Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.14K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

Ҳоким ёрдамчиларига замонавий планшетлар топширилди

Маҳалладаги ҳар бир оилага, ҳар бир фуқарога ҳар томонлама кўмаклашиш вазифаси юклатилган ҳоким ёрдамчилари ўз ишига масъулият билан ёндашиши талаб этилади.

Бу борада ҳоким ёрдамчилари фаолиятини олиб бориши учун ҳар томонлама шарт-шароитлар яратиб бериш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, ҳар бир маҳаллада иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларини замонавий технологиялар билан таъминлаш ҳам асосий вазифалардан биридир.

Чилонзор туманида фаолият олиб бораётган 55 нафар ҳоким ёрдамчиларининг ҳар бирига замонавий планшетлар берилди.

Эндиликда, ҳоким ёрдамчиларида замонавий планшетларда ахборот алмашиш, мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилиш ва фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида тинглаш имкони мавжуд бўлди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Тиббиёт

Ҳамширалар беллашуви ўтказилди

Ҳамширанинг чеҳраси очиқ, ширинсўз ва ўз ишининг устаси бўлса, у парваришлаётган бемор тезда тузалади. Шу боис ҳам Чилонзор туманида жойлашган Республика ихтисослашган наркология илмий - амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиалида ҳамшираларнинг маҳоратларини оширишига алоҳида эътибор қаратиб келинади.

Тиббий муассасада айни шу мақсадда ўтказилган “Ҳамширалар беллашуви”да тиббиёт марказининг барча бўлимларидан ҳамширалар иштирок этиб, билим, малака ва бадиий чиқишлари билан ўзаро беллашдилар.

Тадбир якунида беллашувда фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган ҳамширалар фахрий ёрлиқлар ва мукофотлар билан рағбатлантирилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Ногиронлик пенсиясини тайинлаш учун қандай ҳужжатлар керак?

👉 Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ариза берувчи яшайдиган жойдаги туман (шахар) ижтимоий таъминот бўлимига берилади.

☝️ Ногиронлик ёки ёш бўйича нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

🔷 ёш бўйича нафақа тайинлашда — ариза берувчининг ёшини тасдиқловчи ҳужжат (паспортдан кўчирма ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси);

🔷 яшаш жойидан берилган маълумотнома, унда барча оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йиллари, қариндошлик даражаси, нафақа

🔷 сўраб мурожаат этган шахс оиласи ҳар бир аъзосининг турмуш кечириш манбалари кўрсатилган бўлиши керак;

🔷 ариза берувчи оиласининг умумий даромади тўғрисида маълумотнома;

🔷 ногиронлик бўйича нафақа тайинлашда — ТМЭКнинг ногиронликни тасдиқловчи хулосаси;

🔷 боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақа тайинлашда — боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари керак бўлади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Фақат ва фақат кўп миллатли халқимизни, Ўзбекистонимизни манфаатини ўйлашдан бошқа йўл йўқ бизда. Биз - мустақил Ўзбекистонмиз.

Президент: У нас нет иного пути, кроме как действовать исключительно в интересах нашего многонационального народа, нашего Узбекистана. Мы - независимый Узбекистан.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Минтақавий мулоқот масалалари муҳокама қилиниб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-кыргызских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Касаясь вопросов регионального диалога, отмечена важность всесторонней подготовки повестки очередной Консультативной встречи глав государств Центральной Азии.
Лидеры также рассмотрели график предстоящих двусторонних и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter