Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Янги_Ўзбекистон_Тараққиёт_стратегияси
#Инсон_капиталини_ривожлантириш

Чилонзор туманида МТТ биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Чилонзор туманидаги 24-сонли МТТ биноси тўла реконструкция қилиниб, бутунлай янги қиёфада фойдаланишга топширилди. Бинода болажонлар ва уларнинг тарбиячилари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Айтиш жоизки, 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналишдан иборат бўлиб, тўртинчи йўналишда адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Айни шу йўналишнинг 38-мақсадида мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 фоизга етказиш, 39-мақсадида мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, 40-мақсадида эса мактабгача таълим тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш юзасидан вазифалар белгиланган.

Бу борада Чилонзор туманида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотлари бинолари бутунлай қайта реконструкция қилиниб, кенг шарт-шароит ва имкониятларга эга бўлган янги, замонавий типдаги масканларга айлантирилмоқда.

Албатта, фарзандларининг шундай шинам масканларда таълим-тарбия олаётганидан ота-оналар, маҳалла аҳли мамнун бўлмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари