Хотира_ва_қадрлаш_куни
#Тиббиёт

Уруш қатнашчиларининг саломатлиги
тиббий кўрикдан ўтказилди

Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари ва шифокорлар томонидан фахрийларимиз, отахон ва онахонларимиз саломатлиги ҳар доим эътибор марказида бўлиб келмоқда.
Жумладан, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Раъно Носирова раҳбарлигида 34-сонли оилавий поликлиника шифокорлари Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туманимизда яшовчи уруш қатнашчиларининг хонадонига бориб, уларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказишди.

Шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари ва 33-сонли оилавий поликлиникаси шифокорлари ҳам ўз ҳудудида истиқомат қилувчи уруш қатнашчиларини хонадонларига борган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Тумандаги барча оилавий поликлиникалар шифокорлари томонидан фахрийларимиз учун тиббий кўриклар ташкил этиб келинмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Тиббиёт

Ҳамширалар беллашуви ўтказилди

Ҳамширанинг чеҳраси очиқ, ширинсўз ва ўз ишининг устаси бўлса, у парваришлаётган бемор тезда тузалади. Шу боис ҳам Чилонзор туманида жойлашган Республика ихтисослашган наркология илмий - амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиалида ҳамшираларнинг маҳоратларини оширишига алоҳида эътибор қаратиб келинади.

Тиббий муассасада айни шу мақсадда ўтказилган “Ҳамширалар беллашуви”да тиббиёт марказининг барча бўлимларидан ҳамширалар иштирок этиб, билим, малака ва бадиий чиқишлари билан ўзаро беллашдилар.

Тадбир якунида беллашувда фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган ҳамширалар фахрий ёрлиқлар ва мукофотлар билан рағбатлантирилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Тиббиёт_учун_янги_технологиялар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли
35-, 37-, 39-сонли Оилавий поликлиникалар учун ультра товуш аппарати, ТМКП, 33-,34-,38-,39- Оилавий поликлиникалар учун эса замонавий ЭКГ аппаратлари тақдим этилди.

Бугунги кунда мазкур янги тиббий технологиялар тиббиёт муассасаларига ўрнатиб берилди ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бошланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Депутатларнинг_хайрли_ташаббуси_Чилонзорда
#Тиббиёт_учун_янги_технологиялар

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати, сенатор Дилором Тошмуҳаммедова ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Бегзод Тўхтамуродовлар ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатларига мақсадли ажратилган маблағлар ҳисобидан Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 34, 35-, 36-сонли Оилавий поликлиникаларга физиотерапия муолажалари ўтказиш учун мўлжалланган энг замонавий 5 та турдаги тиббий ускуналар олиб берилди.

Бугунги кунда мазкур янги тиббий технологиялар тиббиёт муассасаларига ўрнатиб берилди ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббиёт_ходимларининг_касб_байрами_нишонланди

Маълумки, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан “Афруз” тўйхонасида байрам тадбири ташкил қилинди.

Унда соҳада кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар ва тиббиёт ходимлари иштирок этди. Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев туманимиз тиббиёт бирлашмасида фидойилик билан меҳнат қилаётган барча шифокорлар, ҳамширалар ва тиббиёт ходимларини байрам билан самимий қутлади ва ўз фаолияти давомида аҳолининг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлиб ишлаб келаётган тиббиёт ходимларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширди.

Байрам тилаклари, самимий дил сўзлар бир пиёла чой устида давом этди. Таниқли санъаткорлар ижросидаги шўх куй ва қўшиқлар байрамга янада файз бағишлади.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Тиббиёт_ходимлари_куни_Чилонзорда

Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан куни кеча Чилонзор туманидаги “Эъзоз” тўйхонасида туманимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан табриклади ва уларнинг фаолиятларига муваффақиятлар тилади. Шунингдек, туманда фаолият юритаётган йилнинг энг фаол бир гуруҳ тиббиёт ходимларига «Йил номинациялари» ва фахрий ёрлиқлар топширилиб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббиёт_ходимлари_куни_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан куни кеча Чилонзор туманидаги “Эъзоз” тўйхонасида туманимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_тумани
#Тиббиёт_бирлашмаси
#Формула_здоровья_саломатлик_формуласи

Чилонзор туман Тиббиёт бирлашмаси ҳодимлари "Формула здоровье" кўрсатувида иштирок этиб, касалликларнинг профилактикаси, олдини олиш чоралари, юқумли касалликларнинг келиб чиқиш сабаби, касалликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар мавзусида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб боришди ҳамда ота-оналар учун тавсиялар бериб ўтди.

👉👉👉 Лавҳамизда батафсил томоша қилинг

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Умумхалқ_ҳашари_Чилонзорда
#Тиббиёт_муассасаларида_иш_қизғин

"Maҳалла обод —
юрт обод" шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари жараёнида Тиббиёт муассасалари ҳудудлари, яшил майдонлар, кўчалар чеккалари тозаланди, кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

👉👉 👉 Шунингдек, 5-сонли шаҳар Юқумли касалликлар шифохонаси жамоаси ҳам ҳашарда фаол иштирок этиб, шифохона атрофини ва биноларни тозалаб, обод ва шинам масканларга айлантирди
.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi