Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.82K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
⭕️ #талабалар_бандлиги

Педагогика университетида кадр буюртмачиларига семинар ва талабалар учун бандлик ярмаркаси ташкил этилди

Бугун Педагогика университетида бандлик маркази ва прокуратура билан ҳамкорликда "ОТМлар талабалари бандлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари" мавзусида семинар ҳамда талабалар учун бандлик ярмаркаси ташкил этилди.

Бунда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятининг халқ таълими тизими, мактабгача таълим тизими, психологик хизмат кўрсатувчи муассасалардан 50 дан ортиқ иш берувчилар иштирок этди. Семинардан сўнг, иш берувчилар талабалар учун бўш иш ўринлари ярмаркасида иштирок этдилар.

Бандлик ярмаркасида 1200 га яқин талабалар қатнашдилар, уларга мингдан ортиқ иш ўринлари таклиф этилди. Ярмарка давомида талабалар билан суҳбатлар қилинди ва уларнинг 250 нафарига яқинига йўлланмалар берилди.

Ишлашни хоҳлаган талабалар университетнинг телеграм каналлари орқали мунтазам маълумот олишлари мумкин. Шунингдек "Беш ташаббус хона"сидаги Карьера марказига мурожаат қилишлари мумкин.

🌐 @TDPU_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия тизимларига ишга қабул қилиш фақат қонун доирасида амалга оширилади!

Фирибгарларга алданиб қолманг!

YouTubeда кўриш:👉 https://youtu.be/PPdIbhF-bzA
— — — —
Прием в ряды Национальной гвардии осуществляется только в рамках закона!

Не поддавайтесь обману мошенников!

смотреть на YouTube:👉https://youtu.be/PPdIbhF-bzA
— — — —
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг кортежи азим Тошкент кўчалари бўйлаб "Янги Ўзбекистон" боғига йўл олмоқда

Кортеж Президентов Узбекистана и Турции по улицам прекрасного Ташкента направляется в парк "Янги Узбекистон"

Facebook|Instagram|Twitter
Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Режеп Таййип Эрдоған тор доирада музокаралар ўтказди.
Етакчилар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Асосий эътибор стратегик шериклик муносабатлар даражасини юксалтириш, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига қаратилди.

В резиденции Куксарой Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Реджеп Тайип Эрдоган провели переговоры в узком формате.
Лидеры обменялись мнениями по дальнейшему развитию многопланового узбекско-турецкого сотрудничества, основанного на взаимном уважении, дружбе и доверии.
Основное внимание уделено вопросам повышения уровня отношений стратегического партнерства, углубления политических, межпарламентских, торгово-экономических и культурно-гуманитарных связей.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Янги_Ўзбекистон_Тараққиёт_стратегияси
#Инсон_капиталини_ривожлантириш

Чилонзор туманида МТТ биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Чилонзор туманидаги 24-сонли МТТ биноси тўла реконструкция қилиниб, бутунлай янги қиёфада фойдаланишга топширилди. Бинода болажонлар ва уларнинг тарбиячилари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Айтиш жоизки, 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналишдан иборат бўлиб, тўртинчи йўналишда адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Айни шу йўналишнинг 38-мақсадида мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 фоизга етказиш, 39-мақсадида мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, 40-мақсадида эса мактабгача таълим тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш юзасидан вазифалар белгиланган.

Бу борада Чилонзор туманида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотлари бинолари бутунлай қайта реконструкция қилиниб, кенг шарт-шароит ва имкониятларга эга бўлган янги, замонавий типдаги масканларга айлантирилмоқда.

Албатта, фарзандларининг шундай шинам масканларда таълим-тарбия олаётганидан ота-оналар, маҳалла аҳли мамнун бўлмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг эллик тўққизинчи сессияси:
Дарахтларни кесганларга жавобгарлик кучайтирилади
Касбий таълим жаҳон меҳнат бозори талаблари асосида ташкил этилмоқда

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг эллик тўққизинчи сессиясида экология ва атроф-муҳитни асраш, касбий таълимни ривожлантириш, “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ижроси, маҳаллий бюджет даромадларини харажатларга йўналтириш каби бир қатор масалалар депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди. (1-қисм)

👉
Батафсил

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#Чилонзорда_Наврўз

“Шарқ” маҳалласи аҳолиси Наврўз байрами тадбирларини ўтказди

Чилонзор тумани маҳаллаларида Наврўз байрами тадбирлари кенг нишонланмоқда. Жумладан, “Шарқ” маҳалласи аҳолиси ҳам ушбу айёмни муносиб нишонладилар.

Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутати, ҳоким ёрдамчиси Зафаржон Мирзаулуков ташаббуси билан туман ҳокимлиги, "Шарқ" маҳалласи раиси ва маҳалладаги ёшлар етакчиси ҳамкорлигида аҳоли учун халқ сайллари ва байрам дастурхони ёзилиб, байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида катта концерт дастури, фольклор жамоаларининг чиқишлари ҳамда болажонлар учун турли хилдаги кўнгилочар саҳна кўринишлари намойиш этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi